Каюмов Ойбек Ачиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини яратиш ва ундан фойдаланиш методикаси”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped.3272.
Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Файзиева Махбубахон Рахимжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нармуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интерактив интеллектуал електрон таълим ресурсини яратиш ва ундан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган методикани такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини яратиш таркибий тузилмаси замонавий талаб ва тамойилларга асосланган ҳолда ўқув жараёнини такомиллаштиришга хизмат қиладиган адаптив ўқитиш тизимлари, интеллектуал репетитор тизимлари, мултимодал ўқитиш муҳити, гамификация, сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлили каби замонавий технологияларни таълим жараёнига қўшиш орқали таълим самарадорлигини ошириш ва уни қизиқарли, интерактив ҳамда талабаларнинг индивидуал эҳтиёжларига мослашган архитектурасини лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган;
интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини йаратиш методикаси сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлили ёрдамида талабанинг билимини таҳлил қилиш, адаптив ўқув дастури, адаптив топшириқлар ва машғулотларни автоматлаштириш асосида мураккаб топшириқларни босқичма-босқич соддалаштириш ва автоматик баҳолаш тизимларини қўллаш орқали таълим жарайонини оптималлаштирадиган дастурий восита ишлаб чиқиш натижасида такомиллаштирилган;
интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсидан фойдаланиш методикаси ўқитувчи ва талабанинг эҳтийожларини ҳисобга олиб, билим даражасини аниқлаш, ўқув жарайонини автоматик бошқариш ва баҳолаш тизимларини қўллаш орқали таълим материалларини динамик тарзда жойлаштириш, интерактив топшириқлар ва тестларни автоматик текширишга йўналтирилган ва ўқув жарайонини самарали ҳамда индивидуал тарзда ташкил этишнинг динамик кетма-кетлигининг инновацион интеграциясига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари талабаларнинг билим даражаси, қизиқишлари ва иштирокини кузатиш, фаолликни аниқлаш, ўқув жарайонини самарали бошқариш ва индивидуал эҳтийожларга мослашувчанликни реал вақт режимида кузатиш имконийати берувчи алгоритмик фикрлаш, дастурлаш бўйича самарадорлик, интерактив иштирок - ўзаро ҳамкорлик ва қайта алоқа - ривожланиш кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган Жуниор, Мид-Левел ва Сениор даражаларини параметр ва индикаторларининг миқдор ва сифат аспектлари мазмунан оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини йаратиш ва уни ўқув жарайонига қўллаш бўйича олинган натижалари асосида:
интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини йаратишнинг замонавий талаблари асосида сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлилига тайанган ҳолда ўқув жарайонини шахсийлаштириш, адаптивлаштириш, мултимодал ўқитиш муҳити орқали талабаларнинг ўқув эҳтийожларига мослаштириш каби таркибий тузилмалари аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60540300 - Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича), 60540200 - Амалий математика таълим йўналишлари учун “Алгоритмик тиллар ва дастурлаш фанидан дарслик 1-қисм” номли дарслик яратишда фойдаланилган (Олий таʼлим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи, 616541-рақамли гувоҳнома). Натижада, интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини йаратишнинг замонавий таълим талабларига жавоб берувчи интерактив ва шахсийлаштирилган таълим таркибий тузилмасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлили ёрдамида талабанинг билимини таҳлил қилиш, адаптив ўқув дастури, адаптив топшириқлар ва машғулотларни автоматлаштириш асосида мураккаб топшириқларни босқичма-босқич соддалаштириш ва автоматик баҳолаш тизимларини қўллаш орқали таълим жарайонини оптималлаштирадиган дастурий восита ишлаб чиқиш натижасида интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини йаратиш методикаси такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 60540200 - Амалий математика таълим йўналиши учун “Алгоритмик тиллар ва дастурлаш фанидан амалий машғулотларни бажариш усҳун ўқув қўлланма” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Олий таʼлим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-458-рақамли гувоҳнома). Натижада, интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсини яратишда таълим берувчилар ва талабанинг эҳтийожларини ҳисобга олиб, адаптив ўқув дастури, адаптив топшириқлар ва машғулотларни автоматлаштириш асосида мураккаб топшириқларни босқичма-босқич соддалаштириш ва автоматик баҳолаш тизимларини қўллаш орқали таълим жарайонини оптималлаштирадиган дастурий восита ишлаб чиқиши жараёнини амалга ошириш усҳун хизмат қилади.
интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсидан фойдаланишда ўқитувчи ва талабанинг эҳтийожларини ҳисобга олиб, билим даражасини аниқлаш, ўқув жарайонини автоматик бошқариш ва баҳолаш тизимларини қўллаш орқали таълим материалларини динамик тарзда жойлаштириш, интерактив топшириқлар ва тестларни автоматик текширишга йўналтирилган ва ўқув жарайонини самарали ҳамда индивидуал тарзда ташкил этишга имконини берувчи ташкилий-лойиҳавий ва креатив-методик фаолиятини рақамли стратегик мақсадларига мувофиқ инсайт-креатив, методик-креатив ва инновацион-рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг динамик кетма-кетлигининг инновацион интеграциясига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 60540300 - Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича), 60540200 - Амалий математика таълим йўналишлари учун “Алгоритмик тиллар ва дастурлаш фанидан амалий машғулотларни бажариш (Обжест-ориентед ррограмминг) (2-қисм)” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Олий таʼлим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи, 314625-рақамли гувоҳнома). Натижада, интерактив интеллектуал электрон таълим ресурсидан фойдаланишда ўқитувчи ва талабанинг эҳтийожларини ҳисобга олиб, билим даражасини аниқлаш, ўқув жарайонини автоматик бошқариш ва баҳолаш тизимларини қўллаш орқали таълим материалларини динамик тарзда жойлаштириш, интерактив топшириқлар ва тестларни автоматик текширишга йўналтирилган ва ўқув жарайонини самарали ҳамда индивидуал тарзда ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган ҳолда таʼлим мазмуни сингдирилган ҳамда математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича) ва амалий математика бакалавриат таʼлим йўналишлари талабаларининг билим ва амалий кўникмалари даражалари ошириш усҳун хизмат қилган.