Нуриддинова Диёра Исақали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида шахслараро муносабат маданиятини шакллантириш технологияси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тли) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2116.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида шахслараро муносабат маданиятини она тили таълими жараёнида шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахслараро муносабат маданиятининг когнитив (шахс феномени, нутқий этикет), аффектив (эмпатия, шахсий қадриятларни ҳурмат қилиш), конататив (мулоқотга кириши эҳтиёжи) таркибий асосларини белгилаш орқали мотивацион-эҳтиёжли, эмоционал, когнитив, шахсий тажриба, она тили ва ўқиш саводхонлигини ўзлаштириш, қадриятга йўналганлик босқичлари ички ва ташқи омиллар таъсирининг барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
она тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришнинг методик имкониятлари шахсий, фаолиятга йўналтирилган, субъектив, интерфаол ёндашувлар асосида нутқий ва этикет қоидаларига доир эмпатик ва рефлексив кўникмаларни таркиб топтиришнинг интеграл таъсир даражасини кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
“она тили таълими жараёнида ўзаро биргаликдаги ҳаракат” тушунчасига устуворлик бериш асосида бошлангʻич синф оʻқувчиларида шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришнинг дидактик моделини амалий компоненти она тили ва ўқиш саводхонлиги фани ўқув дастурларини шахсий-аҳамиятли мазмун билан бойитиш, субъект ролини ошириш, дарсда ҳамкорлик ва диалогик мулоқотни қарор топтиришнинг методик шартлар билан интернал алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
она тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришнинг жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этиш технологияси дастлабки муҳокама, режалаштириш, тайёргарлик кўриш, амалга ошириш, якунлаш, истиқболни белгилаш босқичларига мувофиқ тил ўқитиш методларининг интерфаол шакллар билан ички интеграцияси интенсивлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошлангʻич синф оʻқувчиларида шахслараро муносабат маданиятини шакллантириш технологияси боʻйича олинган натижалар асосида:
шахслараро муносабат маданиятининг когнитив, аффектив, конататив таркибий асосларини белгилаш орқали мотивацион-эҳтиёжли, эмоционал, когнитив, шахсий тажриба, она тили ва ўқиш саводхонлигини ўзлаштириш, қадриятга йўналганлик босқичларини ички ва ташқи омиллар таъсирининг барқарорлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштириш, она тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришнинг методик имкониятларини шахсий, фаолиятга йўналтирилган, субъектив, интерфаол ёндашувлар асосида нутқий ва этикет қоидаларига доир эмпатик ва рефлексив кўникмаларни таркиб топтиришнинг интеграл таъсир даражасини кучайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияда 2022-йил 6-октябрда ўтказилган йиғилишнинг 3-сонли баёнига асосан Финлияндия тажрибаси асосида 1-4-синф учун дарслик яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 9-августдаги 01/11-1/549-сон маълумотномаси). Натижада, бошлангʻич синф оʻқувчиларида шахслараро муносабат маданиятини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
“она тили таълими жараёнда ўзаро биргаликдаги ҳаракат” тушунчасига устуворлик бериш асосида бошлангʻич синф оʻқувчиларида шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришнинг дидактик моделини амалий компонентини она тили ва ўқиш саводхонлиги фани ўқув дастурларини шахсий-аҳамиятли мазмун билан бойитиш, субъект ролини ошириш, дарсда ҳамкорлик ва диалогик мулоқотни қарор топтиришнинг методик шартлар билан интернал алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Пандемия шароитида сифатли таълим сари биргаликда” номли қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 9-августдаги 01/11-1/549-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини оʻқувчиларда шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
она тилини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда шахслараро муносабат маданиятини шакллантиришнинг жамоавий ижодий фаолиятни ташкил этиш технологиясини дастлабки муҳокама, режалаштириш, тайёргарлик кўриш, амалга ошириш, якунлаш, истиқболни белгилаш босқичларига мувофиқ тил ўқитиш методларининг интерфаол шакллар билан ички интеграцияси интенсивлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияда 2022-йил 6-октябрда ўтказилган йиғилишнинг 3-сонли баёнига асосан Финлияндия тажрибаси асосида 1-4-синф учун дарслик яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2024-йил 9-августдаги 01/11-1/549-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.