Бектемиров Абдужалол Дўсмухаммад ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индуксион печда 65Г маркали пўлатдан олинадиган қуйма маҳсулотларнинг ейилишбардошлигини ошириш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4196.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор. Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазонович, техника фанлари доктори,
профессор; Юсупов Абдулазиз Абдуллажонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Индуксион печида 65Г маркали пўлатдан олинадиган қуйма маҳсулотларнинг ейилишбардошлигини ошириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
65Г маркали пўлатдан қуйма маҳсулотлар олишда электр печининг ичида ҳимоя қатламини ҳосил қилишда CаФ2 нинг кимёвий ҳоссаси асосида суюқ қотишмада фойдали сирт шакллантириш технологияси ишлаб чиқилган;
65Г маркали пўлатдан электр печ ёрдамида қуйма маҳсулотлар олишда қуйма қолипининг конструксияси қуйма таркибига нометалл қўшимчаларнинг физик ҳоссалари асосида қотишмада нометалл қўшимчалар миқдорини камайтириш технологияси ишлаб чиқилган;
65Г маркали пўлатга печдан ташқари ишлов беришда ТиН нинг модификациялаш ҳоссаси асосида қотишмада кристалланиш марказлари сонини орттириш эвазига қотишма ейилишбардошлигини ошириш технологияси ишлаб чиқилган;
суюқ металлга печдан ташқари ишлов беришда Ал билан         қотишмадаги кислороднинг ўзаро реакцияси асосида суюқ қотишмани газлардан ҳолилаш технологияси ишлаб чиқилган;
қуймани қолипда совутиш жараёни иссиқлик алмашинув диаграммаси асосида қуйма моделининг такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Индуксион печда 65Г маркали пўлатдан олинадиган қуйма маҳсулотларнинг ейилишбардошлигини ошириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
электр печ ёрдамида 65Г маркали пўлатдан қуйма маҳсулотлар олишда печ ичида ҳимоя қатламини ҳосил қилиш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖ нинг Қуюв – механика цехига жорий қилинган. (Ўзметкомбинат АЖ нинг 29.09.2023 даги 01/02–02/02/92 сонли маълумотномаси) Жорий қилиш натижасида қуйма таркибидаги газ қўшимчаларнинг миқдори 20-25 % га камайган;
электр печ ёрдамида 65Г маркали пўлатдан қуйма маҳсулотлар олишда қуйма қолипининг такомиллаштирилган конструксияси “Ўзметкомбинат” АЖ нинг Қуюв – механика цехига жорий қилинган. (Ўзметкомбинат АЖ нинг 29.09.2023 даги 01/02–02/02/92 сонли маълумотномаси) Жорий қилиш натижасида қуйма маҳсулот таркибидаги нометалл қўшимчаларнинг миқдори 12 – 14 % га камайган;
электр печ ёрдамида 65Г маркали пўлатдан қуйма маҳсулотлар олишда суюқ қотишмага печдан ташқари ишлов бериш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖ нинг Қуюв механика цехига жорий қилинган. (Ўзметкомбинат АЖ нинг 29.09.2023 даги 01/02–02/02/92-сонли маълумотномаси) Жорий қилиш натижасида қуйманинг ейилишбардошлиги 16 – 18% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish