Қунназаров Илесбай Сарсенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини мултимедиали электрон таълим ресурслари воситасида ривожлантириш методикаси (Бошланғич профессионал таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.06 - “Рақамли таълим назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped1074.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институтини.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали, PhD.13/05.05.2023.Т.162.01.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасалари учун мултимедиали электрон таълим ресурсларини яратиш ва ундан фойдаланиб ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасалари оъқувчиларининг касбий компетенсияларини МЕТР воситасида ривожлантириш босқичлари аниқлаштирилиб, психологик-педагогик (дидактик ва методик, техник-технологик, эстетик ва эрганомик) таъсир кўрсатиш омилларига устуворлик бериш асосида ЭТРнинг тузилиши, компетенсия турларининг тавсифи, касбий компетенликларининг қисқача тавсифи, ЭТРларни яратиш тамойиллари, “Телл-Шоw-До” технологиясининг тузилиши ва компонентларининг идентивлигини таъминлаш орқали асосланган;
ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш методик моделига йўналтирилган мақсадли, мазмуний, жараён ва баҳолаш-натижавий блоклари таркибининг ишчи майдон ва дастурлаш жараёнларга мослиги аниқлаштирилган ҳамда МЕТР воситасида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини МЕТР воситасида ривожлантиришнинг иват.уз инновацион платформасини яратиш орқали “Телл-Шоw-До” технологиясининг адаптивлигини таъминлаш асосида ўқитиш жараёнида репродуктив, коучинг, тушунтириш-намойишли, қисман-изланишли методлари оптималлаштирилган;
назарий ва амалий таълим жараёнида аудитория (технологик, лойиҳавий, конструкторлик, экспрементал) ва аудиториядан ташқари (“ИТ-дастурчилар”  тўгараги, иСпринг ҚуизМакерда ностандарт теслар, Андроид Боок Апк дастурида ва Мит апп Инвентор платформаси, устоз-шогирд анъанаси, малакавий амалиёт) ўқитишга доир машғулотларни касбий компетлентикнинг компонентлари билан уйғунлаштириш орқали МЕТР воситасида ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий компетенсияларини МЕТР воситасида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий компетенсияларини МЕТР воситасида ривожлантириш босқичлари аниқлаштирилиб, психологик-педагогик (дидактик ва методик, техник-технологик, эстетик ва эрганомик) таъсир кўрсатиш омилларига устуворлик бериш асосида ЭТРнинг тузилиши, компетенсия турларининг тавсифи, касбий компетенликларининг қисқача тавсифи, ЭТРларни яратиш тамойиллари, “Телл-Шоw-До” технологиясининг тузилиши ва компонентларининг идентивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ амалий лойиҳасининг 574097-ЭПП-1-2016-1-CЙ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “РУЕCВЕТ: Россия ва Ўзбекистон таълими ва касбий таълимнинг миллий тизими учун (ЭCВЕТ) синов бирлигини (кредитларни) кўчиришнинг Европа тизимини пилотлаштириш” (2016-2019-йй.) мавзусидаги лойиҳаларни бажаришида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-майдаги 11-05-3038/04-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш методик моделига йўналтирилган мақсадли, мазмуний, жараён ва баҳолаш-натижавий блоклари таркибининг ишчи майдон ва дастурлаш жараёнларга мослиги аниқлаштирилган ҳамда МЕТР воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хабар технологияларíн кáсиплик искерликте қоллаw” номли ўқув қўлланма мазмунини қамраб олади. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55413 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўқувчларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш методик моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини МЕТР воситасида ривожлантиришнинг иват.уз инновацион платформасини яратиш орқали “Телл-Шоw-До” технологиясининг адаптивлигини таъминлаш асосида ўқитиш жараёнида репродуктив, коучинг, тушунтириш-намойишли, қисман-изланишли методларини оптималлаштиришга оид тавсиялар “Хабар технологияларíн кáсиплик искерликте қоллаw” номли ўқув қўлланма мазмунини қамраб олган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55413 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг иват.уз инновацион платформасини яратиш самарадорлиги ошган;
назарий ва амалий таълим жараёнида аудитория (технологик, лойиҳавий, конструкторлик, экспрементал) ва аудиториядан ташқари (“ИТ-дастурчилар” тўгараги, иСпринг ҚуизМакерда ностандарт теслар, Андроид Боок Апк дастурида ва Мит апп Инвентор платформаси, устоз-шогирд анъанаси, малакавий амалиёт) ўқитишга доир машғулотларни касбий компетлентикнинг компонентлари билан уйғунлаштириш орқали МЕТР воситасида ривожлантириш методикасини ривожлантиришга оид тавсиялардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ амалий лойиҳасининг 574253-ЭПП-1-2016-1-ДЕ-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “МАГНЕТ-Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёш аҳолини ўқитиш ва касбий тайёрлаш марказларининг асосий ҳамкори” (2016-2019-йй.) мавзусидаги лойиҳаларни бажаришида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-майдаги 11-05-3038/04-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасалари ўқувчиларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик хусусиятларини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish