Ашурова Умида Алишеровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маьлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туғруқдан кейинги қон кетишида миометрий дисфункцияси шаклланишининг патогенетик механизмлари” 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология, 14.00.20 – Тиббий генетика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Tib679.
Илмий маслаҳатчилар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Қодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гилдиева Маргарита Собировна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: туғруқдан кейинги атоник қон кетишида миометрий дисфункциясини шакллантиришнинг клиник ва генетик механизмларини ўрганган ҳолда хавф гуруҳларини шакллантириш ва бачадон атонияси ривожланиш хавфини прогнозлаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муҳим хавф омиллари (қисқа интергравидар интервал (OR=1,6), кесарча кесишдан кейин бачадонда чандиқ (OR=1,8), преэклампсия/эклампсия (OR=3.1), анамнезида ТКҚК, р=0,004) мавжудлигидан қатъи назар, ҳар учинчи (29,7%) аёлда туғруқдан кейинги атоник қон кетиш ривожланиши эхтимоли исботланган;
генетик маркерларнинг (NOS1 генининг G84A полиморфизми бўйича; NOS3 генидаги C786T локуси; IL6 генининг -174G>C полиморф маркери; IL1b генининг -31T/C полиморфизми; FGB генида 455G-A локуси) генлараро таққослама таҳлили асосида йуқотилган қон хажмига боғлиқ холда туғруқдан кейинги қон кетишининг клиник хусусиятларини башоратлаш тартиби исботланган;
NOS1(G-84A) ва NOS3 (C786T) азот оксиди синтаза генлари «гомозигота+гетерозигота» ва «G/A + C/T» (гетерозигота+гетерозигота) бирикмаларининг ташувчанлиги натижасида бачадон атонияси ривожланиши ва ТКҚК хавфининг 2 маротаба  ошиши (χ2=5.4; р=0.02; OR=2.0; 95%CI: 1.106-3.461) исботланган;
NOS1 (G-84A) + NOS3 (C786T) + IL1B (-31T/C) генларининг полиморфизмлари ноқулай гомозигот ва гетерозигот генотипларининг бир вақтнинг ўзида мавжудлиги бачадон атониясининг ривожланиши натижасида ТКҚК хавфини 2 бараварга ошириши (χ2=5.7; р=0.02; OR=2.4; 95%CI: 1.153-4.994) исботланган;
аёлларда FGB генининг ноқулай АА генотипи мавжудлиги натижасида туғруқдан кейинги атоник қон кетиш хавфи 4 бараварга ошиши (χ2=3.1; р=0.1; OR=4.2; 95%CI: 1.153-4.994)  ва унинг юқори хавф маркери эканлиги исботланган;
туғруқдан кейинги атоник қон кетиш этиопатогенези билан OXTR генининг А/b генотипи ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш натижасида OXTR генининг А/b мутацияси детекциясини аниқлаш усулининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғруқдан кейинги атоник қон кетишида миометрий дисфункциясини шаклланишининг клиник ва генетик механизмларини ўрганиш, сўнгра хавф гуруҳини шакллантириш ва прогнозлаш алгоритмини тузиш бўйича илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: муҳим хавф омиллари (қисқа интергравидар интервал (OR=1,6), кесарча кесишдан кейин бачадонда чандиқ (OR=1,8), преэклампсия/эклампсия (OR=3.1), анамнезида ТКҚК, р=0,004) мавжудлигидан қатъи назар, ҳар учинчи (29,7%) аёлда туғруқдан кейинги атоник қон кетиш ривожланиши эхтимоли исботланган. Олинган маълумотлар РИОваБСИАТМ Хоразм филиали (01.04.2024 йилдаги 70I-сонли буйруқ), РИОваБСИАТМ Самарқанд филиали (01.04.2024 йилдаги 267-сонли буйруқ) ва Республика Перинатал маркази (18.05.2024 йилдаги 127-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (ССВнинг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/264t - сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: аниқланган хавф омиллари асосида атоник қон кетишини прогнозлаш бўйича олинган натижалар ушбу асоратлар хавфини сезиларли даражада камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: асоратларни олдини олиш, хавфни аниқроқ тарзда аниқлаш, даволашга индивидуал ёндашув, асоратларни даволаш учун кетадиган харажатларни ўртача 1 беморга 2300000 сўмдан 1700000 сўмгача камайишидан иборат. Шундай қилиб, ТКҚК бўлган 18 нафар аёлларда 10800000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: олинган маълумотлар туғруқдан кейинги қон кетишини олдини олишга қаратилган бўлиб, асоратларни даволаш ҳамда она ва болага тиббий ёрдам сифатини оширишга кетадиган харажатларнинг бир беморга 600000 сўм камайишига иқтисодий жиҳатдан имкон берган;
иккинчи илмий янгилик: генетик маркерларнинг (NOS1 генининг G84A полиморфизми бўйича; NOS3 генидаги C786T локуси; IL6 генининг -174G>C полиморф маркери; IL1b генининг -31T/C полиморфизми; FGB генида 455G-A локуси) генлараро таққослама таҳлили асосида йуқотилган қон хажмига боғлиқ холда туғруқдан кейинги қон кетишининг клиник хусусиятларини башоратлаш тартиби исботланган, у РИОваБСИАТМ Хоразм филиали (01.04.2024 йилдаги 70I-сонли буйруқ), РИОваBSIATM Самарқанд филиали (01.04.2024 йилдаги 267-сонли буйруқ) ва Республика Перинатал маркази (18.05.2024 йилдаги 127-сонли буйруқ) амалиётига тадбиқ этилган (ССВнинг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/264t - сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: молекуляр генетик тадқиқотларнинг ўтказилиши асоратларни олдини олишга, хавфни аниқроқ тарзда аниқлашга ва ушбу патологияни индивидуал ёндашган ҳолда даволашга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта ташхисот этиш ва прогнозлаш туфайли ТКҚК олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган методикани жорий этишда 18 беморларда даволаш учун кетадиган харажатларни 10800000 сўм камайиши, шунингдек ўрин-кунлар сонининг 1,8 маротаба камайиши 9000000 сўм ҳисобига бюджет маблағларининг тежалишига эришилди. Хулоса: ТКҚК олдини олиш учун молекуляр-генетик тадқиқотларнинг ўтказилиши узоқ муддатли истиқболда харажатларнинг ҳар бир бемор учун 1100000 сўмга камайиши иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: NOS1(G-84A) ва NOS3 (C786T) азот оксиди синтаза генлари «гомозигота+гетерозигота» ва «G/A + C/T» (гетерозигота+гетерозигота) бирикмаларининг ташувчанлиги натижасида бачадон атонияси ривожланиши ва ТКҚК хавфининг 2 маротаба  ошиши (χ2=5.4; р=0.02; OR=2.0; 95%CI: 1.106-3.461) исботланган. Ушбу натижалар “Туғруқдан кейинги қон кетишида аёлларда азот оксиди синтаза ген полиморфизмларининг прогностик аҳамияти” услубий тавсиясига киритилган ва Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг томонидан 2024-йил 25-мартдаги 03-24/264-t-сон билан тасдиқланган. Қайсиким РИОваБСИАТМ Хоразм филиали (01.04.2024 йилдаги 70I-сонли буйруқ), РИОваБСИАТМ Самарқанд филиали (01.04.2024 йилдаги 267-сонли буйруқ) ва Республика Перинатал маркази (18.05.2024 йилдаги 127-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (ССВнинг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/264t - сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: NOS1(G-84A) ва NOS3(C786T) қўшма генотипик вариант ташувчиларида ТКҚК шаклланишига протектив таъсир уларнинг азот оксидининг нормал эндотелиал ишлаб чиқарилишини ва мос равишда қон томирлар тонусининг нормал ишлаши, гемостазни ва ҳоказоларни таъминлайдиган функционал аҳамияти билан боғлиқ бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: NOS1(G-84A) ва NOS3(C786T) генотипик вариантини ўрганиш қон томирлар тонуси ва гемостаз дисфункциясини эрта ташхислаш ва прогнозлашга ҳисса қўшади, қон томирлар тонуси ва гемостаз дисфункциясини даволашга кетадиган харажатларни 1,8 баравар камайтириш орқали, яъни 17 нафар бемор аёлларда 6800000 сўм бюджет маблағларини тежашга эришилди. Хулоса: NOS1(G-84A) ва NOS3 (C786T) азот оксиди синтаза генларининг ўзаро таъсир этиш бирикмасини таҳлил қилиш натижасида ушбу генларнинг функционал жиҳатдан ноқулай генотипик вариантлари ва аёлларда ТКҚКнинг ривожланиш хавфи ўртасида муайян синергизмнинг мавжудлиги аниқланган ва натижада 1 бемор учун 400000 сўм маблағларни иқтисод қилишга эришилган;
тўртинчи илмий янгилик: NOS1 (G-84A) + NOS3 (C786T) + IL1B (-31T/C) генларининг полиморфизмлари ноқулай гомозигот ва гетерозигот генотипларининг бир вақтнинг ўзида мавжудлиги бачадон атониясининг ривожланиши натижасида ТКҚК хавфини 2 бараварга ошириши (χ2=5.7; р=0.02; OR=2.4; 95%CI: 1.153-4.994) исботланган, қайсиким РИОваБСИАТМ Хоразм филиали (01.04.2024 йилдаги 70I-сонли буйруқ), РИОваБСИАТМ Самарқанд филиали (01.04.2024 йилдаги 267-сонли буйруқ) ва Республика Перинатал маркази (18.05.2024 йилдаги 127-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (ССВнинг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/264t - сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу генетик локусларнинг 3та ноқулай полиморф вариантларининг аҳамиятлилигини ҳисоблаш NOS1, NOS3 ва IL1b генлари комбинациясининг энг муҳим ҳисса қўшганлигини кўрсатди: аёлларда ТКҚК ривожланиш хавфи 2 маротабадан кўпроқ ошиши билан боғлиқ бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: атоник ТКҚК даволашга кетадиган харажатларни 1,8 баравар камайтириш орқали, яъни 17 нафар бемор аёлларда 13600000 сўм бюджет маблағларини тежашга эришилди. Хулоса: NOS1 (G-84A) + NOS3 (C786T) + IL1b (-31T/C) генларининг ўзаро таъсир этиш бирикмасини таҳлил қилиш натижасида ушбу генларнинг функционал жиҳатдан ноқулай генотипик вариантлари ва аёлларда ТКҚКнинг ривожланиш хавфи ўртасида муайян синергизмнинг мавжудлиги аниқланган ва натижада 1 бемор учун 800000 сўм маблағларни иқтисод қилишга эришилган;
бешинчи илмий янгилик: аёлларда FGB генининг ноқулай АА генотипи мавжудлиги натижасида туғруқдан кейинги атоник қон кетиш хавфи 4 бараварга ошиши (χ2=3.1; р=0.1; OR=4.2; 95%CI: 1.153-4.994)  ва унинг юқори хавф маркери эканлиги исботланган. Ушбу натижалар “Туғруқдан кейинги қон кетишида аёлларда фибриноген генининг полиморфик вариантининг диагностик аҳамияти” услубий тавсиясига киритилган ва Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг томонидан 2024-йил 25-мартдаги 03-24/292-t-сон билан тасдиқланган. Ҳамда РИОваБСИАТМ Хоразм филиали (01.04.2024 йилдаги 70I-сонли буйруқ), РИОваБСИАТМ Самарқанд филиали (01.04.2024 йилдаги 267-сонли буйруқ) ва Республика Перинатал маркази (18.05.2024 йилдаги 127-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган (ССВнинг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/264t - сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: доминант G/G генотипи ҳимоя хусусиятларини намоён этиши, FGB генида 455G-A полиморфизмининг G/A гетерозиготали генотипининг мавжудлиги эса тенденция даражасида туғруқдан кейин қон йўқотиш хавфининг 2,8 баравар ошиши билан боғлиқлиги мавжуд. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 455G/A фибриноген генининг полиморфизми аёлларда туғруқдан кейинги қон кетиш хавфининг 2,8 баравар ошиши билан боғлиқ. Хавфни аниқроқ равишда аниқлаш, даволашга индивидуал ёндашув асоратларни даволашга кетадиган харажатларни 3,8 баравар ва 18 беморларда даволаш учун кетадиган харажатларни 12600000 сўм камайтиришга имкон берди. Хулоса: туғруқдан кейинги қон кетишини олдини олиш учун -455G/A фибриноген генининг полиморфизмини ўрганиш узоқ муддатли истиқболда сезиларли иқтисодий самарадорликка эга бўлди ва 1 бемор учун 700000 сўм маблағларни иқтисод қилишга эришилган;
олтинчи илмий янгилик: туғруқдан кейинги атоник қон кетиш этиопатогенези билан OXTR генининг А/b генотипи ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш натижасида OXTR генининг А/b мутацияси детекциясини аниқлаш усулининг самарадорлиги исботланган. РИОваБСИТАМ Хоразм филиали (01.04.2024 йилдаги 70I-сонли буйруқ), РИОваБСИТАМ Самарқанд филиали (01.04.2024 йилдаги 267-сонли буйруқ) ва Республика Перинатал маркази (18.05.2024 йилдаги 127-сонли буйруқ) амалиётида жорий этилган (ССВнинг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/264t - сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ТКҚКга генетик мойилликни аниқлайдиган OXTR генининг ушбу мутациясини аниқлашга имкон берадиган тест-тизимининг самарали варианти яратилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: секвенлашга қараганда ПЦР усули билан аниқлаш меҳнат машаққатларини 1,6 бараварга камайтиради ва таҳлил таннархини 2600000 сўмга пасайтиради. ТКҚКни олдини олиш мақсадида OXTR генининг аниқлаш усули 18 беморларда даволаш учун кетадиган харажатларни 10800000 сўм камайиши, шунингдек ўрин-кунлар сонининг 1,8 маротаба камайиши 9000000 сўм ҳисобига бюджет маблағларининг тежалишига эришилди. Хулоса: OXTR генининг A/b гетерозиготали генотипи аёлларда ТКҚК патогенезида муайян рол ўйнайди ва харажатларнинг ҳар бир бемор учун 1100000 сўмга камайиши иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish