Хошимов Музаффаржан Ғанижановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тилда парентез компонентли қўшма гапларнинг умумий назарияси  муаммолари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Fil781.
Илмий маслаҳатчи: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Анваржон Ғофирович, филология фанлари доктори, профессор; Якубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Обектив модал баҳо/субектив  модал баҳо” (ОМБ/СМБ) универсал консептуал оппозициясини воқелантирувчи тилдаги махсус парентезали конструксиялар, хусусан, парентез кириш компонентли қўшма гаплар (ПКшКҚГ) ва парентез киритма компонентли қўшма гаплар (ПКтКҚГ) турларининг умумий лингвистик мақомини орнатиш ва очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
парентезли конструксияларнинг монолингвал ва полилингвал аснода яратилган тушунча ва атамалари умумлаштирилиб, уларнинг 70 дан ортиқ умумлисоний, бирикмали атамалари ҳамда тавсифий-аналитик метатили яратилган;
“обектив модал баҳо/субектив модал баҳо” универсал консептуал оппозициясини воқелантирувчи парентезли конструксиялар, парентез компонентли қўшма гапларнинг лингвокогнитив майдон табиати ва уларнинг  нутқда қўлланилиш даражасига кўра мазкур майдоннинг ядровий, доминант ва перифериал конституентлари  анъанавий грамматика, прагматика ва дискурс таҳлили асосида тиизмли равишда далилланган;
парентезли конструксиялар, хусусан, парентез компонентли қўшма гапларнинг ўзига хос когнитив-синтактик ва стилистик механизм сифатида матнда турли хил ассессив-комплементив контентларни ифодалашга ва шу йўсинда бевосита адресатга коммуникатив-прагматик таъсир кўрсатишга қаратилган семантик аниқликни таъминлаш, коннотатив маълумотларни етказиш, субектив муносабатни акс эттириш, матннинг экспрессивлигини ошириш ва адресат эътиборини жалб қилиш каби кўп функсияли вазифалари асосланган;
коммуникатив синтаксисга хос бўлган, муаллиф идиостилини ва матн яратувчи воситалар сифатида қўлланилувчи  парентезли конструксиялар кириш ва киритма бўлакларининг семантик-мантиқий алоқадорлиги, прагматик йўналтирилганлиги, структур жиҳатдан эркинлиги ва экспрессив-эмотив функсиялари орқали матннинг динамиклигини оширишга хизмат қилувчи ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
парентез компонентли қўшма гапларнинг коммуникатив табиати ва уларнинг нутқда лингвопрагмемалар, лингвокултуремалар, лингвостилемалар ва лингвогендеремалар сифатида қўлланилиш  семантик мазмуннинг чуқурлашуви, субектив ва обектив баҳолаш имкониятлари, миллий-маданий хусусиятларнинг акс эттирилиши, гендер асосидаги стилистик ранг-барангликни ифодалаш ва коммуникатив-прагматик мақсадга мувофиқликни таъминлаш каби жиҳатлари исботланган;
гапдаги парентез компонентларининг умумий лингвистик мақоми аниқланиб, асосий гап таркибида тўлақонли  кириш ва киритма бўлаклар вазифасини бажарувчи парентез компонентлар турлари очиб берилган ҳамда уларнинг асосий гап билан грамматик алоқаси, йъани -парентез алоқаси мавжудлиги аниқланган ва далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилнинг турли функсионал услублари матнларидан олинган парентезли конструкцийлар, шу жумладан парентез компонентли қўшма гапларнинг когнитив-синтактик асосларини ўрганиш жараёнида олинган назарий таклифлар ва амалий натижалар қуйидаги оринларда фойдаланилган:
парентезли конструксияларнинг монолингвал ва полилингвал аснода яратилган тушунча ва атамалари умумлаштирилиб, уларнинг 70 дан ортиқ умумлисоний, бирикмали атамалари ҳамда тавсифий-аналитик метатили яратилганлигига доир назарий ҳулосаларидан Европа Иттифоқи Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларда бажарилган561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+СВНЕИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 13-мартдаги 565/02-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот материалларидан фойдаланиш замонавий тилшуносликнинг долзарб муаммолари ва таҳлил усулларини батафсил ўрганишга ва тил назарияси асослари бўйича виртуал ресурслар (электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари) таркибини бойитишга ёрдам берди;
“обектив модал баҳо/субектив модал баҳо” универсал консептуал оппозициясини воқелантирувчи парентезли конструксиялар, парентез компонентли қўшма гапларнинг лингвокогнитив майдон табиати ва уларнинг  нутқда қўлланилиш даражасига кўра мазкур майдоннинг ядровий, доминант ва перифериал конституентлари  анъанавий грамматика, прагматика ва дискурс таҳлили асосида тиизмли равишда қолланишлари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида 2014-2015-йилларга бажарилган 1-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 14-мартдаги 579/02-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларининг жорий этилиши парентезли конструксияларни чуқурроқ лингвокогнитив таҳлил қилиш, шунингдек, парентезли конструксияларда умумий ва ўзига хос хусусиятларни очиб бериш учун қиёсий- типологик ёндашув нуқтаи назаридан уларни махсус ўрганишга хизмат қилди;
парентезли конструксиялар, хусусан, парентез компонентли қўшма гапларнинг ўзига хос когнитив-синтактик ва стилистик механизм сифатида матнда турли хил ассессив-комплементив контентларни ифодалашга ва шу йўсинда бевосита адресатга коммуникатив-прагматик таъсир кўрсатишга қаратилган семантик аниқликни таъминлаш, коннотатив маълумотларни етказиш, субектив муносабатни акс эттириш, матннинг экспрессивлигини ошириш ва адресат эътиборини жалб қилиш каби кўп функсияли вазифаларни бажаришига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 15-мартдаги 585/02-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларининг жорий этилиши коммуникатив синтаксис таълимотининг мазмунини замонавий тилшуносликнинг устувор йўналишлари ва ривожланиш тамойилларига мувофиқ янги маълумотлар билан такомиллаштириш ва бойитишга хизмат қилди;
коммуникатив синтаксисга хос бўлган, муаллиф идиостилини ва матн яратувчи воситалар сифатида қўлланилувчи  парентезли конструксиялар кириш ва киритма бўлакларининг семантик-мантиқий алоқадорлиги, прагматик йўналтирилганлиги, структур жиҳатдан эркинлиги ва экспрессив-эмотив функсиялари орқали матннинг динамиклигини оширишга хизмат қилувчи ўзига хос хусусиятлари аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институти филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Нажмеддинов раҳбарлигида С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли 2020-2022-йилларга мўлжалланган “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 12-мартдаги 311/04-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилди;
гапдаги парентез компонентларининг умумий лингвистик мақоми аниқланиб, асосий гап таркибида тўлақонли  кириш ва киритма бўлаклар вазифасини бажарувчи парентез компонентлар турлари очиб берилган ҳамда уларнинг асосий гап билан грамматик-парентез алоқаси мавжудлигига оид натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекистон" телерадиоканали "ДМ" Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти томонидан тайёрланган "Таълим ва тараққиёт", "Адабий жараён", "Жаҳон адабиёти" радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда (2023-2024-йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 11-мартдаги 95/24-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар парентезли констукцияларнинг  таркибий-семантик турларига ёндашувлар хусусидаги маълумотлардан электрон таълимий ресурслар воситасида фойдаланиш учун мавжуд ўқув ва методик қолланмалар, яратилган тавсиялар ҳақида маълумотларга эга болдилар.

Yangiliklarga obuna bo‘lish