Каримов Равшанбек Ризоматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5030.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари таълимни ташкил қилишнинг бошқарув, психологик-педагогик, илмий-методик, ташкилий-педагогик компонентларини услубий-дидактик таъминот нуқтаи назаридан мазмунан ривожлантириш ҳамда ижтимоий-педагогик компетентлик талабларига изчил мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришнинг лингводидактик модели ташкилий-функсионал элементларни мақсад, мазмун, технологик-жараён, баҳоловчи-натижавий компонентларга узвийлик, методологик ёндашувлар ва умумдидактик тамойиллар орқали горизонтал ва вертиcал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш методикаси она тили ўқитиш методикаси фанидан таълим жараёнини дифференциялаш, индивидуаллаштириш, кластерлаш, моделлаштириш ҳамда методик аппаратни дастурий аппарартга мазмунан тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш мезонлари репродуктив, изланувчи, ижодий даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив босқичларга фан  дастури мазмунини такомиллштириш нуқтаи назаридан мослаштириш ҳамда таълим жараёнини методик ва дидактик асосларга кўра мобиллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
таълимни ташкил қилишнинг бошқарув, психологик-педагогик, илмий-методик, ташкилий-педагогик компонентларини услубий-дидактик таъминот нуқтаи назаридан мазмунан ривожлантириш ҳамда ижтимоий-педагогик компетентлик талабларига изчил мослаштириш асосида аниқлаштирилган бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларига оид таклифлар “Педагогик компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновацилар вазирлигининг 2023-йил 26-ноябр 49-сонли ўқув нашрининг рухсатномаси №491219). Ушбу дарслик талабаларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ташкилий-функсионал элементларни мақсад, мазмун, технологик-жараён, баҳоловчи-натижавий компонентларга узвийлик, методологик ёндашувлар ва умумдидактик тамойиллар орқали горизонтал ва вертиcал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришнинг лингводидактик моделига доир таклифлар ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021й) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-2000-2005-сон маълумотномаси). Ушбу модел талабаларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожланишига хизмат қилган;
она тили ўқитиш методикаси фанидан таълим жараёнини дифференциялаш, индивидуаллаштириш, кластерлаш, моделлаштириш ҳамда методик аппаратни дастурий аппарартга мазмунан тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган  бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш методикаси, репродуктив, изланувчи, ижодий даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив босқичларга фан  дастури мазмунини такомиллштириш нуқтаи назаридан мослаштириш ҳамда таълим жараёнини методик ва дидактик асосларга кўра мобиллаштириш асосида такомиллаштирилган бўлажак она тили ўқитувчиларида ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш мезонларига доир таклифлар “Педагогик технология” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 ноябрдаги 491-сонли буйруг ъига асосан № 491249). Ушбу дарслик талабаларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish