Сиддиков Алишер Журакуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистоннинг макроиқтисодий мувозанати таҳлили ва статистик баҳолаш услубиёти 08.00.06. – Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.2. DSc /Iqt230
Илмий маслаҳатчи: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хотамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: макроиқтисодий мувозанатни баҳолашнинг методологик ёндашувлари ҳамда МҲТ макронисбатлари ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш негизида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг мувозанат даражасини ошириш бўйича илмий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
МҲТни етишмаётган счетлари билан тўлдириш зарурати илмий асосланган ва миллий ҳисобчиликда молиявий счетни шакллантириш ва жорий этиш бўйича методологик ёндашув ишлаб чиқилган;
миллий ҳисоблар тизимининг “ялпи ички жамғарма – ялпи жамғариш” макронисбатларини шакллантиришга доир жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётига жамғарма ва инвестицияларнинг мутаносиблик даражасини ошириш бўйича чора ва тадбирлар ишлаб чиқилган;
МҲТ асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг мувозанатини аниқлаш, мамлакатнинг ташқи иқтисодий мувозанатини таъминлаш, жамиятнинг барқарор ижтимоий ривожланиши кўрсаткичлари тизими асосида мамлакатнинг макроиқтисодий мувозанатини баҳолаш методологияси такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий мувозанати МҲТ макрокўрсаткичлари асосида баҳоланган, миллий иқтисодиётнинг макроиқтисодий, ижтимоий ва ташқи иқтисодий соҳаларида ортиб бораётган хавф ва вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли аниқланган;
мамлакатнинг якуний талаб ва якуний таклифининг эконометрик модели қурилган, Ўзбекистон иқтисодиётининг статистик аҳамиятли кўрсаткичларига эга эконометрик тенгламалар танлаб олинган;
тўлов балансининг жорий операсиялар ҳисоби ва консолидасияланган бюджет балансларининг тақчиллиги, мамлакатнинг тўлов қобилияти ва соф инвестисия позисияси ҳажмининг пасайиши шароитида яқин келажакда Ўзбекистон Республикасининг ташқи балансини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
Кейнс макроиқтисодий мувозанат моделининг Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг реал ҳолатига ҳар томонлама мувофиқлиги назарий жиҳатдан асосланган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (01/1-04-11-112-306 16.05.2024-й.). Кейнс макроиқтисодий мувозанат моделининг кўп томондан Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига мослигининг назарий жиҳатдан асосланганлиги давлат бошқаруви даражасида макроиқтисодий тартибга солишнинг самарали чора-тадбирлари ва механизмларини ишлаб чиқиш имконини беради;
талаб ва таклиф омилларининг иқтисодий ўсиш ва ЯИМга қўшган ҳиссасини аниқлашга доир услубий ёндашув ишлаб чиқилган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича котибияти ҳамда инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича котибиятининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (04/1-06-88, 14.01.2023-й.). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-августдаги “Ўзбекистон Республикасида Миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 691-сонли қароридаги “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий статистикани янада такомиллаштириш ва миллий ҳисоблар замонавий тизимини жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар комплекси”нинг “Тажриба асосида тегишли кўрсаткичларнинг ҳисоб-китобларини амалга ошириш, уларнинг ЯИМ таркибий қисмларига та'сирини таҳлил қилиш” тўғрисидаги 9.2-бандининг киритилишига асос бўлди;
миллий ҳисобчиликда “Молия счети”ни шакллантириш ва жорий этиш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича котибияти ҳамда инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича котибиятининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (04/1-06-88, 14.01.2023-й.). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-августдаги “Ўзбекистон Республикасида Миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 691-сонли қароридаги “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий статистикани янада такомиллаштириш ва миллий ҳисоблар замонавий тизимини жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар комплекси”нинг 12.1. “МҲТ ма'лумотларининг тўлов баланси билан мувофиқлигини таъминлаш” ва 12.2. “МҲТ маълумотларининг давлат молия статистика билан мувофиқлигини таъминлаш” бандларининг қабул қилинишига пойдевор бўлди;
МҲТ кўрсаткичлари асосида мамлакатнинг макроиқтисодий мувозанатини баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (01/1-04-11-112-306 16.05.2024-й.). Мазкур услубий ёндашувдан Ўзбекистон Республикаси ижтимоий соҳасининг мувозанатли ривожланиши, пул-кредит ва молия сектори барқарорлиги, ташқи иқтисодий балансининг таъминланиши ҳамда миллий ҳисоблар тизимининг асосий макроиқтисодий нисбатларининг мутаносиблигини аниқлаш негизида мамлакатнинг макроиқтисодий мувозанатини МҲТ кўрсаткичлари асосида статистик баҳолаш ва таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин;
миллий иқтисодиётнинг товар ва хизматлар бозорида ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанатини аниқлаш бўйича методология ишлаб чиқилган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновациялар ва технологиялар трансфери миллий идорасининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (01-01/431, 19.10.2022-й.). Миллий ҳисоблар тизимида юқорида услубий ёндашувнинг жорий этилиши МҲТ макронисбатлари ва макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳамда мамлакатнинг товар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисодий мувозанатни баҳолаш имкониятларини кенгайтиради, шунингдек давлат даражасида макроиқтисодий мувозанатни таъминлашга доир самарали қарорларни қабул қилишга ўз таъсирини кўрсатади;
Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий мувозанати МҲТнинг макро кўрсаткичлари ва нисбатлари асосида баҳоланган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (01/1-04-11-112-306 16.05.2024-й.). Мамлакат макроиқтисодий мувозанатининг баҳоланиши иқтисодий ривожланишдаги муайян тенденсиялар ва муаммоларни аниқлайди ҳамда ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солиш, молиявий барқарорлик, ташқи иқтисодий фаолият ва республиканинг макро даражада иқтисодий тараққиётига оид самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради;
Ўзбекистоннинг якуний талаб ва якуний таклифининг эконометрик модели қурилган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (01/1-04-11-112-306
16.05.2024-й.). Мазкур макромоделлар назарий ва амалий тадқиқотлар нуқтайи назаридан илмий асосланган бўлиб, улардан Ўзбекистон Республикаси маълумотлари негизида мамлакатнинг истиқболдаги якуний талаби ва якуний таклифини прогноз қилишда фойдаланиш мумкин;
давлат даражасида миллий иқтисодиётда “жамғарма-инвестиция” макронисбатлар мувозанатини таъминлаш механизми ишлаб чиқилган (диссертация натижаларини Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновациялар ва технологиялар трансфери миллий идорасининг амалий фаолиятига татбиқ этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома
(01-01/431, 19.10.2022-й.). “Жамғарма-инвестиция” макронисбатларининг мувозанатлашувини таъминлаш механизмларидан самарали фойдаланиш миллий иқтисодий субъектлар томонидан молиявий маблағлар жамғарилишини рағбатлантиради ҳамда иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларига киритиладиган капитал оқимини кўпайтиради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 686-сонли қарорининг ўқув курсларини жаҳон тажрибаси асосида қайта кўриб чиқиш, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, улар асосида ўқитишни ташкил этиш қисмини бажариш доирасида “Миллий ҳисоблар тизими” (48 соат) ва “Иқтисодий ва статистик таҳлил” (96 соат) янги курслари шакллантирилди, уларда мазкур диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган бўлимлар шакллантирилди ва киритилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика Агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг амалий фаолиятида диссертация натижаларининг жорий этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (01/2-01-15/2-309, 2.11.2021-й.);
макроиқтисодий мувозанатни баҳолаш ва талаб омилларининг иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссасини аниқлаш бўйича такомиллаштирилган методологияси ишлаб чиқилган. Тадқиқотчи Гулямов С.С. (Илмий маслаҳатчи) билан ҳаммуаллифликда ушбу методологик ёндашув учун интеллектуал мулк объектларини депозит қилиш сертификатига эга бўлган (“Автор” электрон депозитарийси, 3623-рақам, 15.07.2020-й.)