Абсобиров Самариддин Қурбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли жамиятда инновацион фаолиятни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий тамойиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal896
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. рақамли жамият шарт-шароитларида инновацион фаолиятни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион фаолиятнинг “тубдан янгиловчи”, “барқарор” ва “самарадор” хусусиятлари асосида унинг турли тармоқ ва корхоналарнинг юқори технологияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш қобилиятини билдирувчи “инновацион потенсиал” ҳамда илмий-техник ва технологик кашфиётларни ижтимоий ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ прагматик хусусиятга эга консепсия эканлиги исботланган;
рақамли жамиятда ташқи ва ички шароитлар ва инновацион жараёнларнинг амалга ошириш стратегияси доирасида иновацион фаолиятнинг инсон омилига йўналганлик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни сақлаш ва келажак авлодлар манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва глобал маданий ўзига хосликни эътиборга олиш, шахс ва жамият уйғунлигини таъминлаш, ёш авлодни янгиликка интилувчи тарзда тарбиялаш каби умумий ва хусусий жиҳатлари консентрасияси ва прагматик моҳияти инновацион тафаккурни шакллантириши асосланган;
инновацион фаолиятнинг босқичма-босқич амалга оширилиш ва технологик базанинг илм-фан ва ишлаб чиқаришга асосланган тизимли хусусиятлари обектив (илмий-техник тараққиётнинг суръатлари, давлатнинг инновацион сиёсати, рақобат), синергетик (креатив тафаккур, эркин ижодий интилиш), эҳтимолий (олдиндан башорат қилиб билмаслик, сакрашлар, кутилмаган ўзгариш) ва таҳликали (рақобат, тижорий номуваффақийат) характерга эга эканлиги аниқлаштирилган;
юртимиз халқаро имижини шакллантириш борасидаги инновацион ютуқларнинг сивилизацион хусусияти ва инсон интеллектининг ижтимоий белгилари, функсионал тизимлари ва гносеологик моҳиятигнинг ортиб боришида билим генерацияси ҳамда инновацион фаолиятнинг янги маҳсулотлар ва хизматларни яратишга имкон бериш, рақобатбардошликни кучайтириш, камбағаллик ва ишсизлик каби глобал муаммоларни ҳал этиш учун янги ёндашувларни таклиф этиш, тадбиркорлар учун ўз ғояларини рўёбга чиқариш имконияти каби ижтимоий–иқтисодий аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли жамиятда инновацион фаолиятни такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий тамойилларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
инновацион фаолиятнинг “тубдан янгиловчи”, “барқарор” ва “самарадор” хусусиятлари асосида унинг турли тармоқ ва корхоналарнинг юқори технологияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш қобилиятини билдирувчи “инновацион потенсиал” ҳамда илмий-техник ва технологик кашфиётларни ижтимоий ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ прагматик хусусиятга эга консепсия эканлигига оид илмий янгиликлар ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-202004165-рақам “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” (2021-2023 йй) амалий лойиҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 20-сентябрдаги 01/10-1870-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасидаги ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратишда, унинг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
рақамли жамиятда ташқи ва ички шароитлар ва инновацион жараёнларнинг амалга ошириш стратегияси доирасида иновацион фаолиятнинг инсон омилига йўналганлик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни сақлаш ва келажак авлодлар манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва глобал маданий ўзига хосликни эътиборга олиш, шахс ва жамият уйғунлигини таъминлаш, ёш авлодни янгиликка интилувчи тарзда тарбиялаш каби умумий ва хусусий жиҳатлари консентрасияси ва прагматик моҳияти бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг бандларини, хусусан, “Медиа майдон – ахборот хуружисиз” мавзусида турли акция, танлов ва давра суҳбатлари ўтказишда, Биг Дата технологияларини жадал ривожлантириш учун ИТ инфратузилмаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 19-апрелдаги 02/02-22-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли жамиятда инсон интеллектининг аҳамияти ортиб боришида ахборот генерацияси ҳамда инновацион фаолиятнинг самарадорлиги мезонлари ва кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлигининг инновацион жараёнларни ривожлантириш ва инновацион лойиҳаламинг самарадорлик кўрсаткичлари тизимини шакллантиришга хизмат қилган;
инновацион фаолиятнинг босқичма-босқич амалга оширилиш ва технологик базанинг илм-фан ва ишлаб чиқаришга асосланган тизимли хусусиятлари обектив (илмий-техник тараққиётнинг суръатлари, давлатнинг инновацион сиёсати, рақобат), синергетик (креатив тафаккур, эркин ижодий интилиш), эҳтимолий (олдиндан башорат қилиб билмаслик, сакрашлар, кутилмаган ўзгариш) ва таҳликали (рақобат, тижорий номуваффақийат) характери бўйича илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-2023-йилларда эфирга узатилган “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” каби махсус эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 12-апрелдаги 04-36-553-сон маълумотномаси). Натижада, “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, шу жумладан электрон давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган мазмунли дастурларнинг транслацияси оқибатида илмий, амалий ва методологик ғоялар жамиятда рақамли маданиятни тарбиялаш, ҳаёт ва фаолиятда рақамли контентлардан саводли фойдаланишга хизмат қилган;
юртимиз халқаро имижини шакллантириш борасидаги инновацион ютуқларнинг сивилизацион хусусияти ва инсон интеллектининг ижтимоий белгилари, функсионал тизимлари ва гносеологик моҳиятигнинг ортиб боришида билим генерацияси ҳамда инновацион фаолиятнинг янги маҳсулотлар ва хизматларни яратишга имкон бериш, рақобатбардошликни кучайтириш, камбағаллик ва ишсизлик каби глобал муаммоларни ҳал этиш учун янги ёндашувларни таклиф этишб тадбиркорлар учун ўз ғояларини рўёбга чиқариш имконияти каби ижтимоий–иқтисодий аҳамиятига доир илмий янгилик ва хулосалар, илмий-қиёсий таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти, жумладан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисида”ги Низом асосида агентлик томонидан олиб борилаётган инновацион лойиҳаларни бажаришда, инновацион фаолиятни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, маънавий-маърифий тадбирларда, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 27-ноябрдаги 4-13-21-3461-сон маълумотномаси). Натижада, марказни инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда ҳамда ёшларни инновацион фикрлаш қобилятини янада юксалтиришга, рақамли технологиялардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.