Пайзуллаева Раъно Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):    “Сирожиддин Саййид ижодида Ватан образининг поетик талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1209.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Холмуродов Абдуҳамид Орипович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирожиддин Саййид ижодида Ватан образи поетик талқинининг ўзига хослигини, образ яратиш маҳоратини, шоир шеъриятида шакл ва мазмун мутаносиблигини, индивидуал услуби ва публицистикаси муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусидаги “Бирлашган эл”, “Бобожонимнинг Ватани”, “Ҳамдардлик”, “Ўзбек-туркман манзумаси” каби шеърларида фолклор ва “Матонат манзили”, “Обод қишлоқ манзумаси”, “Сув келтирган элда азиз” каби шеърларида илк ёзма манбаларнинг таъсири натижасида юрт тимсоли ва ватанпарварварлик ғояларини бадиий акс эттиргани далилланган;
шоир ижодида Ватан образи талқинининг ўзбек мумтоз адабиёти анъаналари билан жанрий ва мазмуний синтезлашуви, юрт тимсоли тасвирида жаҳон адабиёти тажрибаларининг адабий таъсир ва таржимачилик асосида бадиий такомиллашуви очиб берилган;
ижодкорнинг поетик маҳорати ва новаторлиги ўзбек шеъриятида анъанавий ва шаклий-услубий хусусиятлар яхлитлигининг янгиланишига омил бўлгани аниқланиб,  “Ватанни    англаш”, “Деҳқон мадҳияси”, “Мард-у майдон ўғлонлар”, “Чамандирсан чамандан ташқарида” каби шеърларида шакл ва мазмун мутаносиблиги, обектив англаш ва субектив ижодий тафаккур бирлиги шоир индивидуал услубининг ўзига хослигини таъминловчи муҳим асос эканлиги исботланган;
Сирожиддин Саййиднинг “Биринчи сўз”, “Эй, менга дарёдай дил берган Ватан”, “Ватанни ўрганиш”, “Ватан бўлмас Ватандан ташқарида” каби публицистик асарларида Ватан мавзусининг эпик ифодаси, тасвир усулларининг поетик ўзига хослиги, ижодкор дунёқараши ва бадиий маҳоратининг насрда намоён бўлиши каби бадиият масалалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирожиддин Саййид ижодида Ватан образининг поетик талқини юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусидаги “Бирлашган эл”, “Бобожонимнинг Ватани”, “Ҳамдардлик”, “Ўзбек-туркман манзумаси” каби шеърларида фолклор ва “Матонат манзили”, “Обод қишлоқ манзумаси”, “Сув келтирган элда азиз” каби шеърларида илк ёзма манбаларнинг таъсири натижасида юрт тимсоли ва ватанпарварварлик ғояларини бадиий акс эттиргани ҳақидаги хулосаларидан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг ФА-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 9-сентябрдаги 385/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа назарий қисмининг илмий далиллар ва хулосалар билан бойитилишига хизмат қилган;
шоир ижодида Ватан образи талқинининг ўзбек мумтоз адабиёти анъаналари билан жанрий ва мазмуний синтезлашуви, юрт тимсоли тасвирида жаҳон адабиёти тажрибаларининг адабий таъсир ва таржимачилик асосида бадиий такомиллашувига оид қарашларидан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти тарихи тадқиқи” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 9-сентябрдаги 386/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши бадиий асар поетикаси таҳлилига доир янги илмий маълумотлар билан билан бойитилган;
ижодкорнинг поетик маҳорати ва новаторлиги ўзбек шеъриятида анъанавий ва шаклий-услубий хусусиятлар яхлитлигининг янгиланишига омил бўлгани аниқланиб,  “Ватанни    англаш”, “Деҳқон мадҳияси”, “Мард-у майдон ўғлонлар”, “Чамандирсан чамандан ташқарида” каби шеърларида шакл ва мазмун мутаносиблиги, обектив англаш ва субектив ижодий тафаккур бирлиги шоир индивидуал услубининг ўзига хослигини таъминловчи муҳим асос эканлиги тўғрисидаги хулосалардан  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг ФА-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 9-сентябрдаги 385/2-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида нашр қилинган монография, мақолаларнинг янги маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган.
Сирожиддин Саййиднинг “Биринчи сўз”, “Эй, менга дарёдай дил берган Ватан”, “Ватанни ўрганиш”, “Ватан бўлмас Ватандан ташқарида” каби публицистик асарларида Ватан мавзусининг эпик ифодаси, тасвир усулларининг поетик ўзига хослиги, ижодкор дунёқараши ва бадиий маҳоратининг насрда намоён бўлиши хусусидаги фикрларидан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Қадрият”, “Адабий муҳит”, “Назм ва наво”, “Тарихдан сабоқлар” каби кўрсатув ва радиоешиттиришларида фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 7-июлдаги 01-10/112-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмуни Ватанни севиш, юртга садоқат, ўтмиш аждодларимиз маънавиятига муҳаббат туйғусини оширишга доир назарий фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish