Абдуллаева Нигора Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тезаурус технологияси асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси (табиий фанлар йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7483.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманазаров Умид Умрзақович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нофилологик таълим йўналиши талабаларига хорижий тилни ўқитиш жараёни (инглиз тили мисолида) тезаурус технологиясидан фойдаланишнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нофилологик таълим йўналиши талабаларида субординатив икки тилли контекстда инглиз тилидаги касбий мулоқотни ўқитиш мазмунининг лингводидактик ҳамда психолингвистик имкониятлари таркибий қисмларининг ривожланганлик даражаси исботланган;
тезаурус таълим технологиясидан фойдаланган ҳолда инглиз тилини ўқитиш модели тил билиш даражаларининг факторли таҳлили ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларини аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда интерфаол таълим методларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш технологиялари орқали такомиллаштирилган;
нофилологик таълим йўналиши талабаларига тезаурус таълим технологияси орқали инглиз тилини ўқитишни интеграцион жараёнларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича белгиланган кўрсаткичлардан фойдаланиш имкониятлари аниқлаштирилган;
тизимли интеграсиялашган ёндашув асосида хорижий тилдаги минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда касбий мулоқотни ўқитишни ташкил этишнинг функционал аспектлари дидактик технологиялар асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тезаурус технологияси асосида талабаларга инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга доир таҳлилий натижалари асосида:
нофилологик таълим йўналиши талабаларида субординатив икки тилли контекстда инглиз тилидаги касбий мулоқотни ўқитиш мазмунининг лингводидактик ҳамда психолингвистик имкониятлари таркибий қисмларининг ривожланганлик даражасини аниқлашга доир таклифлари “Праcтиcал Энглиш (фор студенц wитҳ Натурал Сcиенcес мажор)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 024-йил 25-июндаги 218-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилини ўрганишларида касбий кўникмалари ривожлантирилган;
тизимли интеграсиялашган ёндашув асосида хорижий тилдаги минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда касбий мулоқотни ўқитишни ташкил этишнинг функционал аспектлари “Праcтиcал Энглиш (фор студенц wитҳ Натурал Сcиенcес мажор)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг фанлараро интеграцион тизими дидактик технологиялар орқали йўлга қўйилган;
тезаурус таълим технологиясидан фойдаланган ҳолда инглиз тилини ўқитиш модели тил билиш даражаларининг факторли таҳлили ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларини аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда интерфаол таълим методларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш технологиялари “Праcтиcал Энглиш (фор студенц wитҳ Натурал Сcиенcес мажор)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилини тил билиш индикаторларида қўйилган талаблар асосида ўрганганлик даражаларининг динамикаси ортган.