Қурбонов Самгин Азамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Бадиий матннинг коммуникатив-прагматик хусусиятлари (Мурод Муҳаммад Дўст асарлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4640.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Газиева Мафтуна Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матннинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини Мурод Муҳаммад Дўст асарлари мисолида баҳолаш орқали  лингвопрагматик тамойилларнинг хусусий воқеланиш омилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матннинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини Мурод Муҳаммад Дўст асарлари умумий лингвопрагматик тамойилларининг коммуникатив тактика ва стратегия, тагмаъно, прагматик тўсиқ каби хусусий воқеланиш омиллари, лисоний ижодкорлик ва тилнинг ифода имкониятлари очиб берилган;
бадиий матндаги сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги мулоқот вазияти билан боғлиқ ифода-тасвир воситалари,  истак,  танбеҳ, ҳақорат каби социатив, кечирим сўраш, хушомад, мақтов, табрик каби экспрессив муносабатини ифодаловчи нутқий актларнинг эстетик таъсир этиш, ундаш, эмоционал-баҳолаш каби турли хил прагматик вазифа бажариш усуллари аниқланган;  
Мурод Муҳаммад Дўст асарларидаги “қисталоқ”, “аҳмоқ”, “қулоқ”, афюн”, “эскилик сарқити”, “номард”, “ёт унсур” каби бирликларнинг муаллиф мақсади билан боғлиқ коннотатив маъноси ва экспрессив таъсирининг коммуникатив-прагматик вазифаси асосланган;
лисоний бирликлар воситасида мақтов, айблов, истак, танбеҳ, қоралаш, ҳимоя,  бадном қилиш, огоҳлантириш, иғво каби ситуатив-коммуникатив тактикаларнинг           нутқ вазиятидаги вариантлари, инвариант структурасидаги мавжуд маъноларининг нутқ субекти ички руҳияти билан боғлиқ прагматик мазмун-моҳият касб этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Бадиий матннинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини Мурод Муҳаммад Дўст асарлари мисолида таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий матннинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини Мурод Муҳаммад Дўст асарлари мисолида тадқиқ этиш орқали умумий лингвопрагматик тамойилларнинг хусусий воқеланиш омиллари намоён бўлишига, шунингдек, ёзувчининг тил воситаларидан персонажлар нутқини индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳоратига доир илмий хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФАҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 7-ноябрдаги 439/1-сон маʼлумотномаси). Натижада бадиий матн индивидуаллигини таʼминловчи лисоний воситалар коммуникатив-прагматик хусусиятларини ўрганиш юзасидан олиб борилган тадқиқотлар илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
лисоний бирликлар воситасида ўкинч, ачиниш, пичинг, киноя, кесатиқ, илтимос, ялиниш, суйиш, ардоқлаш, таъкид, камситиш сингари прагматик маъно ифодаларининг нутқ вазияти билан боғлиқ вариантлари, инвариант структурасидаги мавжуд маъноларининг коммуникатив-прагматик мазмун-моҳият касб этишига оид хулосалардан 2016-2018-йилларда бажарилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2- CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕР рақамли “Ўзбекистонда олий таʼлим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги инновасион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 13-ноябрдаги 1079/02-сон маʼлумотномаси). Натижада бадиий матннинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини тадқиқ этиш бадиий асар тили ва прагмалингвистикага доир фанлар ўқув материалларининг мукаммаллаштиришга хизмат қилган;
бадиий матндаги сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги ўзаро коммуникатив таъсир ва мулоқот вазияти билан боғлиқ ифода-тасвир воситалари, экспрессив нутқий актлар доирасида сўзларнинг кўчма маънода қўлланишига доир хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Ассалом Самарқанд” ва “Учқун” телекўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-апрелдаги 01-07/79-сон маʼлумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таʼминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish