Келдиёрова Манзура Ғайбуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Она тили таълимига доир адаптив кўникмаларни мажмуавий таркиблаштириш методикасини такомиллаштириш (Она тили ўқитиш методикаси фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3128.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тезмиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимига доир адаптив кўникмаларини мажмуавий таркиблаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг она тили таълимида мустақил-ижодий фикрлаш методикаси адаптив кўникмаларнинг индивидуал хатти-ҳаракатлар, асосиу ақлиу функсиуалар, рсихофизиологик сифатлар, ақлиу мослашув жараёнлари каби компонентларини яхлит тизимга келтиришга кўра мажмуавий таркиблаштириш асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимига доир адаптив кўникмаларини мажмуавий таркиблаштиришнинг педагогик модели, адаптация динамикаси ва омилларига кўра интегратив ёндашув тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
она тили таълимига доир адаптив кўникмаларнинг дидактик тизими мобил-дидактик контентини бойитишни нутқий, коммуникатив ҳамда прагматик даражаларга кўра таркиблаштириш асосида аниқлаштирилган;
таълим жараёнида талабаларни она тили таълимига доир адаптив кўникмаларини мажмуавий таркиблаштириш натижаларининг обектив баҳоловчи параметр ва индикаторларнинг ишлаш механизми таълим олувчилар ва таълим берувчилар қобилияти ва эҳтиёжларини эътиборга олишга кўра ўқитиш суръатини интенсивлаштириш асосида оптималлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимига доир адаптив кўникмаларини мажмуавий таркиблаштиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг она тили таълимида мустақил-ижодий фикрлаш методикаси адаптив кўникмаларнинг индивидуал хатти-ҳаракатлар, асосиу ақлиу функсиуалар, рсихофизиологик сифатлар, ақлиу мослашув жараёнлари каби компонентларини мажмуавий таркиблаштириш асосида такомиллаштирилган хулосалардан “Педагогика” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруқ Гувоҳнома рақами 110-113). Натижада, педагогика ўқитиш жараёни методик таъминоти такомиллаштирилган;
она тили таълимига доир адаптив кўникмаларнинг дидактик тизими адаптация обекти, адаптив вазият, адаптив эҳтиёж, адаптация динамикаси ва омиллари каби элементларини интегратив ёндашув тамойиллари асосида аниқлаштирилган хулосалардан “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруқ Гувоҳнома рақами 418-131). Талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни методик таъмоноти инновацион ёндашувлар билан бойитилишига эришилган;
касбий адаптив кўникмаларни мажмуавий таркиблаштириш асосида ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган методика “Стате”, “Ансвер пилларс”, “Рейчер”, “Креатор” методларини она тилидан аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларга татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган маълумотлардан “Педагогик технологиялар” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруқ Гувоҳнома рақами 110-114). Натижада, она тили ўқитиш методикаси инновацион технологиялар билан бойитилган.