Қурбонова Сайёрахон Махамадалиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек тили матнлари шаклланишининг прагмалингвистик ва психолингвистик асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil822.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмараимова Шоҳиста Тўхташевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида матн шакланишининг прагмалингвистик ва психолингвистик хусусиятларини грамматик сатҳ бирликлари кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида илк маротаба прагмалингвистик ва психолингвистик хусусиятлар грамматик сатҳ бирликлари билан боғланган ҳолда ўзбек тили миллий корпусини яратишга доир фонетик, лексик, лексикографик каби жиҳатлар очиб берилган;
замонавий тилшуносликка тегишли антропосентризм, психолингвистика, прагмалингвистика, нейролингвистика, гендеролингвистика, ареал лингвистика, этнолингвистика, социолингвистика каби йўналишларнинг умумий илмий парадигмаси тартиби далилланиб, таржима ва таҳрир жараёнларида илмий терминологиянинг миллий тил доирасидаги ўзига хос хусусиятлари асосланган;
психолингвистик белгилар юзага келишига сабаб бўлувчи ўзбек тили меъёрлари доирасига кирувчи илмий, бадиий ва расмий услубга хос стилистик омиллар, ижтимоийлик, физиологик, сиёсий, шунингдек, жинс ва ёш билан боғлиқ белгиларни намоён этувчи прагматик омиллар ва нутқда қўлланилган воситалар орқали калондимоқлик, айёрлик, ўзига ишониш, хурсандлик ва хафалик каби шахсга хос хусусиятларни белгилаши асосланган;
атоқли от, олмошлар, феъл, сифат, сон ва равиш сингари туркумларга оид сўзларнинг матнда қўлланилиши грамматик маънодан ташқари модаллик ва темпоралликни ифодаловчи шахсга хос психик, социал ҳамда руҳий ҳолат каби белгиларни намоён этиши исботланган;
нутқда сўзловчининг ёш, жинс, ижтимоий хусусиятлари намоён бўлиши асосида содда гап (ростми шу), қўшма гап (Бизнинг Марғилонда ҳам шундай келинимиз бор экан-у, биз билмай юрган эканмиз-да), тўлиқсиз гап (Ука олиб келгани), дарак (Жалил ўртоғингникига чиқиб ёт), сўроқ (Шунчалик қўрқоқмисиз?), буйруқ (Мен борман-ку!, Дадамга тегманг!, Эсингдан чиқмасин — Самандар!) гаплардан фойдаланиши лисоний тафаккурни намоён этишга хизмат қилиши суҳбатдошнинг нутқий имкониятларини билишга омил бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида матн шаклланишининг прагмалингвистик ва психолингвистик тадқиқи масаласини ўрганиш асосида:
ўзбек тилшунослигида илк маротаба прагмалингвистик ва психолингвистик хусусиятлар грамматик сатҳ бирликлари билан боғланган ҳолда ўзбек тили миллий корпусини яратишга доир фонетик, лексик, лексикографик каби жиҳатлар очиб берилганига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г007 «Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-апрелдаги 152/1-сон маълумотномаси). Натижада матн тузишда нақл ва мақолларни қўллашнинг психолингвистик хусусиятларини ойдинлаштиришга эришилган.
замонавий тилшуносликка тегишли антропосентризм, психолингвистика, прагмалингвистика, нейролингвистика, гендеролингвистика, ареал лингвистика, этнолингвистика, социолингвистика каби йўналишларнинг умумий илмий парадигмаси тартиби далилланиб, таржима ва таҳрир жараёнларида илмий терминологиянинг миллий тил доирасидаги ўзига хос хусусиятлари асосланганига оид фикрлардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2021-2023-йилларда бажарилган «Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 20-мартдаги 189/01-01-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили миллий корпуси шаклланишида тил бирликларининг миллий характер ва дунёқараш асосида шаклланган бирликлари ҳақидаги изоҳлар мукаммаллигига эришилган;
психолингвистик белгилар юзага келишига сабаб бўлувчи ўзбек тили меъёрлари доирасига кирувчи илмий, бадиий ва расмий услубга хос стилистик омиллар, ижтимоийлик, физиологик, сиёсий, шунингдек, жинс ва ёш билан боғлиқ белгиларни намоён этувчи прагматик омиллар ва нутқда қўлланилган воситалар орқали калондимоқлик, айёрлик, ўзига ишониш, хурсандлик ва хафалик каби шахсга хос хусусиятларни белгилаш мумкинлиги асослангани билан боғлиқ натижалардан Фаргʻона давлат университетида бажарилиши 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли «Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик» амалий-илмий тадқиқот марказида «Антиплагиат» дастурини амалиётга жорий этиш илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 9-апрелдаги 04/1949-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида антиплагиатга текшириш учун қабул қилиб олинаётган материаллар матнининг ўзбек тилида матн тузиш талабларига мослик даражасини текшириш ва асослаш механизмлари мукаммаллашган;
атоқли от, олмошлар, феъл, сифат, сон ва равиш сингари туркумларга оид сўзларнинг матнда қўлланилиши грамматик маънодан ташқари модаллик ва темпоралликни ифодаловчи шахсга хос психик, социал ҳамда руҳий ҳолат каби белгиларни намоён этиши исботланганига доир хулосалардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган «Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари тўпламини яратиш» мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 28-мартдаги 1/04-88-сон маълумотномаси). Натижада веб-сайт ва мултимедия манбаларига жойлаштирилган ўзбек тили матнларининг тушунарлилик даражаси ортган.
нутқда сўзловчининг ёш, жинс, ижтимоий хусусиятлари намоён бўлиши асосида содда гап (ростми шу), қўшма гап (Бизнинг Марғилонда ҳам шундай келинимиз бор экан-у, биз билмай юрган эканмиз-да), тўлиқсиз гап (Ука олиб келгани), дарак (Жалил ўртоғингникига чиқиб ёт), сўроқ (Шунчалик қўрқоқмисиз?), буйруқ (Мен борман-ку!, Дадамга тегманг!, Эсингдан чиқмасин — Самандар!) гаплардан фойдаланиши лисоний тафаккурни намоён этишга хизмат қилиши суҳбатдошнинг нутқий имкониятларини билишга омил бўлиши далиллангани ҳақидаги хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг «Маънавият сарчашмаси», «Хайрли кун!» кўрсатувлари ҳамда «Маънавият – қалб кўзгуси» номли радиоешиттириши дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-мартдаги 12-01/121-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар матнининг мухлислар учун тушунарлилик ва мазмундорлик даражаси ортишига эришилган.