Исамухаметова Юлдуз Мирбаратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқ табобати усулларига кўра бел умуртқаси дорсопатия бўлган беморларни реабилитациясига дифференциал ёндашувни такомиллаштириш», 14.00.13 - Неврология, 14.00.41 - Халқ табобати (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2759.
Илмий раҳбарлар: Матмуродов Рустамбек Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна тиббиёт фонлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Сонг Ёнг Иль, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор (Корея).
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларни реабилитациясида халқ табобати усуллари ёрдамида дифференциал дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларда анъанавий халқ табобати усулига кўра периферик нервларни стимуляциялаш, мушаклар спазмининг камайтириш ва маҳаллий қон айланиниш яхшилашда маҳаллий BL23, BL24, BL25, BL26, BL31, BL32, GB30 ва периферик BL40, BL60, GB34, SP9, LR3, KI3, LU8, LI4, HT8 нуқталарига игна санчиш билан транскраниал магнитли стимуляцияни комбинация қилиш усули такомиллаштирилган;
бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларда сурункали оғриқ ривожланиши мия ярим қобиғининг қўзғалувчанлиги ва тормозловчи таъсир кўрсатиши натижасида транскраниал магнит стимуляциясининг жойлашув ва режим механизмлари такомиллаштирилган;
бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларда нейропатик оғриқли даврда медикаментоз даво билан игна санчиш, руҳий ўзгаришлар даврида транскраниал магнитли стимуляция, руҳий ва жисмоний ўзгаришлар даврида эса транскраниал стимуляция қилиш билан биргаликда игна санчишнинг эффективлиги асосланган;
бел-думғаза дорсопатияси бўлган руҳий, жисмоний ва ижтимоий омилларни инобатга олган ҳолда беморларни амбулатор шароитда даволашга мўлжалланган махсус реабилитация модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Халқ табобати усулларига кўра бел умуртқаси дорсопатия бўлган беморларни реабилитациясига дифференциал ёндашувни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: амбулатор шароитда бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларни даволаш ва реабилитация қилишда ишлаб чиқилган мультидисциплинар ёндашув Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бўйича (15.04.2024 й.; 40-сонли) ва Тошкент шаҳар Тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича (23.10.2023 й.; и/ч-79-сонли) буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги яратилган реабилитация дастурлари халқаро QALY (quality adjusted life year) тиббий усулларни афзаллигини баҳолаш формуласи орқали ҳар бир беморни йил мобайнида саломатлиги ва ҳаёт сифатини фойдали қиймати 50% гача оширишни кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реабилитация дастури хар бир беморга молиявий харажатлар нисбати 584822 сўмгача иқтисодий тежашга имкон яратган. Хулоса: халқ табобати ва физик уссуларни дори-воситалари билан даволашни солиштирганда фойдаланишнинг потенциал фойдаси ушбу тадқиқот иштирокчилари орасида 7781250 сўмни ташкил этган.
иккинчи илмий янгилик: бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларга биполяр транскраниал магнитли стимуляция билан бирга анъанавий корейс терапиясидан фойдаланишнинг патологик жараёнга қамраб олинган мушакларнинг ҳаракат функциясига таъсир этиши Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бўйича (15.04.2024 й.; 40-сонли) ва Тошкент шаҳар Тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича (23.10.2023 й.; и/ч-79-сонли) буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги яратилган реабилитация дастурларидан фойдаланиш орқали ҳар бир беморни йил мобайнида саломатлиги ва ҳаёт сифатини фойдали қиймати 50% гача оширишни кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реабилитация дастури хар бир беморга молиявий харажатлар нисбати 584822 сўмгача иқтисодий тежашга имкон яратган. Хулоса: халқ табобати ва физик уссуларни дори-воситалари билан даволашни солиштирганда фойдаланишнинг потенциал фойдаси ушбу тадқиқот иштирокчилари орасида 7781250 сўмни ташкил этган.
учинчи илмий янгилик: биполяр транскраниал магнитли стимуляция билан бирга анъанавий корейс терапиясидан фойдаланишнинг бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморларнинг руҳий-эмоционал ҳолатига таъсири Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бўйича (15.04.2024 й.; 40-сонли) ва Тошкент шаҳар Тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича (23.10.2023 й.; и/ч-79-сонли) буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги яратилган реабилитация дастурларидан фойдаланиш орқали ҳар бир беморни йил мобайнида саломатлиги ва ҳаёт сифатини фойдали қиймати 35,6%дан 49,7% гача ижобий томонга ўзгарган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реабилитация дастури хар бир беморга молиявий харажатлар нисбати 584822 сўмгача иқтисодий тежашга имкон яратган. Хулоса: халқ табобати ва физик уссуларни дори-воситалари билан даволашни солиштирганда фойдаланишнинг потенциал фойдаси ушбу тадқиқот иштирокчилари орасида 7781250 сўмни ташкил этган.
тўртинчи илмий янгилик: биполяр транскраниал магнитли стимуляция билан бирга анъанавий корейс оғриқли терапиясидан фойдаланишнинг бел-думғаза дорсопатияси бўлган беморлар ҳаёт сифатига таъсири Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази бўйича (15.04.2024 й.; 40-сонли) ва Тошкент шаҳар Тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича (23.10.2023 й.; и/ч-79-сонли) буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги яратилган реабилитация дастурларидан фойдаланиш орқали ҳар бир беморни йил мобайнида саломатлиги ва ҳаёт сифатини фойдали қиймати 35,6%дан 49,7% гача ижобий томонга ўзгарган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: реабилитация дастури хар бир беморга молиявий харажатлар нисбати 584821,43 сўмгача иқтисодий тежашга имкон яратган. Хулоса: халқ табобати ва физик усуларни дори-воситалари билан даволашни солиштирганда фойдаланишнинг потенциал фойдаси ушбу тадқиқот иштирокчилари орасида 7781250 сўмни ташкил этган.