Хурсанов Нурислом Искандаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Драматик дискурс: когнитив, прагматик, лингвокултурологик тавсиф (инглиз ва ўзбек тиллари чоғиштирувида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fil593.
Илмий маслаҳатчи: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдухамидова, филология фанлари доктори, профессор; Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори, профессор; Гаъниева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек драматик дискурсига алоқадор ҳодисаларнинг когнитив, прагматик, лингвокултурологик тавсифини ёритиш, драматик асарлар тилининг нутқий хосланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мулоқот инсон тафаккури фаолиятининг маҳсули, бу жараёнда нутқ эгалари томонидан турли мақсадларга йўналтирилган ранг-баранг нутқий тузилмалар ҳосил қилиниши, нутқий акт жамият аъзолари томонидан қабул қилиниб, нутқ хулқи қоидаларига мувофиқ тарзда амалга оширилиши, муайян мақсадга йўналтирилган нутқий ҳаракат ҳисобланиши ҳамда тилнинг ижтимоий аҳамияти, когнитив ва прагматик имкониятларнинг ўрганилиши, бадиий драматик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли драматик асарлар персонажлари қиёфасида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети, ижтимоий ҳаёти, драмалар матнининг услубий вазифалари дискурсив ёндашув асосида очиб берилган;
драматик дискурс(драматик асарлар нутқи)да хосланувчи лисоний бирликларнинг когнитив, прагматик ва лингвокултурологик хусусиятлари, дискурснинг лисоний моделлашув жараёни, танланган матннинг стереотиплари хусусиятларини турли тил сатҳларида кўриб чиқиш, матннинг лексик ва семантик мазмуни жиҳатидан йўналтирилган нутқ ўртасидаги фарқларини кўрсатиш, антропосентрик босқичда дискурс ҳодисасининг воқеаланиши ва драматик дискурснинг лингвистик хусусиятларига алоқадор илмий манбалар инглиз ҳамда ўзбек тилларидан танланган матнлар мисолида далилланган;
драматик дискурсда социал-ментал омилларнинг мавқейини тавсифлаш, драматик дискурсда прагматик омилларнинг роли ва ўрнини очиш, драматик дискурсдаги нутқий интенсияни тавсифлаш, нутқий интенсиянинг ифодаланишида вербал ҳамда новербал компонентларнинг мавқейи масаласини ёритиш, драматик-дискурсив системанинг шаклланиши ва хусусиятларини ёритиш, драматик-дискурсив жараён босқичларида вербал ҳамда новербал компонентларнинг ўрни, мақоми, инглиз ва ўзбек халқи менталитетидаги тафовутлар, икки тил драматик асарларида муаллифлар томонидан реал нутқда тана аъзолари ҳаракатлари, юз ифодаси ҳамда миллий менталитетни ифодаловчи паремиялар ҳамда иборалар ўзига хос тарзда қўлланилиши далилланган;
драматик асарлар нутқининг когнитив, прагматик ҳамда лингвокултрологик таҳлил натижалари, инглиз ва ўзбек тилларидаги драматик асарларда учровчи социал ўхшашлик ҳамда тафоввутлар, коммуникатив мақсадни ифодаловчи лексик чегараланган бирликлар таҳлили, бадиий драматик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли драматик асарлар персонажлари қиёфасида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети каби масалалар ёритилиб, улар ўртасидаги тафовутлар асосланган;
прагмалингвистика, сосиолингивистика, когнитив тилшунослик каби бир қатор замонавий соҳалар ривожлана бошлаганлигини илмий жиҳатдан асослаш, сўз ўйини лингвистик ижоднинг вербализатори сифатида, драма жанрининг, жумладан, инглиз ва ўзбек тилларидаги таҳлил этилган манбаларнинг когнитив интерпретацияси назарий асослари ёритилган ҳамда драматик асарларда диалогик мулоқотнинг когнитив хусусиятлари, драма жанрининг таъсирчан ҳам ўқувчи, ҳам тингловчи, ҳам томошабинга бирдек тушунарли эканлиги уларни ҳосил қилувчи нутқнинг лисоний воқеланиши инглиз ва ўзбек драмалари дискурсининг прагматик ва социал омиллари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек драматик дискурсига алоқадор ҳодисаларнинг когнитив, прагматик, лингвокултурологик тавсифини ёритишдан олинган хулоса ва таклифлар асосида:
драматик дискурс(драматик асарлар нутқи)га хосланувчи лисоний бирликларнинг когнитив, прагматик ва лингвокултурологик хусусиятлари, дискурснинг лисоний моделлашув жараёни, танланган матннинг стереотиплари хусусиятларини турли тил сатҳларида кўриб чиқиш, матннинг лексик ва семантик мазмуни жиҳатидан йўналтирилган нутқ ўртасидаги фарқларини кўрсатиш билан боғлиқ илмий хулосаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 27-майдаги 04/1-1370-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида нутқий компетенсияни ривожлантирилишига доир назарий қарашлар бойитилган;
драматик дискурсда социал-ментал омилларнинг мавқейини тавсифлаш, драматик дискурсда прагматик омилларнинг роли ва ўрнини очиш, драматик дискурсдаги нутқий интенсияни тавсифлаш, нутқий интенсиянинг ифодаланишида вербал ҳамда новербал компонентларнинг мавқейи масаласини ёритиш, драматик-дискурсив системанинг шаклланиши ва хусусиятларини ёритиш, драматик-дискурсив жараён босқичларида вербал ҳамда новербал компонентларнинг ўрни ва мақомини аниқлаш доир хулосалаларида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 27-майдаги 04/1-1371-сон маълумотномаси). Натижада бадиий драматик дискурсда сосиал, ментал ва прагматик омилларнинг роли танланган асарлар персонажлари қиёфасида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети, ижтимоий ҳаёти, жамият ва оилага турлича назар билан қараши ҳамда бу мулоқот жараёнида намоён бўлувчи тил омиллари, хусусан, нутқнинг вербал ҳамда новербал шакл, компонентларнинг семантик хусусиятлари борасида билдирилган илмий хулосалардан лойиҳа доирасида ўқув луғатлар яратишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқишда, матнлар тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитишда фойдаланилган;
лойиҳа доирасида бажарилган силлабусларни тузишда, дарслик ёзишда диссертацияда тадқиқот предмети сифатида белгиланган драматик асарлар нутқининг когнитив, прагматик ҳамда лингвокултрологик таҳлил натижалари, инглиз ва ўзбек тилларидаги драматик асарларда учровчи социал ўхшашлик ҳамда тафовутлар, коммуникатив мақсадни ифодаловчи лексик чегараланган бирликлар таҳлили, шунинг билан бирга СCОПУС илмий маълумотлар базасига таяниб ишлаб чиқилган библиометрик таҳлил маълумотларига оид умумий хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес” номли ЭРАСМУС CЛАСС лойиҳасида кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 27-майдаги 04/1-1372 сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида дарслик, ўқув қўлланма ва диссертасиялар илмий жиҳатдан бойитилган;
жаҳон тилшунослигида бўлгани каби ўзбек тилшунослигида ҳам прагмалингвистика, социолингивистика, когнитив тилшунослик сингари бир қатор замонавий соҳалар ривожлана бошлаганлигини илмий жиҳатдан асослаб бериш, драма жанрининг таъсирчан ҳам ўқувчи, ҳам тингловчи, ҳам томошабинга бирдек тушунарли эканлиги уларни ҳосил қилувчи нутқнинг лисоний воқеланиши, сўз ўйини лингвистик ижоднинг вербализатори, когнитив тамойилларнинг фаоллаштирувчилари ва ахборотни ташкил қилишда лексик чегараланган бирликлар хусусиятларини аниқлаш каби хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида бажарилган “Ўзбек рақс санъати терминологияси” мавзусидаги ПЗ-20170930188-рақамли тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 28-майдаги 01-04-08/323-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ишчи дастурининг глоссарийсини тузишда, драма жанрининг таъсирчан ҳам ўқувчи, ҳам тингловчи, ҳам томошабинга бирдек тушунарли эканлиги, уларни ҳосил қилувчи нутқнинг лисоний воқеланиши зарурлиги кўрсатилган;
мулоқот инсон тафаккури фаолиятининг маҳсули, бу жараёнда нутқ эгалари томонидан турли мақсадларга йўналтирилган ранг-баранг нутқий тузилмалар ҳосил қилиниши, нутқий акт жамият аъзолари томонидан қабул қилиниб, нутқ хулқи қоидаларига мувофиқ тарзда амалга оширилиши, муайян мақсадга йўналтирилган нутқий ҳаракат ҳисобланиши ҳамда тилнинг ижтимоий аҳамияти, когнитив ва прагматик имкониятларнинг ўрганилиши, бадиий драматик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли драматик асарлар персонажлари қиёфасида икки тилда сўзловчи халқлар миллий менталитети, ижтимоий ҳаёти, ҳаёт ва оилага турлича қараши ҳамда буни мулоқот жараёнида кўрсатиб турувчи тил омилларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телерадиоканали ижодкорлари томонидан 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Халқ ўйинлари”, “Эрудит” ва “Этно спорт” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-майдаги 01-323-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар драмаларнинг бадиий матндаги ўрни, драматик дискурс таҳлилида намоён бўладиган, коммуникатив-поетик нуқтайи назардан аниқ белгиланган инглиз ва ўзбек тилларининг синтаксиси, стилистикаси, пунктуацияси, лингвопоетикаси, лингвопрагматикаси ҳақидаги маълумотларга эга бўлишган.