Уринова Нодира Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълим йўналишларида  СТЕАМ технологияси асосида инглиз тилини ўқитишнинг услубий асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Ped5170.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.                                                                    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Бахтихон Кучкарбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;                                                                                                      Салиева Зуҳра Тахировна, педагогика фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим йўналишларида инглиз тилини СТЕАМ технологиясидан фойдаланишнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
бошланғич таълимда инглиз тили саводхонлигини ошириш жараёнлари  СТЕАМ технологияси асосида шахснинг мотивацион, интеллектуал, эмоционал ривожланиш соҳаларини ижодий изланувчан фаолият билан тил билиш индикаторларининг билиш  даражаси барқарорлигини таъминлаш омиллари аниқлаштириган;
инглиз тилини ўрганишнинг назарий, амалий, методик, дидактик, технологик кўрсаткичлари, даражалари ва халқаро баҳолаш мезонлари (ПИСА, ТИМСС топшириқлари) таркибини баҳолашга йўналтирилган талабларнинг (рефлексив баҳолаш, ўзлаштирган билимларни амалда қўллаш, ижодий фаолият тажрибасини эгаллаш) адаптивлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич таълим талабаларида инглиз тилини ўрганишда мослашувчан ва махсус компетенцияларини шакллантириш моделининг ташкилий компоненти  талабаларда креативлик, лойиҳалаш, иқтидорни намоён қилишга йўналтирилган ва талабаларнинг ёш-психологик хусусиятлари ҳамда аниқ мақсадга асосланувчи СТЕАМ лойиҳалари асосида ташкил этишга йўналтирилган прагматик(харакатли) ўқув муҳити идентивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларида инглиз тилини ўқитишда амалий ва лойиҳа иши, синфдан ташқари мустақил иш топшириқлари СТЕАМ таълим технологияси асосида ташкил этишнинг дидактик тизими интерактив топшириқлар мажмуини (электрон манбалар, ИР технологиялар,  ижодий изланишли тажрибалар,  ижодий топшириқлар)табиий илмий саводхонликка қўйиладиган минимум талаблар асосида лойиҳалашнинг вариативлигини қатъий белгилаш орқали ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим йўналишларида инглиз тилини СТЕАМ  технологиялари асосида ўқитишга йўналтирилган илмий тадқиқот ишининг таҳлил натижалари асосида:
бошланғич таълимда инглиз тили саводхонлигини ошириш жараёнлари  СТЕАМ технологияси асосида шахснинг мотивацион, интеллектуал, эмоционал ривожланиш соҳаларини ижодий изланувчан фаолият билан тил билиш индикаторларининг билиш даражаси барқарорлигини таъминлаш омиллари “Энглиш фор ЭСП студенц (ҳуманитариан фаcултй)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023  йил 29 майдаги 232 - рақамли гувоҳномаси). Натижада, тадқиқот муаммоси бўйича СТЕАМ технологияси асосида талабаларнинг мотивацион, интеллектуал, эмоционал ривожланиш даражаларини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
инглиз тилини ўрганишнинг назаирий амалий, дидактик, технологик кўрсаткичлари  даражалари ва халқаро баҳолаш мезонлари (ПИСА, ТИМСС топшириқлари) таркибини  баҳолашга йўналтирилган талабаларнинг (рефлексив баҳолаш, ўзлаштирган билимларини амалда қўллаш, ижодий тажрибасини эгаллаш) адаптивлигини таъминлаш жараёнлари “Энглиш фор ЭСП студенц (ҳуманитариан фаcултй)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023  йил 29 майдаги 232 - рақамли гувоҳномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида СТЕАМ технологияси асосида халқаро баҳолаш мезонларининг афзаллиги аниқланган;
бошланғич таълим талабаларида инглиз тилини ўрганишда мослашувчан ва махсус компетенсияларни шакллантириш моделининг ташкилий компоненти талабаларда  креативлик, лойиҳалаш, иқтидорни намоён қилишга йўналтирилган ва талабаларнинг ёш – психологик хусусиятлари ҳамда аниқ мақсадга асосланувчи СТЕАМ лойиҳалари асосида ташкил этишга йўналтирилган прагматиc (харакатли) ўқув муҳити идентивлиги “Энглиш фор ЭСП студенц (ҳуманитариан фаcултй)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023  йил 29 майдаги 232 - рақамли гувоҳномаси). Натижада, яратилган моделнинг компонентлари талабаларнинг креативликга йўналтирилган технологиялари ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish