Захидов Шухрат Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳарбий дидактик таълим жараёнида педагогик парадигмалар устуворлигини таъминлаш методикаси” (“Ҳарбий санъат тарихи, миллий ҳарбий санаът ва Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped121.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий дидактик таълим жараёнида педагогик парадигмалар устуворлигини таъминлаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий кадрлар тайёрлашда педагогик таълим трансформациясини таъминлашнинг назарий асослари ҳарбий-профессионалликнинг акмеограммасини курсантларнинг профессионал мутахассис бўлиб ривожланиш сферасига базавий кўрсаткичлар ҳамда маданий-фалсафий ёндашув асосида вертиcал интеграциялш орқали такомиллаштирилган;
ҳарбий дидактик таълим шароитида болажак офицер-кадрлар тайёрлшнинг педагогик модели курсантларнинг ҳарбий-профессионал компетентлигини такомиллаштириш мазмунини уларнинг эгаллаётган касбига қадриятли муносабатни шакллантириш функсиясига профессионал ҳарбий кадрни шакллантиришнинг функсионал алоқадорлик алгоритмига мувофиқ мослаштириш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак офицерларни касбий тайёрлаш методикаси касбий фанларни ўқитишнинг дидактик таъминотини курсантларнинг ҳарбий-касбий профессионаллик даражасини оширишга қаратилган интерфаол ва график органайзер методларни ҳарбий-профессионалликнинг акмеограммасига мувофиқ функсионал йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
олий ҳарбий таълим муассасаларида касбий фанларни интеграциялаб ўқитиш механизми курсантларнинг профессионал тайёргарлигини яхлит ривожлантиришда касбий фанларга ёндош предметларнинг фундаментал асосларини интеграция мазмуни ва амалий методларни қўллш асосида олий ҳарбий таълимда педагогик жараёнлар трансформацияни таъминлш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳарбий дидактик таълим жараёнида педагогик парадигмалар устуворлигини таъминлаш методикаси (“Ҳарбий санъат тарихи, миллий ҳарбий санаът ва Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ҳарбий-профессионалликнинг акмеограммасини курсантларнинг профессионал мутахассис бўлиб ривожланиш сферасига базавий кўрсаткичлар ҳамда маданий-фалсафий ёндашув асосида вертиcал интеграциялш орқали такомиллштирилган ҳарбий кадрлар тайёрлашда педагогик таълим трансформациясини таъминлашнинг назарий асосларига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш орқали “Ўзбекистон Республикаси умумҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонуннинг 26-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 3-июлдаги маълумотномаси). Натижада, Қуролли Кучлар тизимидаги барча хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат фаолияти самарадорлигини оширишдаги рағбатлантирувчи омил таъминланган;
курсантларнинг ҳарбий-профессионал компетентлигини такомиллаштириш мазмунини курсантларнинг эгаллаётган касбига қадриятли муносабатни шакллантириш функсиясига профессионал ҳарбий кадрни шакллантиришнинг функсионал алоқадорлик алгоритмига мувофиқ мослаштириш асосида ишлаб чиқилган ҳарбий дидактик таълим шароитида болажак офицер-кадрлар тайёрлшнинг педагогик моделига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 12-сентябрдаги ПҚ-4447-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 215-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2024-йил 3-июлдаги маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимидаги ОҲТМлари, ҳарбий қисм ва бўлинмаларида кундалик хизмат-жанговар фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш ва ҳарбий хизматчиларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашдек олий масъулият туйғусини шакллантириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
касбий фанларни ўқитишнинг дидактик таъминотини курсантларнинг ҳарбий-касбий профессионаллик даражасини оширишга қаратилган интерфаол ва график органайзер методларни ҳарбий-профессионалликнинг акмеограммасига мувофиқ функсионал йўналтириш асосида такомиллштирилган бўлажак офицерларни касбий тайёрлаш методикаси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ўқув-тарбиявий жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг 2024-йил 15-февралдаги далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси курсантларининг таълим олишлари ва фан дастурларини ўзлаштиришлари учун хизмат қилган;
курсантларнинг профессионал тайёргарлигини яхлит ривожлантиришда касбий фанларга ёндош предметларнинг фундаментал асосларини интеграция мазмуни ва амалий методларни қўллш асосида олий ҳарбий таълимда педагогик жараёнлар трансформацияни таъминлш орқали такомиллштирилган олий ҳарбий таълим муассасаларида касбий фанларни интеграциялаб ўқитиш механизми бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар интитути фаолиятида жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар интитутининг 2024-йил 3-апрелдаги далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси курсантларининг таълим олишлари ва фан дастурларини ўзлаштиришлари учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish