Заирова Фируза Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тоғ жинслари массивига портлатишнинг таъсир этиш вақтини узайтириш ва кон массасини сифатли майдаланишини таъминловчи портлатиш усулини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш), 04.00.17 ‒ Кончиликда физик жараёнлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/T4148.
Илмий раҳбарлар: Умаров Фарҳодбек Яркулович, техника фанлари доктори, профессор; Насиров Ўткир Фатидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.T.98.01.
Расмий оппонентлар: Атрушкевич Виктор Аркадьевич, техника фанлари доктори, профессор; Очилов Шухратулла Атоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кон массасининг талаб этилган сифатда майдаланишига эришиш учун забойканинг янги конструкциясидан фойдаланиш орқали ПМ скважинали зарядларининг портлатиш жараёнини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портлаш вақтида скважинадаги босим тақсимотини энг самарали бошқаришга имкон берадиган оптимал забойка узунлиги аниқланган;
забойканинг ҳаракатланиш вақти ва тоғ жинсига ташқи таъсирни ҳисобга олган ҳолда скважина деворига босими ўрнатилган, бунинг натижасида босим ортишининг ва забойканинг скважина бўйлаб ҳаракатланиш вақти камайишининг қонуниятли тенденцияси аниқланган;
портлашнинг газсимон маҳсулотлари ҳаракатланишининг ишлаб чиқилган математик модели асосида тоғ жинсига ушбу маҳсулотлар таъсир этиш вақтини узайтириш ҳисобига портлашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган скважинадан детонация маҳсулотларини чиқиб кетиш жараёни сонли моделлаштирилган;
детонация параметрларини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб детонациянинг турли шароитларида ПМ ҳолатининг ўзига хослиги ҳамда амалда кенг қўлланиладиган ва портлатиш ишлари хавфсизлигининг ва иқтисодий самарадорлигининг яхшиланишига олиб келиши мумкин бўлган ПМ скважина зарядларида детонация тўлқинининг режими аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тоғ жинслари массивига портлашнинг таъсир этиш вақтини узайтириш ҳамда кон массасининг майдаланиш сифатини яхшилаш имконини берувчи портлатиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
скважинанинг забойка қисмида фойдаланиш учун полимерли конусдан тайёрланган конструкция «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Ауминзо-Амантой» ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Ёшлик-I» карьерларида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 7 ноябрдаги 23-01-01-07/691-сон; «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 19 июндаги СЛ-591-сон маълумотномалари). Натижада, ПМ детонациясининг мукаммаллигини таъминлаш, импульс давомийлиги ва портлаш энергиясидан фойдаланиш даражасини ошириш ҳамда тоғ жинси бўлакларининг портлаш гази билан бирга скважина оғзидан отилиб чиқиш жараёнида хавфли сочилишининг олдини олиш имконини берган;
скважинанинг забойка қисмида полимерли конусдан тайёрланган конструкциядан фойдаланган ҳолда ПМ скважина зарядини портлатиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Ауминзо-Амантой» ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Ёшлик-I» карьерларида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 7 ноябрдаги 23-01-01-07/691-сон; «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 19 июндаги СЛ-591-сон маълумотномалари). Натижада, заряд бўшлиғида детонация маҳсулотларини 20 мс га ушлаб қолиш, тоғ жинслари массивига портлашнинг таъсир этиш вақтини узайтириш ва ногабаритларнинг ҳосил бўлишини 30-40%га камайиши эвазига кон массасининг сифатли майдаланишини яхшилаш имконини берган.