Шералиев Одилжон Шухратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Педагогик олий таълимда тарих йўналиши талабаларининг дигитал компетенсиясини ривожлантириш методикаси (Тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш методикаси фани мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped7581.
Илмий раҳбар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти PhD.03/29.12.2022.Ped.132.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Комилов Нодирбек Боқижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълимда тарих йўналиши талабаларининг дигитал компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари фанлараро боғланишнинг ижодий ва кўргазмали турлари ўзаро адптивлигини ошириш ҳамда дигитал таълимнинг технологик ресурсларини ўз ичига олган турли хил замонавий билимларни эгаллаш ва унга ечим топиш каби хусусиятлар коррелятивлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
педагогик олий таълимда тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияларни ривожлантиришнинг методик таъминоти рақамлаштиришнинг педагогик аспектлари тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнини рақамлаштиришнинг дидактик имкониятларини интерфаол таълим платформалари, рақамли синф, коллаборатив ўқув воситалари, персоналлаштирилган таълим, тезкор алоқа ва баҳолаш каби касбий-педагогик фаолиятнинг меъёрий талабларига интенсив таъсирчанлик хусусиятини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган адаптив методлари рақамли таълим ресурслари Э-Леарнинг, МООC, Cодинг Боотcампс, Ҳаcкатҳонс, Пеер Леарнинг, Менторинг ва олий таълим муассасасининг рақамлаштиришга доир техник-ташкилий жиҳатларини  дифференцияллаш ва индивидуаллаш, интерфаол таълим муҳити, мониторингни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган вариатив ёндошувлари “Флиппед Cлассроом”, “WебҚуест”, “Рақамли лойиҳа иши”, “Онлайн коллаборация”, “Рақамли тадқиқот”, “Онлайн хавфсизлик”ни тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
педагогик олий таълимда тарих йўналиши талабаларининг касбий-амалий компетентлигини ривожлантитриш методикаси олий таълимнинг халқаро стандарт таснифлаш даражаларига мос келувши таълим дастурларининг яхлитлигини бевосита ҳисобга олган ҳолда инклюзивлик ва метакогнитивликни ривожлантириш интеграцияси орқали турли босқичлардаги рубрик баҳолаш воситаларини қўллашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
талабаларнинг касбий-педагогик фаолиятни самарали ташкил этишнинг интеллектуал, мотивацион ва фаолиятли жараёнларини “Тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш методикаси” фани билан ички интеграллашув даражасини реал таълимий шароитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган, тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларига доир маълумотларидан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий – тадқиқот институтининг 2024 йил 9 – сентябрдаги 360/1-сон маълумотномаси). Натижада тарих йўналиши талабаларининг дигитал компетенсиясини ривожлантириш интенсивлиги таъминланган;
педагогик олий таълимда тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияларни ривожлантиришнинг методик таъминоти рақамлаштиришнинг педагогик аспектлари тарих ва ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнини рақамлаштиришнинг дидактик имкониятларини интерфаол таълим платформалари, рақамли синф, коллаборатив ўқув воситалари, персоналлаштирилган таълим, тезкор алоқа ва баҳолаш каби касбий-педагогик фаолиятнинг меъёрий талабларига интенсив таъсирчанлик хусусиятларини ривожлантиришга доир таклифларидан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий – тадқиқот институтининг 2024 йил 9 – сентябрдаги 360/1-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тарих фанини ўрганишларида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятрлари ортган.
тарих йўналиши талабаларида дигитал компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган адаптив методлари рақамли таълим ресурслари Э-Леарнинг, МООC, Cодинг Боотcампс, Ҳаcкатҳонс, Пеер Леарнинг, Менторинг ва олий таълим муассасасининг рақамлаштиришга доир техник-ташкилий жиҳатларини  дифференцияллаш ва индивидуаллаш, интерфаол таълим муҳити, мониторингни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган вариатив ёндошувлари “Флиппед Cлассроом”, “WебҚуест”, “Рақамли лойиҳа иши”, “Онлайн коллаборация”, “Рақамли тадқиқот”, “Онлайн хавфсизлик”ни тадбиқ этишга доир таклифларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятнинг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” эшиттиришларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 27-сентябрдаги 04-36-1071-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методик ёндашувларнинг кенг миқёсида оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish