Юсупова Шохида Батировнанинг
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Инглиз тили дарсларида талабалар техник тафаккурини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.2.DSc/Ped1019.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Бегибаева Нилуфар Джурахоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида инглиз тили фанини ўқитишда талабаларда техник тафаккурни ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари ва методикаларини аниқлаш ҳамда талабаларнинг техник тафаккурини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўргатиш жараёнида техник тафаккур тушунчаси илмий-методик  жиҳатдан асосланиб, инглиз тилини ўрганаётган талабаларда техник тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган методик таъминот интеллектуал имкониятлар очиқ ифодаланган кўрсатмаларни шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
ўқув жараёнида техник тафаккурни ўстирувчи машқлар тизимини ишлаб  чиқишда аутентик материалларнинг коммуникатив хусусиятлари аниқланган ва техник тафаккурини шакллантиришда мазмунан англаш усуллари негизидаги тил ўқитиш методикасига (CЛИЛ cонтент анд лангуаге интегратед леарнинг) асосланган машқлар тизими ишлаб чиқилган;
талабалар техник тафаккурини ривожлантириш баробарида инглиз тилини ўқитишга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларнинг самарадорлиги аниқлаштирилган;
инглиз тили дарсларида талабаларда техник тафаккур компетенсийаларини шакллантириш коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришнинг ретроспектив усуллари ҳамда мустақил таълим жараёнида тизимли интеграцийалаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида талабалар техник тафаккурини ривожлантириш методикаси бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз тилини ўргатиш жараёнида техник тафаккур тушунчаси илмий-методик  жиҳатдан асосланиб, инглиз тилини ўрганаётган талабаларда техник тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган методик таъминот индуктив метод, интеллектуал имкониятлар очиқ ифодаланган кўрсатмаларни шакллантириш орқали такомиллаштирилганлигига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги №538-521рақамли нашр гувоҳномаси асосида “Энглиш фор оил анд гас индустрй студенц” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 13-июлдаги 02/-01-87/506-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг техник тафаккурини ривожлантириш бўйича манбалар ва ресурслар ва инглиз тилини ўрганаётган талабаларда техник тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган методик таъминот кенгайтирилган;
ўқув жараёнида техник тафаккурни ўстирувчи машқлар тизимини ишлаб  чиқишда аутентик материалларнинг коммуникатив хусусиятлари аниқланган ва техник тафаккурини шакллантиришда самарали бўлган омиллар, мазмунан англаш усуллари асосида тил ўқитишга (CЛИЛ cонтент анд лангуаге интегратед леарнинг) асосланган машқлар тизими ишлаб чиқилганлигига оид илмий хулоса ва тавсиялардан  Бухоро муҳандислик-технологийа институтида 2019-2023-йилларда Эрасмус дастури доирасида амалга оширилган 610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП ЭЛБА-рақамли “Марказий Осиёда катта ҳажмли маълумотларнинг интеллектуал таҳлили бўйича ўқув-тадқиқот марказларини очиш ва курсларни ишлаб чиқиш” мавзудаги халқаро амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технологийа институтининг 2024-йил 01-июлдаги 02/-01-87/466-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари инглиз тили дарсларида талабаларнинг техник тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабалар техник тафаккурини ривожлантириш асосида уларни инглиз тилини ўқитишга йўналтирилган инновацион педагогик технологийаларнинг самарадорлиги аниқлаштирилиб, лингвистик ва коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган  илмий-методик тавсиялар таклиф қилинганлигига билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 3-июлдаги 01-09-101-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, кўрсатувларда бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири инновациялар ва муҳандис кадрларнинг муҳим аҳамияти, ўз мутахассислигини инглиз тилида биладиган, сифатли кадрлар имкониятини ошириш, хусусан, инглиз тили дарсларида талабалар техник тафаккурини ривожлантириш методикаси ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида долзарб фикрлар билдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish