Нуруллаев Усмон Аллақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5092.
Илмий раҳбар: Даминов Ойбек Олимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нажмиддинова Ёқутхон Рухиддиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаммоли таълим асосида талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаммоларнинг инновацион ечимларини топиш жараёнида муаммоли таълимнинг асосий вазифалари асосида муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришнинг таркибий компонент (технологик, муҳандислик, тадқиқотчилик, лойиҳалаштириш)лари воситасида талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш тузилмаси ишлаб сҳиқилган;
муаммоли таълимнинг моҳияти, асосий хусусияти ва вазифалари, уни ўқув жараёнига жорий этишнинг зарурлигини инобатга олган ҳолда муаммоли топшириқларни бажаришга қаратилган веб сайт орқали талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ва модели ишлаб сҳиқилган;
ихтисослик фанларини муаммоли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш учун янгича тизимли фикрлаш ва ёндашувлар асосида муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган (Engineers ACTP, Муаммоли вазият, “Сase-Study” технологияси, Думалоқ стол) каби интерфаол методлар уордамида такомиллаштрилган;
умумий педагогик тажрибалар ва ижодий касбий топшириқларни муаммоли таълим воситалари ёрдамида талабаларда муҳандислик компетенсияларнинг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, вариатив, креатив) оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли таълим технологиялари асосида талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
муаммоларнинг инновацион ечимларини топиш жараёнида муҳандислик компютер ихтисослик воситасида талабаларда муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришнинг босқичлари ва технологик, муҳандислик, тадқиқотчилик, лойиҳалаштириш каби таркибий компонентлари “Ички ёнув двигателларининг иш жараёнлари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғидаги №232-450 рақамли гувоҳномаси). Натижада “Ички ёнув двигателларининг иш жараёнлари” фани орқали талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
муаммоли таълимнинг моҳияти, асосий хусусияти ва вазифалари, уни ўқув жараёнига жорий этишнинг зарурлигини инобатга олган ҳолда муаммоли топшириқларни бажаришга қаратилган веб сайт орқали талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришнинг модели ва педагогик шарт-шароитлари таъминлашга қаратилган Жиззах политехника институти ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган 2020-йил 10-июндаги 32-сонли “Жиззах шаҳрининг транспорт моделини ривожлантириш бўйича муҳандислик хизматларини кўрсатиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган (Жиззах политехника институтининг 2024-йил 21-октябрдаги 01-2448-2435-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришга ҳизмат қилган;
ихтисослик фанларини муаммоли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш учун янгича тизимли фикрлаш ва ёндашувлар асосида муҳандислик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган (Engineers ACTP, Муаммоли вазият, “Сase-Study” технологияси, Думалоқ стол) каби интерфаол методлар уордамида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Ички ёнув двигателлари” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғидаги 232-451 рақамли гувоҳномаси). Мазкур гувоҳнома талабаларнинг муҳандислик топшириқларни мустақил равишда муҳандислик компетенсияларини ривожлантириш учун унинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.