Тешабаева Ойгул Фазлиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларни касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.PhD/Ped1131.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мамаражабова Зулфия Нарбаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Арсланова Мадина Мансуровна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларни касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари дидактик алгоритмлашнинг когнитив-фаолиятли ва рефлексив компонентларининг яхлит комбинациясини таснифлаш ҳамда қайта алоқани таъминловчи педагогик шароитлар мажмуини белгиловчи субект-субект интеграциясининг мазмунини баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели махсус ўз-ўзини англаш, намоён этиш ва назорат қилиш даражасини оширишга йўналтирилган рефлекцияни шакллантириш ҳамда мустақил ўқув фаолиятининг дидактик-текислик ва диалогик ўзаро таъсирини дидактик синтез натижаларининг мазмунига инидентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси жараён субектларининг ижодий ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган “Рефлексив-интеллектуал ташҳис”, “Рефлексив идентификация”, “Ўз-ўзини баҳолаш”, “Рефлексив конструксиялаш”, “Рефлексив фаоллаштириш”, “Рефлексив рекогноссировка” технологиялар интегратив элементларини яхлитлаш ҳамда прогностик лойиҳалашга векторли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги рефлексив ёндашувнинг когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларнинг ўзаро богʻлиқлик даражасини қиёсий ташхислаш имконини берувчи мезон-диагностика педагогик воситаларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак сурдопедагогларни методик компетенсияларни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари дидактик алгоритмлашнинг когнитив-фаолиятли ва рефлексив компонентларининг яхлит комбинациясини таснифлаш ҳамда қайта алоқани таъминловчи педагогик шароитлар мажмуини белгиловчи субект-субект интеграциясининг мазмунини таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Сурдопедагогик фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосан нашр рухсатномаси). Натижада бу мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини таркибий тузилмасини аниқлаштириш имконини берган;
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели махсус ўз-ўзини англаш, намоён этиш ва назорат қилиш даражасини оширишга йўналтирилган рефлекцияни шакллантириш ҳамда мустақил ўқув фаолиятининг дидактик-текислик ва диалогик ўзаро таъсирини дидактик синтез натижаларининг мазмунига инидентив мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Сурдопедагогик фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосан нашр рухсатномаси). Натижада мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ташхислаш имконини яратилган;
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси жараён субектларининг ижодий ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган “Рефлексив-интеллектуал ташҳис”, “Рефлексив идентификация”, “Ўз-ўзини баҳолаш”, “Рефлексив конструксиялаш”, “Рефлексив фаоллаштириш”, “Рефлексив рекогноссировка” технологиялар интегратив элементларини яхлитлаш ҳамда прогностик лойиҳалашга векторли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Сурдопедагогик фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосан нашр рухсатномаси). Натижада мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларни касбий маҳоратини узлюксиз ошириб бориш механизмини такомиллаштириш имконияти яратилган;
мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги рефлексив ёндашувнинг когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларнинг ўзаро боғлиқлик даражасини қиёсий ташхислаш имконини берувчи мезон-диагностика педагогик воситаларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Сурдопедагогик фанларни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосан нашр рухсатномаси). Натижада мустақил таълим жараёнида бўлажак сурдопедагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш сифат даражаси такомиллашган.