Имамназаров Эркин Дехканалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни касбий тайёргарлигини рақамли технология воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped2134.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Чориев Рўзимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Аъзам Анварович, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандислар касбий тайёргарлигини ривожлантириш имкониятлари таълимни рақамлаштиришнинг стратегик талаблари (рақамли университет, рақамли сервис, инфратузилмаларни модернизациялаш, Моодле, Илиас, э-леарнинг) ва дидактик элементлари (ўқув-методик, моддий-техник таъминоти)нинг устуворлик хусусиятларга кўра психологик-педагогик, илмий техник жиҳатлар асосида аниқлаштирилган;
касбий тайёргарлик босқичлари (мотивацион, фаоллаштирувчи, асосий, умумлаштирувчи)ни ўз ичига қамраб олган бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш модели рақамли таълим муҳитни ташкил этишнинг компютерли лойиҳалаш функсияларини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, босқичлари ва ўқув-методик таъминоти (“Электроника ва схемотехника” фанидан дарслк, “Электроника ва схемотехника фанидан виртуал тажриба иши, масала ва машқлар тўплами”, мултимедиали ЭЎММ, топшириқлар тизими) ни ҳамда рақамли таълим технологиялари (мобил, синхрон, асинхрон, аралаш таълим, геймификасия)ни комплекс қўллаш асосида такомиллаштирилган;
касбий тайёргарлик тузилмаси ва таълим жараёни субъектлари фаолиятига мос рақамли таълим технологияларини танлаш асосида касбий тайёргарликни ривожлантириш даражаларини ташхислаш воситалари (тестлар, топшириқлар, лаборатория ишлари), мезонлари (репродуктив, продуктив ва ижодий) ва кўрсаткичларини комплекс қўллаш тизими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқотларнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак муҳандислар касбий тайёргарлигини ривожлантириш имкониятларини таълимни рақамлаштиришнинг стратегик талаблари (Моодле, Илиас, э-леарнинг) ва дидактик элементлари (ўқув-методик, моддий-техник таъминоти) нинг устуворлик хусусиятларига кўра аниқлаштириш, касбий тайёргарликни ривожлантириш босқичлари (мотивасион, фаоллаштирувчи, асосий, умумлаштирувчи) мазмунини “Ахборот тизимлари ва технологиялари”, “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникасия тизимлари” таълим йўналишлари ДЦ, малака талаблари, касбий фаолият соҳалари, ўқув фанларининг намунавий ва ишчи дастурларининг кўп мезонли таҳлили асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил
16 августдаги 365-сонли буйруғи билан тасдиқланган мазкур таълим йўналишлари ДЦлари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 4/17-4/4-7707-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан касбий таълим мазмунини модернизасиялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
касбий тайёргарликни ривожлантириш босқичлари моделини методологик ёндашувлар (компонентли, технологик, фаолиятли) ва рақамли таълим муҳитини ташкил этиш функсиялари компютерли лойиҳалаш, моделлаштиришни таъминлаш асосида ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштириш соҳасидаги касбий фаолиятда устувор аҳамиятга эга касбий компетенсияларга таянган ҳолда такомиллаштиришга оид таклифлардан Наманган муҳандислик-қурилиш институти илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №ПЗ-20170930223 “Аҳолининг барча қатламини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган масофавий курсни ташкил этиш учун миллий электрон таълим платформасини яратиш” (2022-2023 йй.) мавзусидаги ва Термиз давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режасига асосан Европа иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури бўйича 617309-ЕРР-1-2020-1ЕРРКА2-СВНЕ-ЖП “ТРИГГЕР – триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатингcондитионс фор градуатъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа”(2019-2022 йй) мавзусидаги амалий лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2023 йил 20 сентябрдаги 03/12/4015-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг амалий касбий тайёргарлиги, рақамли технологияларга оид тушунчалари, табиий-илмий, техник билим ва кўникмалари ривожланган;
касбий тайёргарликнинг таълим жараёни субъектлари фаолиятига мос рақамли таълим технологиялари (мобил, синхрон, асинхрон, аралаш таълим, геймификасия) асосида ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари, босқичлари ва ўқув-методик таъминоти (“Электроника ва схемотехника” фанидан дарслик, “Электроника ва схемотехника фанидан виртуал тажриба иши, масала ва топшириқлар тўплами”, мултимедиали ЭЎММ, топшириқлар тизими), тайёргарлик даражаларини ташхислаш воситалари, мезонлари (репродуктив, продуктив, ижодий) ва кўрсаткичлари тизими Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Бухоро муҳандислик-технология институти “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Электроника ва асбобсозлик (электрон саноати)” таълим йўналиши ўқув жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 4/17-4/4-7707-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлиги ривожланган ва таълим мазмуни такомиллаштирилган.