Сайидирахимова Дилфуза Сайидмаҳамажановнаннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қирғиз ва ўзбек тилларида адвербиал лексемаларнинг синхрон-қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик  (филология фанлари).
Илмий раҳбар: Мирзаҳидова Миясар Инамжановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси Гуманитар ва минтақавий тадқиқотлар институтининг жанубий филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зохид Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор, Курбанова Муҳаббат Матякубовна филология фанлари доктори, профессор, Зулпукаров Капар Зулпукарович филология фанлари доктори, профессор (Қирғизистон).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қирғиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида қиргʻиз ва ўзбек тилларидаги равишлар маъноси, ясалиш усуллари, техникаси, воситаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастлабки туркий ёзма ёдгорликларда ҳаракат сифатини ифодаловчи мустақил ва доимий маъноли сўз туркуми бўлган равишларнинг антик даврдан ҳозирги давргача ривожланиш йўли уларнинг таркибини миқдор ва сифат жиҳатдан бойитилиши, янги маъно касб этиши ва қўлланиш доирасининг кенгайиши, турли грамматик хусусият ва сифатлар билан бойитилиши орқали юз берганлиги аниқланган;
қирғиз ва ўзбек тилларида сўзларнинг от, сифат ва равиш каби учта омолексемага бўлиниши равиш ўзининг синтактик жиҳатига кўра (аниқловчи, ҳол, предикат бўлиши) бошқа мустақил сўзлар билан кўп умумийликларга эга, лекин эга ёки тўлдирувчи бўла олмаслиги билан улардан фарқланиши  асосланган;
ҳар икки тилнинг сўз туркумлари қаторида равишнинг мураккаб табиати ан'анавий қарашлардан тубдан фарқ қилувчи, назарий жиҳатдан асосланган, принципиал жиҳатдан янгича, ижодий ва инновацион индивидуал нуқтаи назар асосида, функсионал-семантик ва грамматик хусусиятлари янги илмий парадигмалардан келиб чиққан ҳолда қиёсланиб, икки тилда акс этиш ҳолатлари аниқланган;
сода равишларнинг ўзаро алоқага киришмаслиги, асосан феълни аниқлаб, гапда ҳол вазифасида келиши каби функсионал-семантик хусусиятлари, фақат ўзига тегишли сўз ясовчи аффиксларга эгалиги, иш-ҳаракат, белги атрибутларини сифатдош каби тартиблаши, сифатдошлардан белги маъносини ифодалаш вазифаси билан фарқланиши каби грамматик хусусиятлари иккала тилда бир хиллиги аниқланган;
Тўлаган Қосимбековнинг “Синган қилич” романида равиш лексемаларнинг бадиий восита сифатида қўлланилиши, қўлланилиш тезлиги ва маъноси, романда қўлланган равишларнинг персонажлар қиёфасини очиб беришдаги вазифалари, асарнинг мақсадига мувофиқ замон ва макон равиш номлари, шунингдек, мақсад, сабаб, сифат, миқдор, ўлчовни ифодаловчи равиш лексемаларнинг вазифалари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қирғиз ва ўзбек тилларида адвербиал лексемаларнинг табиати, уларнинг серқирра хусусиятларини синхрон-қиёсий ўрганишга доир олинган илмий натижалар асосида:
дастлабки туркий ёзма ёдгорликларда ҳаракат сифатини ифодаловчи мустақил ва доимий маъноли сўз туркуми бўлган равишларнинг антик даврдан ҳозирги давргача ривожланиш йўли уларнинг таркибини миқдор ва сифат жиҳатдан бойитилиши, янги маъно касб этиши ва қўлланиш доирасининг кенгайиши, турли грамматик хусусият ва сифатлар билан бойитилиши орқали юз берганлиги ҳақидаги маълумотлардан Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси Гуманитар ва минтақавий тадқиқотлар институти жанубий филиалида бажарилган 34-рақамли “Буюк Ч.Айтматов асарлари тили” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси Гуманитар ва минтақавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 15-декабрдаги 34-сон маълумотномаси). Натижада Э.Сепирнинг илмий мероси ҳақидаги маълумотлар нафақат олий таълимда ўтиладиган фанлар ўқитилишида, балки кенг омма учун мўлжалланган адабиётлар яратишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши таъминланган;
қирғиз ва ўзбек тилларида сўзларнинг от, сифат ва равиш каби учта омолексемага бўлиниши равиш ўзининг синтактик жиҳатига кўра (аниқловчи, ҳол, предикат бўлиши) бошқа мустақил сўзлар билан кўп умумийликларга эга, лекин эга ёки тўлдирувчи бўла олмаслиги билан улардан фарқланиши хусусидаги хулосалардан Ўш давлат университетида бажарилган “Америcаъс Эдуcатионал Програм Алумни Смалл Грант” 47-сон амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўш давлат университетининг 2023-йил 15-декабрдаги 24-19/664-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида бажарилган тест-тажриба ишларини бажариш ҳамда талаба, магистрант, таянч докторантларнинг маданиятларо компетенсияларини боийтишга эришилган.
Тўлаган Қосимбековнинг “Синган қилич” романида равиш лексемаларнинг бадиий восита сифатида қўлланилиши, қўлланилиш тезлиги ва маъноси, романда қўлланган равишларнинг персонажлар қиёфасини очиб беришдаги вазифалари, асарнинг мақсадига мувофиқ замон ва макон равиш номлари, шунингдек, мақсад, сабаб, сифат, миқдор, ўлчовни ифодаловчи равиш лексемаларнинг вазифаларига оид маълумотлардан Ботир Содиқов номидаги Қирғиз-Ўзбек халқаро университети ўқув жараёнига жорийланган ҳамда илмий-тадқиқот ишларини тайёрлашда фойдаланилинган (Қиғизистон Республикаси Ботир Содиқов номидаги Қирғиз-Ўзбек халқаро университетининг 2023-йил 29-ноябрдаги 03/7-3/647-сон маълумотнома). Натижада диисертация хулосалари ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларида қўлланилиб, тил ўрганувчилар ва бадиий асар таҳлилчилари учун қимматли назарий ва амалий манба сифатида хизмат қилган, шунингдек, илмий ва услубий материаллар илмий далиллар билан бойитилишига эришилган;
ҳар икки тилнинг сўз туркумлари қаторида равишнинг мураккаб табиати ан'анавий қарашлардан тубдан фарқ қилувчи, назарий жиҳатдан асосланган, принципиал жиҳатдан янгича, ижодий ва инновацион индивидуал нуқтаи назар асосида, функсионал-семантик ва грамматик хусусиятлари янги илмий парадигмалардан келиб чиққан ҳолда қиёсланиб, икки тилда акс этиш ҳолатларига оид материаллардан Ўш давлат университети ўқув жараёнига жорийланган ҳамда илмий-тадқиқот ишларини тайёрлашда фойдаланилинган (Ўш давлат университетининг 2023-йил 13-декабрдаги 03-10/447-сон маълумотномаси). Натижада Ўш давлат университетининг илмий ва ўқув жараёнини бойитиб, лингвистик тадқиқотларда янги ёндашувларни ривожлантиришга хизмат қилган;
сода равишларнинг ўзаро алоқага киришмаслиги, асосан феълни аниқлаб, гапда ҳол вазифасида келиши каби функсионал-семантик хусусиятлари, фақат ўзига тегишли сўз ясовчи аффиксларга эгалиги, иш-ҳаракат, белги атрибутларини сифатдош каби тартиблаши, сифатдошлардан белги маъносини ифодалаш вазифаси билан фарқланиши каби грамматик хусусиятлари иккала тилда бир хиллиги ҳақидаги маълумотлардан Ўш давлат педагогика университетининг ўқув жараёнига жорийланган ҳамда илмий-тадқиқот ишларини тайёрлашда фойдаланилинган (Ўш давлат педагогика университетининг 2023-йил 13-декабрдаги 03-10/447-сон маълумотномаси). Натижада “Қиёсий грамматика”, “Туркология”, “Қирғиз тили типологияси”, “Қиёсий лингвистика” каби махсус курсларнинг дастурлари ҳамда ўқув материаллари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish