Жабборов Эркин Холлиевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ миниатюра санъати воситасида талабалар композицион компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5024.
Илмий раҳбар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Гулямов Комил Махмудович, педагогика фанлари доктори, доцент; Рахматуллаева Асалхон Гайратовна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миниатюра санъати воситасида тасвирий санъат ихтисослиги йўналиши талабаларининг композицион компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шарқ миниатюра санъати воситасида талабалар композицион компетентлигини шакллантириш илмийлик тамойили, кўргазмалилик тамойили, онглилик тамойили, кетма-кет баён этиш тамойиллари орқали бадиий-эстетик билим, кўникма ва малакаларни адекват идрок этиши касбий идентиклик асосида  аниқлаштирилган;
талабалар композицион компетентлигини шарқ миниатюра санъати воситасида шакллантириш методикаси, “Композиция”  фанини замонавий дидактик таъминотлар ва педагогик технологиялар (“Индивидуал тадқиқот топшириқлари”, “ФИРСТ” технологияси, “Интераcтиве Арт Cритиқуе Сессион”, “Мунозара”, “Дебат”, “Ажурли арра”, “Танқидий фикрлаш”) орқали ўқитиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар композицион компетентлигини шакллантиришда миниатюра санъатидан фойдаланишнинг методик модели мақсад, мазмун, функсионал, диагностик модуллар компонентлари ҳамда аниқловчи, шакллантирувчи, текшириш босқичлари интеграциясида баҳолашнинг мезонлари (асарларни композицион таҳлил қила олиш, тасвирий санъат воситалари орқали композиция ярата олиш, рефлекция-ўзи яратган композицияни таҳлил қила билиш, такомиллаштира олиш)га мувофиқ тамойиллар ва ёндашувлар асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
шарқ миниатюра санъати воситасида талабалар композицион компетентлигини шакллантириш жараёни композиция элементларини мазмунига кўра вариациялаш, контраст, ритм, перспективага доир манбаларни мураккаблигига кўра таснифлаш ва композицияга оид компонентларни тасвирий санъатнинг олтин кесим қоидасига мувофиқ композиция қонуниятларини ўрганишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг композицион компетентлигини миниатюра асарлари воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
шарқ миниатюра санъати воситасида талабалар композицион компетентлигини шакллантириш илмийлик тамойили, кўргазмалилик тамойили, онглилик тамойили, кетма-кет баён этиш тамойиллари орқали бадиий-эстетик билим, кўникма ва малакаларни адекват идрок этиши касбий идентиклик асосида  аниқлаштирилганлигига оид таклифлар “Рангтасвир ва композиция асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-192-сонли нашр гувоҳномаси).  Натижада, талабаларга тасвирий санъат композицияси ҳақида кенг назарий билим бериш орқали эстетик бадиий билимларни билиш, унинг қонуниятлари, усуллари ҳақида маълумотлар бериш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабалар композицион компетентлигини шарқ миниатюра санъати воситасида шакллантириш методикаси, “Композиция”  фанини замонавий дидактик таъминотлар ва “Индивидуал тадқиқот топшириқлари”, “ФИРСТ” технологияси, “Интераcтиве Арт Cритиқуе Сессион”, “Мунозара”, “Дебат”, “Ажурли арра”, “Танқидий фикрлаш” каби педагогик технологиялар орқали ўқитиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Композиция” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 9-февралдаги 133-сон буйруғи асосида берилган 133-043-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, тасвирий санъат ихтисослиги талабаларига композиция фанини ўқитиш жараёнининг мазмунан такомиллаштирилишига хизмат қилган;
талабалар композицион компетентлигини шакллантиришда миниатюра санъатидан фойдаланишнинг методик модели мақсад, мазмун, функсионал, диагностик модуллар компонентлари ҳамда аниқловчи, шакллантирувчи, текшириш босқичлари интеграциясида баҳолашнинг мезонлари (Асарларни композицион таҳлил қила олиш, тасвирий санъат воситалари орқали композиция ярата олиш, рефлекция-ўзи яратган композицияни таҳлил қила билиш, такомиллаштира олиш)га мувофиқ тамойиллар ва ёндашувлар асосида тизимлаштириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Рангшунослик ва композиция асослари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 31-майдаги 1101-сон буйруғи асосида берилган 1101-3-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларга композицион компетентлигини шакллантиришда фаоллаштирувчи мотивацион восита бўлиб хизмат қилган;
шарқ миниатюра санъати воситасида талабалар композицион компетентлигини шакллантириш жараёни композиция элементларини мазмунига кўра вариациялаш, контраст, ритм, перспективага доир манбаларни мураккаблигига кўра таснифлаш ва композицияга оид компонентларни тасвирий санъатнинг олтин кесим қоидасига мувофиқ композиция қонуниятларини ўрганишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Рангтасвир ва композиция асослари” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-192-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларга композиция компетентликни ривожлантиришда  назарий, амалий ва ижодий тайёргарлик жараёнини интеграция асосида такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish