Кимсанбоева Басоат Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асаридаги миқдор ифодаловчи номинатив бирликлар тадқиқи”, 10.00.05 –Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.4.PhD/Fil4010.
Илмий раҳбар: Ганиева Шодияхон Азизовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Омонов Қудратулла Шарипович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асаридаги миқдор ифодаловчи номинатив бирликларнинг функсионал-семантик ва лингвомаданий хусусийатларини тадқиқ етишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий лексик тизим таркибидаги миқдор ифодаловчи бирликларнинг лексик-семантик структураси аниқланиб, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асари лисоний бирликларини семантик таснифлаш асосида тарихий-лексикографик асарларнинг нафақат тил тарихи, балки замонавий тилшунослик тараққиётидаги ўрни етнолингвистик далиллар орқали очиб берилган, уларнинг ифода имкониятлари кўрсатилган;
“Девону луғоти-т-турк”да қўлланган миқдор ифодаловчи бирликларнинг  лексик-семантик, синтактик, морфологик хусусийатлари йоритилиб, сон соʻз туркуми соф ва аниқ миқдорни ифодалаш учун хосланган луғавий восита екани далилланган;
ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланайотган миқдор ифодаловчи бирликларнинг тарихий шакллари, этимологик хусусиятларининг  замонавий шакллар билан лексик, семантик жиҳатдан ўхшаш ҳамда семантик ҳамда функсионал фарқли жиҳатлари Маҳмуд Кошғарийнинг лисоний қарашларига қийосан кўрсатиб берилган;
мавҳум миқдорни ифодалаш учун қўлланилган лексемаларнинг тарихий шакллари, уларнинг йасалиши билан боғлиқ жиҳатлар йоритилиб, миқдор ифодаловчи бирликларнинг халқ оғзаки ижодида, хусусан, мақолларда қўлланиши олимнинг талқинлари боʻйича асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсийалари ва хулосалари қуйидагиларда татбиқ етилган:
тарихий лексик тизим таркибидаги миқдор ифодаловчи бирликларнинг лексик-семантик структураси аниқланиб, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асари лисоний бирликларини семантик таснифлаш асосида тарихий-лексикографик асарларнинг нафақат тил тарихи, балки замонавий тилшунослик тараққиётидаги ўрни етнолингвистик далиллар орқали уларнинг ифода имкониятлари кўрсатиб берилганлигига оид хулосалардан Ф3 – 2019081663-рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт мултимедийа маҳсулотлари (електрон луғатлар) тўпламини йаратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Давлат Хореографийа академийаси 2024-йил 4-апрелдаги  1/04 – 91-сон маълумотномаси). Натижада аждодларимизнинг “миқдор” ҳақидаги тасаввурларини ва  бундай бирликларни ифода етиш усулларини ўрганишга ҳамда уларнинг лексик-семантик ва услубий хусусийатлари аниқланган;
“Девону луғоти-т-турк”да қўлланган миқдор ифодаловчи бирликларнинг  лексик-семантик, синтактик, морфологик хусусийатлари аниқланиб, сон соʻз туркуми соф ва аниқ миқдорни ифодалаш учун хосланган луғавий восита еканлиги далилганлигига оид хулосалардан Ф3 – 2019081773-рақамли “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар йаратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада (Ўзбекистон Давлат Хореогрфийа академийаси 2024-йил 4-апрелдаги  1/04 – 92-сон маълумотномаси) фойдаланилди. Натижада ҳозирги ўзбек адабий тилида ва шеваларда мавжуд бўлган миқдор ифодаловчи лисоний бирликларнинг етимологийаси, йасалишида ҳамда уларнинг қўлланишидаги лексик-семантик ва услубий хусусийатларни аниқлашга еришилган;
мавҳум миқдорни ифодалаш учун қўлланилган лексемаларнинг тарихий шакллари, уларнинг йасалиши билан боғлиқ жиҳатлар йоритилиб, миқдор ифодаловчи бирликларнинг халқ оғзаки ижодида, хусусан, мақолларда қўлланилиши олимнинг талқинлари боʻйича асосланган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққийот”, “Миллат ва маънавийат” ешиттиришлари ссенарийсини йозишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” 2024-йил 25-апрелдаги 26-36-894-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган лойиҳа ва маънавий-маърифий тадбирлар бадиий-илмий жиҳатдан мукаммаллашган, бугунги йош авлоднинг аждодларимиз маънавий меросини қадрлаш ва пухта ўрганишга, лисоний саводхонлигини юксалтириш, нутқий маҳоратини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish