Султанов Элимбет Калимбетовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped549.
Илмий маслаҳатчи: Шарипова Дилара Джуманиязовна – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Холмухаммедов Мурадулло Махмудович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компетенциявий ёндашув асосида бўлажак  қишлоқ хўжалиги  мутахассисларини  касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражаси меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар рақамли ва ахборот технологияларини амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш касбий фаолиятга йўналтирилган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
бўлажак агрономларни касбий самарадорликка тайёрлаш усулларини такомиллаштириш илмий-техник компетенция (технологик компетенция) ва касбий ривожланишни белгиловчи ўқув жараёнини ташкил этиш, зарурий компетенцияларни белгилаш ҳамда модулли ўқув дастурларини яратиш талаблар (комплекс дидактик мақсаддан интеграцияловчи дидактик мақсадларни ажратиб олиш) ўзаро мувофиқлаштириш асосида модулли таълимга асосланган ўқитиш натижаси) мезонларига устуворлаштириш асосида такомиллаштиришган;
таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини натижасида касбий компетентликни ривожлантиришга қаратилган таълимнинг динамик ўзгарувчан талаблари (касбий ривожланиш, рақамли технологияларни ўзлаштириш) асосида  қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг агротехнологик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг касбий тайёргарлиги ўқув амалий таълим турларини танлаш орқали  рақамли  технологиялар ва виртуализация (график визуализация ва 3Д модел)ни шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиясига трансформация қилиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг касбий компетентлик модели симуляция ва виртуал технологиялар амалий характердаги топшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш натижасида бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини комплекс баҳолашниннг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш асосида:
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражаси меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар рақамли ва ахборот технологияларини амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш касбий фаолиятга йўналтирилган ёндашувлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-августдаги 367-сонли буйруғи билан тасдиқланган 3Д технологияси асосида Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва автоматлаштириш фанини ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш номли андроид мобил иловасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 5-июндаги  4/17-5/6-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялар бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларини касбий тайёрлашда компетентлик меъёрларига жавоб беришига хизмат қилган;
бўлажак агрономларни касбий самарадорликка тайёрлаш усулларини такомиллаштириш илмий-техник компетенция (технологик компетенция) ва касбий ривожланишни белгиловчи ўқув жараёнини ташкил этиш, зарурий компетенцияларни белгилаш ҳамда модулли ўқув дастурларини яратиш талаблар (комплекс дидактик мақсаддан интеграцияловчи дидактик мақсадларни ажратиб олиш) ўзаро мувофиқлаштириш асосида модулли таълимга асосланган ўқитиш натижаси) мезонларига устуворлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожлантириш институтларининг Агрокимё ва агротупроқшунослик, Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича), Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича), Ипакчилик ва тутчилик, Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича), Мевачилик ва узумчилик, Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси, Ўрмончилик, ва Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш йўналишлари “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва автоматлаштириш” фанидан дарслик яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи билан 233-1061-сон нашр рухсатномаси). Мазкур таклифлар қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида компетенсияли мутахассисларни тайёрлашга касбий техник ва технологик компетенсиялар ривожланишига хизмат қилган;
таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини натижасида касбий компетентликни ривожлантиришга қаратилган таълимнинг динамик ўзгарувчан талаблари (касбий ривожланиш, рақамли технологияларни ўзлаштириш) асосида  қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг агротехнологик тайёргарлиги такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4512 сонли қарори ижроси борасида республикада чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича тузилган комиссияси топшириғи асосида “Агросаноат мажмуии ва озиқ-овқат та'миноти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг йирик чорвачилик субъектларига мўлжалланган лойиҳаларига қўшимча тариқада кичик субъектларда ҳам тўла ҳажмда ривожлантириш ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси чорвачилигида қорамолчилик тармог'ини 2021-2025 йилларда жадал ривожлантиришга мўлжалланган чора тадбирлар стратегияси”ни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 4/17-5/6-сон 2023-йил 5-июн маълумотномаси). Мазкур таклифлар қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалавр йўналишларида талабаларнинг қишлоқ хўжалиги техникалари билан ишлашда малакаларини ривожлантирган;
қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг касбий тайёргарлиги ўқув амалий таълим турларини танлаш орқали  рақамли  технологиялар ва виртуализация (график визуализация ва 3Д модел)ни шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиясига трансформация қилиш асосида такомиллаштиришга оид ҳамда бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг касбий компетентлик модели симуляция ва виртуал технологиялар амалий характердаги топшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш натижасида бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини комплекс баҳолашниннг дидактик таъминоти такомиллаштиришга оид таклифлар  “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва автоматлаштириш” фанидан дарслик яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи билан 233-1061-сон нашр рухсатномаси). Мазкур таклифлар қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасасиларининг ва ишлаб чиқариш корхоналари билан интеграциясини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish