Наимова Шоҳида Анваровнаинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ревматоид артрит сурункали буйрак касалликлари билан коморбид кечганда камқонлик ривожланишининг патогенетик жихатлари ва давони такомиллаштириш”, 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология; 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1085.
Илмий маслаҳатчилар: Болтаев Камол Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Бабажанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Сагынали Мурзаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ревматоид артрит сурункали буйрак касалликлари билан коморбид кечганда камқонлик ривожланишининг патогенетик жиҳатлари ва давони такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоидли  билан оғриган беморларда сурункали буйрак касалликлари тарқалиши ва клиник кечиш босқичи ушбу беморланинг камқонлик даражаси ва патогенетик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган;
ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликлари коморбидлигида кечаётган беморлардаги камқонлик ривожланишида яллиғланиш цикокинларидан VEGF, TNF-α, IL-1, IL-6 ва яллиғланишга қарши цитокинлари IL-4, IL-10 орасидаги корреляцион боғлиқликларни ўрганиш асосида уларнинг патогенетик аҳамияти аниқланган;
РА ва СБК коморбидлигида камқонлигида ривожланган камқонликни  қиёсий ташхислашда гепсидин ва эрувчан трансферрин рецепторларининг патогенетик ва диагностик аҳамияти исботланган;
базисли даво негизида ген-инженерияли биологик, эритропоэтинни стимулловчи дорилар ва темир препаратларининг комбинацияси асосида ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликларидаги камқонликни даволашдаги самарадорлиги баҳоланиб, бу ёндошувнинг патогенетик таъсир механизми исботланган;
кўп босқичли статистик таҳлил асосида ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликлари коморбид кечаётган беморларда камқонликни патогенетик ташхислаш ва даволашнинг поғонали мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ревматоид артрит сурункали буйрак касалликлари билан коморбид кечганда камқонлик ривожланишининг патогенетик жихатлари ва давони такомиллаштириш» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/105-сон хулосаси олинган.   
биринчи илмий янгилик. ревматоидли  билан оғриган беморларда сурункали буйрак касалликлари тарқалиши ва клиник кечиш босқичи ушбу беморланинг камқонлик даражаси ва патогенетик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган.  Ижтимоий самарадорлиги: ревматоидли артрит ва сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда камқонлик ривожланиши даражалари ва унга олиб келувчи хавф омилларини ўрганиш камқонликни эрта аниқлаш орқали асосий касаллик кечиши даражаси оғирлашиши ва патогенетик даво самарадорлигини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: РА мавжуд беморларда СБК ни аниклаш ва коморбид ҳолатда камқонлик давосига патогенетик ёндашув натижасида беморларнинг стационар даво муддати қисқаришига олиб келади.  Таклиф қилинган ташхисот усулларини қўллаш асосида ҳар бир беморга бюджет маблағлари ҳисобиган 241200 сўм иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: Олинган натижаларга асосланиб анъанавий усуллардан ташқари анемия турларини дифференциал ташхисловчи қўшимча маркерларини аниқлаш натижасида 2677200 сум бир бемор учун иқтисодий, беморлар касаллик оқибати ва асоратига таъсири натижасида ҳаёт сифатни яхшилаш, ишга яроқлилик кўрсаткичини ошириш  каби ижтимоий самарага эришилди.
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликлари коморбидлигида кечаётган беморлардаги камқонлик ривожланишида яллиғланиш цикокинларидан VEGF, TNF-α, IL-1, IL-6 ва яллиғланишга қарши цитокинлари IL-4, IL-10 орасидаги корреляцион боғлиқликларни ўрганиш асосида уларнинг патогенетик аҳамияти  баҳоланган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали яллиғланишнинг камқонликнинг ривожланишидаги ролини тасдиқлаш шифокорларнинг эътиборини камқонликнинг олдини олиш ва даволаш учун яллиғланиш жараёнларини назорат қилиш муҳимлигига қаратди. Ушбу билим яллиғланиш босқичини ҳисобга олган ҳолда мавжуд даволаш протоколларини такомиллаштиришган. Иқтисодий самарадорлиги: мутахассис кўриги ва стандарт бўйича  бажариладиган  бошқа лаборатор таҳлиллар сони  2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 3960000  сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Яллиғланишга қарши цитокинлар  ва гепсидин даражалари ўртасида кучли ижобий корреляция  аниқланиб, темир дисрегуляцияси ва камқонлик ривожланишида сурункали яллиғланишнинг асосий ролини тасдиқлади. Гепсидин ва трансферрин эрувчи рецепторининг комбинацияси қўшимча темир препарати зарурлигини аниқроқ башорат қилиши аниқланган.
учинчи илмий янгилик: РА ва СБК коморбидлигида камқонлигида ривожланган камқонликни  қиёсий ташхислашда гепсидин ва эрувчан трансферрин рецепторларининг патогенетик ва диагностик аҳамияти исботланган. Ижтимоий самарадорлиги:  РА ва СБК коморбидлиги мавжуд беморларда камқонлик ривожланиши мультифакторли хусусиятга эга бўлиб, унинг ташхисотида гепсидин ва трансферриннинг эрувчи рецепториларини қўллаш патогенетик ёндошув самарадорлигини кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: РА ва СБК коморбидликка кечганда камқонлик ташхисотига  патогенетик  ёндашув асосида харажатлар бир нафар бемор ҳисобига 1151300  сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Олинган илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ревматоидли артрит ва сурукли буйрак касалликлари эрта клиник босқичлари беморлари орасида камқонликни эрта ташхислаш аниқлигини оширишда, асоратларни камайтиришга, тиббиёт ходимларининг РА беморларда сурункали буйрак касаллиги ва камқонликнинг хавф омилларини аниқлашга, ҳамда даволаш кўникмаларини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: базисли даво негизида ген-инженерияли биологик, эритропоэтинни стимулловчи дорилар ва темир препаратларининг комбинацияси асосида ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликларидаги камқонликни даволашдаги самарадорлиги баҳоланиб, бу ёндошувнинг патогенетик таъсир механизми исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: РА билан оғриган беморларда СБК тарқалиши ва клиник кечиш босқичи ушбу беморланинг камқонлик даражаси ва патогенетик хусусиятларига боғлиқлиги, беморларда анемия ривожланиши патогенезида прояллиғланиш (VEGF, ЎНО-α, IL-1, IL-6,), яллиғланишга қарши цитокинлари (IL-4, IL-10) ва гепсидин орасида кучли корреляцион боғлиқликлар, РА ва СБК коморбидлигидаги камқонликнинг қиёсий ташхисотида гепсидин, эрувчан трансферрин рецепторлари ва ферритин каби лаборатор маркёрлар аҳамияти баҳоланиб, патогенетик даво самарадорлиги исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар мурожаати 1,5 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича  бажариладиган  бошқа лаборатор таҳлиллар сони  2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 627000 сўм, бюджетдан ташқари 208000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган.  Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан   835000 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: кўп босқичли статистик таҳлил асосида ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликлари коморбид кечаётган беморларда камқонликни патогенетик ташхислаш ва даволашнинг поғонали мезонлари ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит туфайли сурункали буйрак касаллиги ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш учун кўп босқичли статистик таҳлил асосида поғонали мезонлар, яллиғланиш босқичини ҳисобга олган ҳолда мавжуд даволаш протоколларини такомиллаштириши, яллиғланишли анемия ва темир танқислиги камқонлиги ўртасидаги гепсидин даражаси ва бошқа белгилар асосида фарқлаш асосида   мақсадли ташхислашга йўналтирилган. Иқтисодий самарадорлиги ревматоид артрит ва сурункали буйрак касалликлари коморбид кечаётган беморларда камқонликни патогенетик ташхислаш ва даволашнинг поғонали мезонларини қўллаш орқали камқонликни даволашга патогенетик ёндашув асосида даво препаратларининг қўлланиш  сони камайиши ҳисобидан хар бир бемор ҳисобига бюджет маблағлардан 412200 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 618900 сўм  иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: таклиф этилган терапия камқонликни даволаш  самарадорлигини ошириш ва темир қўшимчаларини кераксиз тавсия бериш ҳолатларини камайтириш, ген-инженерияли биологик препаратларнинг эритропоэтинлар ва темир билан даволаш комбинацияси стандарт терапияга ёмон жавоб берган беморлар учун самара берганлиги билан шахсийлаштирилган даволашга асос солиниши гемоглобин даражасининг ошиши ва яллиғланиш белгиларининг пасайиши ҳамда  беморларнинг умумий саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш  билан изоҳланади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish