Хусанов Баходир Эргашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эстетик тарбия кластерларини такомиллаштиришнинг фалсафий-консептуал асослари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Fal75.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Нутматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янгиланаётган Ўзбекистонда эстетик муносабатларни ислоҳ қилиш, янги маънавий маконни яратишда эстетик тарбия кластернинг фалсафий мазмунини илмий-бадиий манбалар асосида ўрганиш ҳамда миллий эстетик тафаккур мезонларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кластернинг фан, таълим, тарбия ва маданиятлараро ижтимоий ҳамкорликка асосланган узлюксиз эстетик тарбиянинг аксиологик жиҳатлари, тарбиянинг жамоавий-индивидуал ва бадиий-ижодий шаклларини талаба-ёшлар эстетик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган парадигмаларнинг фалсафий моҳияти очиб берилган;
эстетик тарбия амалиётига кластер усулини татбиқ қилиш орқали таълим ва тарбия жараёни субектлари ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаш ҳамда санъат, адабиёт, спорт воситасида инсон - шахс тарбиявий фаолиятини мақсадли ва тизимли амалга оширишнинг консептуал ривожланишга боғлиқлиги далилланган;
эстетик тарбияга кластернинг эмпирик усулларини татбиқ қилиш, таълим муассасаларидаги экспериментал ва инновацион эстетик майдончалар, илмий-тадқиқот ва узлюксиз педагогик амалиёт базаларни маънавий жиҳатдан мустаҳкамлашнинг компетенсиявий ёндашувга асосланган илмий-маърифий таснифи ишлаб чиқилган;
глобал маънавий маконда эстетик жараёнларни такомиллаштиришнинг ахлоқий, диний, маданий қадриятларини, тарбиянинг эстетик муаммоларини кластер асосида аниқлашнинг инновацион ва таъсирчан тамойиллари ҳамда эстетик муносабатлар турлари ўртасидаги ҳамкорликнинг тарбиявий мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида интеграциялаш имкониятлари илмий асосланган;
эстетик тарбия кластерларининг шахсда яратувчанлик, бунёдкорлик, ташаббускорлик туйғусини шакллантириш механизмлари, фаҳм-фаросат, дид каби эстетик жараённинг интегратив хусусиятлари ҳамда ёшларнинг ҳамкорликда амалга оширган ижодий фикрлаши, фаоллиги, хатти-ҳаракатидан иборат бўлган жараёнлар инсон қадри тамойилларини ривожлантирувчи эстетик мақсад ва қадрият эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги Ўзбекистон шароитида эстетик тарбия жараёнларини кластер тизими воситасида такомиллаштиришнинг консептуал асосларига оид мавзуда амалга оширилган тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
кластернинг фан, таълим, тарбия ва маданиятлараро ижтимоий ҳамкорликка асосланган узлюксиз эстетик тарбиянинг аксиологик жиҳатлари, тарбиянинг жамоавий-индивидуал ва бадиий-ижодий шаклларини талаба-ёшлар эстетик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган парадигмаларнинг фалсафий моҳиятига доир илмий хулосалардан 2020/2021-йилларда бажарилган КА 107/2020-2021 рақамли “Эрасмус+мобилитй програм” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Исʼҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 19-мартдаги 272-04-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий маърифий асосларини эстетик мазмун билан бойитишга эришилган;
эстетик тарбия амалиётига кластер усулини татбиқ қилиш орқали таълим ва тарбия жараёни субектлари ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаш ҳамда санʼат, адабиёт, спорт воситасида инсон - шахс тарбиявий фаолиятини мақсадли ва тизимли амалга ошириш бўйича таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги ПҚ-5040-сон қароридаги таргʻибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 2-апрелдаги 124-сонли маълумотномаси). Натижада узлюксиз маънавий тарбия ва ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этишнинг консептуал асослари яратилган;
эстетик тарбияга кластернинг эмпирик усулларини татбиқ қилиш, таълим муассасаларидаги экспериментал ва инновацион эстетик майдончалар, илмий-тадқиқот ва узлюксиз педагогик амалиёт базаларни маънавий жиҳатдан мустаҳкамлашнинг компетенсиявий ёндашувга асосланган илмий-маърифий таснифини ишлаб чиқишга доир таклифлар асосида олий таълим муассасаларида ёшлар балансини шакллантириш, манзилли эстетик тарбия мезонларини аниқлашда фойдаланилган (Республика Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 26-март 2-13-21-1203-сонли маълумотномаси). Натижада ёшлар ташаббусларини рагʻбатлантиришнинг мақсадли индикаторларини аниқлашга, ёшларнинг ҳамкорликда эстетик фаолиятни амалга ошириш имконини берган;
глобал маънавий маконда эстетик жараёнларни такомиллаштиришнинг ахлоқий, диний, маданий қадриятларини, тарбиянинг эстетик муаммоларини кластер асосида аниқлашнинг инновацион ва таъсирчан тамойиллари ҳамда эстетик муносабатлар турлари ўртасидаги ҳамкорликнинг тарбиявий мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича тавсиялар асосида таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларда “Учинчи Ренессанс – ёшлар нигоҳида” номли маърифий лойиҳалар танловини ўтказиш ҳамда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” гʻоясини ижтимоий-маънавий ҳаётга кенг жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024-йил 25-мартдаги 02/02-22-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларда ватанпарварлик, касбга садоқат, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик, қатʼиятлилик кўникмаларини такомиллаштиришга эришилган;
эстетик тарбия кластерларининг шахсда яратувчанлик, бунёдкорлик, ташаббускорлик туйғусини шакллантириш механизмлари, фаҳм, фаросат, дид каби эстетик жараённинг интегратив хусусиятлари ҳамда ёшларнинг ҳамкорликда амалга оширган ижодий фикрлаши, фаоллиги, хатти-ҳаракатидан иборат бўлган жараёнлар инсон қадри тамойилларини ривожлантирувчи эстетик мақсад ва қадрият эканлигини исботлаш бўйича таклифлар асосида олий таълим муассасаларида инновацион педагогик таълим кластери тизимининг тарбия кластерига интеграциясини таъминлаш, эстетика кластерларининг замонавий моделларини ҳозирги даврдаги маданиятлараро мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик омили сифатидаги моҳиятини очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 19-март 3/15-4/1-2024 сонли маълумотномаси). Натижада ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларни мониторинг қилиш ва фаолиятини баҳолаш мезонларини аниқлашнинг тарбиявий мазмунини бойитишга маънан хизмат қилган.