Деҳқонова Маҳлиё Шуҳрат қизиниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3PhD/Ped1214.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор; Муминова Дилафрўз Акбаралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнини дидактик лойиҳалашнинг мақбул шарт-шароитларини яратиш, субект—субект муносабатлари амалийлигига кўра биргаликда ишлаш интенсивлигини таъминлаш ҳамда индивидуаллик ва инновацион-интегратив ҳаракатлар интегратив мазмунини таълимий мақсадларга мос йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ишчан-фаолиятли муҳитнинг омиллари, мазмуни, турлари, босқичларининг иерархик хусусиятини таснифлаш ҳамда амалиётга йўналтирилган, якка, аралаш, жамоавий-гуруҳий компонентлардан фойдаланиш рационаллигини барқарор ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида лойиҳалаш комретентлигини шакллантириш методикаси мантиқий-муаммоли топшириқларни киритиш, гуруҳга мослашиш, ҳаракатлар алгоритмини ажратиш, рефлекциялаш даражасини моделлаштириш ҳамда стратегик, тактик ва тезкор  коммуникативлик элементларидан тизимли фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш жараёни билим, кўникма ва малакалар динамик боғлиқлиги тамойилига мослаштирилган вариатив фаолият усулларини онгли ва ижодий танлашга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикаси асосида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнини дидактик лойиҳалашнинг мақбул шарт-шароитларини яратиш, субект—субект муносабатлари амалийлигига кўра биргаликда ишлаш интенсивлигини таъминлаш ҳамда индивидуаллик ва инновацион-интегратив ҳаракатлар интегратив мазмунини таълимий мақсадларга мос йўналтириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда математик саводхонликни ошириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55145-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич таълим йўналиши талабаларида лойиҳалаш компетентлиги мазмуни, босқичлари ва йўналишларини таҳлил қилиш имкониятлари кенгайишига эришилган;
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ишчан-фаолиятли муҳитнинг омиллари, мазмуни, турлари, босқичларининг иерархик хусусиятини таснифлаш ҳамда амалиётга йўналтирилган, якка, аралаш, жамоавий-гуруҳий компонентлардан фойдаланиш рационаллигини барқарор ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55196 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси лойиҳалаш компетентлигини такомиллаштиришга йўналтирилган дефференсиал топшириқларни яратиш методикаси бойитилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида лойиҳалаш компетентлигини шакллантириш методикаси мантиқий-муаммоли топшириқларни киритиш, гуруҳга мослашиш, ҳаракатлар алгоритмини ажратиш, рефлекциялаш даражасини моделлаштириш ҳамда стратегик, тактик ва тезкор  коммуникативлик элементларидан тизимли фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Масалалар ечиш бўйича практикум” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55195-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда маъруза, амалий ва семинар ҳамда лаборатория машғулотлар, илмий-услубий семинарларни ташкил қилишда ижодий фойдаланиш имконияти яратилган;
бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш жараёни билим, кўникма ва малакалар динамик боғлиқлиги тамойилига мослаштирилган вариатив фаолият усулларини онгли ва ижодий танлашга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда математик саводхонликни ошириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 55145-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги кўтарилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish