Бегманов Сафар Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт конлари қатлам сувларидан ёдни кимёвий оксидловчилар ва экстрагентлар ёрдамида ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.13 - “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т2606.
Илмий раҳбар: Вапоев Ҳуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, доцент; Самадий Муроджон Абдусалимзода, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ерости гидротермал сувлари таркибини ўрганиш, улардан ёдни ажратиб олишнинг усулларини ва технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ёд тутган ерости гидротермал сувларини юмшатиш ва унинг асосида танлаб экстракциялаш орқали ёдни бойитиш шароитлари ишлаб чиқилган;
ёд тутган ерости сувларидан ёдни ажратиб олишда ёдид ионларини оксидланиш кинетикасига водород пероксид, натрий нитрит ва натрий гипохлоридлар каби оксидловчиларнинг табиати, консентрация ва ҳажмий нисбатлари таъсири аниқланган;
молекуляр ёдни экстрагентлар ёрдамида ажратиб олишда бензол энг самарали экстрагент эканлиги исботланган ҳамда жараённинг оптимал параметрлари ишлаб чиқилган.
маҳаллий ёд тутган ерости гидротермал сувларини экстракциялаш технологияси асосида кристалл ёдни ажратиб олишнинг такомиллашган технологияси ишлаб чиқилган, моддий оқим баланслари тузилган ҳамда жараённинг мақбул параметрлари аниқланган;
маҳаллий ёд тутган ерости гидротермал сувларидан ёдни ажратиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган ва импорт нархига нисбатан ҳар бир кг учун фойда қолиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий нефт конлари ерости гидротермал сувларидан ёд ва унинг бирикмаларини ажратиб олишнинг такомиллаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
“Умид” нефт кони ерости гидротермал сувларини сода-оҳакли усулда тозалаш Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2024 йил 5 сентябрдаги 23/01-01-07/517-сон маълумотномаси). Натижада, тозаланмаган ва тозаланган сув намуналарида ионларнинг миқдори калсий миқдори 3607,0 мг/дм3 дан 35,07 мг/дм3 гача, магний миқдори 668,8 мг/дм3 дан 0,02 мг/дм3 гача, карбонат ва гидрокарбонат ионлари миқдори эса тегишлича 8,0 мг/дм3 ва 61,0 мг/дм3 дан нолгача камайтириш имконини берган;
“Умид” нефт кони ерости гидротермал сувларидан кимёвий оксидловчилар ва эритувчи экстрагентлар ёрдамида ёд ажратиб олиш усули Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2024 йил 5 сентябрдаги 23/01-01-07/517-сон маълумотномаси). Натижада, тозаланмаган ва тозаланган сув намуналарида оксидловчи водород пероксид олинганда тегишлича 89,2 фоиз ва 98,7 фоиз ёд ажратиб олиниб, унумни 10 фоизга ошириш имконини берган.