Бабажанова Ирода Юлдашевнанинг
фалсафа докторли (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ўзанли канал оқимининг бўлиниш зонасидаги деформация жараёнларини тадқиқ қилиш”, 05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/T4778
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Базаров Орифжан Шадиевич, физика -математика фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.T.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Хужақулов Рустам; физика-математика фанлари доктори, профессор Холмуродов Абдулхамид Эркинович.
Етакчи ташкилот-Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ер ўзанли каналлардаги оқим бўлиниш зонасида оқизиқлар ва уюрмалар таъсирини ҳисобга олган ҳолда, деформацион жараёнлар ва оқимнинг гидравлик ҳисобларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асосий ва истеъмолчи ер ўзанли каналларнинг оқим бўлиниш зоналарида уюрмали оқимни инобатга олган ҳолда, истеъмолчи канал кириш қисмида уюрмасиз оқимни юзага келтирадиган омиллар аниқланган;
асосий ва истеъмолчи ер ўзанли каналларнинг содир бўладиган оқим бўлиниш зоналарида асосий каналдан истеъмолчи каналга узатиладиган сув оқимининг кинематик параметрларини инобатга олган ҳолда, содир бўладиган деформацион жараёнларни баҳолаш усули асосланган;
асосий каналдан истеъмолчи каналнинг турли бурчак остида жойлашиши ва улардаги оқимларнинг кинематик хусусиятларини инобатга олиб, бўлиниш зонасидаги оқимнинг параметрларини гидравлик ҳисоб усули такомиллаштирилган;
асосий каналдан истеъмолчи каналга сув олишда истеъмолчи каналнинг турли бурчак остида жойлашишини инобатга олиб, бўлиниш зонасидаги деформациясини гидравлик ҳисоб усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Канал оқимининг бўлиниш зонасида деформатсион жараёнларни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Ер ўзанли канал оқимининг бўлиниш зонасидаги деформация жараёнларини тадқиқот маълумотлари “Миришкор” каналида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 июн 03/17-2113-сонли маълумотномаси). Натижада, оқизиқлар транспорти ҳисоби усулларининг қўлланиши асосида сув ўтказиш қобилиятини 5-8% га ошириш имкони яратилган.
“Ер ўзанли канал оқимининг бўлиниш зонасидаги деформация жараёнларини тадқиқ қилиш” маълумотлари “Республика муҳандислик изланишлари ва лаборатория тадқиқот маркази” МЧЖ да жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 июн 03/17-2113-сонли маълумотномаси). Натижада, каналнинг сув ўтказиш қобилиятини 5-8% га ошириш имконияти яратилган.
Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ҳақида “УЗГИП” АЖда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 июн 03/17-2113-сонли маълумотномаси). Натижада, каналнинг сув ўтказиш қобилиятини 5-8% га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish