Пардаев Сирожиддин Шокир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):    “Маданият тили этномаданий тафаккур ифодасининг шакли  сифатида (лингво-прагматик таҳлил)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3059.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Жўраева Бибиш Муҳсиновна филология фанлари доктори, профессор; Туробов Абдурайим Маликович филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маданийат тилининг ўзига хослигини ўзбек халқи этномаданий тафаккури кўриниши шаклида, замонавий воқелик ва тенденсийаларда ўзбек тилининг йангиланиши, миллий бадиий адабийотнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданият семиосферанинг бир қисми эканлиги тил, санъат, аксиологик бирликлар: диний қадриятлар, этик-эстетик қадриятлар, сиёсий қадриятлар яни ўзбекона кийиниш маданияти, фарзанднинг ота-онага бўлган ҳурмати, аёлнинг эркак кишига бўлган ҳурмати, ўзбек миллатига хос бўлган маросимлар: алла, келин салом, мавсумий маросимлар ҳосил байрами, қовун сайли, ёмғир чақириш маросимлари, бахшичилик анъаналари, урф-одатларга хос бирликлар асосида далилланган;
“тил” ва “маданият” тушунчаларининг мулоқот бирлиги, меъёрийлик, тарихийлик “динамика-статика” антиномияси асосида мавжудлиги жиҳатдан умумий ва хусусий фарқланиши маълум бир маданиятга хос бўлган сўз, урф-одатлар тилда ўз аксини топиши, тил маданиятга нисбатан ўзгарувчан ҳодиса эканлиги, тил орқали бошқа маданиятлар ҳамда кишилар билан танишилиши, тил одамларнинг тафаккури, дунёқараши ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилш жиҳатлари очиб берилган;
маданиятнинг коммуникатив табиати бир даврдан иккинчисига ахборот ташиш, менталитет, меъёр, маъно, белги, рамз шаклланишида намоён бўлиши, шунингдек, суҳбат маданий мавжудлик шакли  сифатида коммуникатив мақсад, макон-замон, кмоммуникатив вазият, репертуар каби воситалар орқали аниқланиши, глобаллашув жараёнида миллий ўзига хослик этномаданий жиҳатдан далилланган.
“Шум бола” қиссаси матнида ўзбек халқининг ижтимоий-маданий қиёфаси “Бўйгинангдан гиргиттон бўлай”, “Худойи қўноқ”,  каби жумлалар, “Саватдан нон узилмаса, ариқдан сув”, “кар қилинган беданадай”, “тушови йечилган тойчоқлардай” каби таърифлар, “кўзим учиб турганди”, “Маслаҳатли тўн тор келмас”, “Ўзингни эҳтиёт тут, қўшнингни ўғри тутма” каби турли паремалар, “дастурхон”, “кавуш”, “кафан”, “кигиз” каби маданий лексемалар орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданийат тили этномаданий тафаккур ифодасининг шакли сифатидаги хусусийатларини аниқлашдан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
маданият семиосферанинг бир қисми эканлиги тил, санъат, аксиологик бирликлар: диний қадриятлар, этик-эстетик қадриятлар, сиёсий қадриятлар яни ўзбекона кийиниш маданияти, фарзанднинг ота-онага бўлган ҳурмати, аёлнинг эркак кишига бўлган ҳурмати, ўзбек миллатига хос бўлган маросимлар: алла, келин салом, мавсумий маросимлар ҳосил байрами, қовун сайли, ёмғир чақириш маросимлари, бахшичилик анъаналари, урф-одатларга хос бирликлар асосида далилланганлиги,  “тил” ва “маданият” тушунчаларининг мулоқот бирлиги, меъёрийлик, тарихийлик “динамика-статика” антиномияси асосида мавжудлиги жиҳатдан умумий ва хусусий фарқланиши маълум бир маданиятга хос бўлган сўз, урф-одатлар тилда ўз аксини топиши, тил маданиятга нисбатан ўзгарувчан ҳодиса эканлиги, тил орқали бошқа маданиятлар ҳамда кишилар билан танишилиши, тил одамларнинг тафаккури, дунёқараши ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилш жиҳатларига оид фикрларидан 2021-2023-йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув масалалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар йаратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773 рақамли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданийат вазирлиги Ўзбекистон давлат хореографийа академийасининг 2024-йил 3-июндаги 1/04-100 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг янги илмий даллиллар билан бойитилишига эришилган.
Маданиятнинг коммуникатив табиати бир даврдан иккинчисига ахборот ташиш, менталитет, меъёр, маъно, белги, рамз шаклланишида намоён бўлиши, шунингдек, суҳбат маданий мавжудлик шакли  сифатида коммуникатив мақсад, макон-замон, кмоммуникатив вазият, репертуар каби воситалар орқали аниқланиши, глобаллашув жараёнида миллий ўзига хос этномаданий жиҳатлари тўғрисидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 – Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш амалий грант лойиҳаси тадқиқотида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетининг 2024-йил                     14-сентябрдаги №04/1-2462-сон маълумотномаси.) Натижада лойиҳа доирасида нашр қилинган монография, мақолаларнинг янги маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган
“Шум бола” қиссаси матнида ўзбек халқининг ижтимоий-маданий қиёфаси “Бўйгинангдан гиргиттон бўлай”, “Худойи қўноқ”,  каби жумлалар, “Саватдан нон узилмаса, ариқдан сув”, “кар қилинган беданадай”, “тушови йечилган тойчоқлардай” каби таърифлар, “кўзим учиб турганди”, “Маслаҳатли тўн тор келмас”, “Ўзингни эҳтиёт тут, қўшнингни ўғри тутма” каби турли паремалар, “дастурхон”, “кавуш”, “кафан”, “кигиз” каби маданий лексемалар орқали очиб берилган ўринларидан Ўзбекистон Йозувчилар уюшмаси Самарқанд вилойат бўлими қошидаги “Садоқат” тўгараги фаолийатида ва адабий кечаларда, ижодкор йошлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Йозувчилар уюшмасининг 2024-йил 3-июндаги 07-03/638-сон маълумотномаси). Натижада тўгарак аъзоларининг  йозувчининг ўша даврдаги ўзбек миллатига хос урф-одатлари, тили, йашаш тарзи, маданийатига хос бўлган жиҳатларни очиб берилганлиги ҳақидаги билимлари кенгайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish