Пармонова Лайло Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Она тили таълимига интегратив ёндашув асосида сенсомоторикани ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”(она тили фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7508.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шаббозова Дилфуза Рузикуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар сенсомоторикасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшдаги ўқувчилар ҳиссий билиш жараёнининг педагогик ва психологик аспектлари билиш турларининг ўзаро алоқадорлигини сенсорика ва билиш бирлигига кўра аниқлаштириш орқали очиб берилган;
она тилидан  интегратив дарсларда сенсомоторикани ривожлантириш жараёни ички ақлий жараённи ўзгариши ташқи реал хатти-ҳаракатларнинг ички ҳаракатларга айланиш жараёнига кўра интериоризациялаш асосида  аниқлаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар сенсоморикасини ривожлантириш жараёнининг функсионал модели индивидуал ва жамоавий машғулотларда ихтиёрий диққатнинг ҳаракатларни бошқариш фаолияти ва машқлар мазмунига диққатнинг жамланганлигига кўра шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар сенсомоторикасини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-тарбиявий машғулотларини оптималлаштириш методикаси ўқувчиларнинг ҳиссий билиш ва ҳаракат бирлигини акмеологик, интегратив, фаолиятли ва индивидуал ёндашувларига кўра таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили дарсларига интегратив ёндашув асосида ўқувчилар сенсомоторикасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалари:
кичик мактаб ёшдаги ўқувчилар ҳиссий билиш жараёнининг педагогик ва психологик аспектлари билиш турларининг ўзаро алоқадорлигини сенсорика ва билиш бирлигига кўра аниқлаштириш орқали аниқлаштирилганлигига оид таклифлардан “Тарбияланувчиларни ҳиссий ривожлантириш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи билан тасдиқланган 166-119 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчиларни ҳиссий ривожлантириш жараёнининг методик тизими такомиллаштирилишига эришилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар сенсоморикасини ривожлантириш жараёнининг функсионал модели индивидуал ва жамоавий машғулотларда ихтиёрий диққатнинг ҳаракатларни бошқариш фаолияти ва машқлар мазмунига диққатнинг жамланганлиги хусусиятларини шакллантириш орқали такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан  ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институти томонидан 2023 йил 8-сентябрда берилган 03-2135-2132 рақамли маълумотнома). Натижада, педагогик фаолият давомида таълим жараёни иштирокчилари сенсомоторикосини ривожлантириш имконияти ошишига эришилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар сенсомоторикасини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-тарбиявий машғулотларини оптималлаштириш методикаси ўқувчиларнинг ҳиссий билиш ва ҳаракат бирлигини акмеологик, интегратив, фаолиятли ва индивидуал ёндашувлар орқали таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлардан “Тарбияланувчиларни ҳиссий ривожлантириш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи билан тасдиқланган 166-119 рақамли нашр гувоҳномаси). Нотижада, мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчилар сенсомоторикасини ривожлантириш жараёнининг  методик таъминоти ривожлантирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish