Сабиров Сардор Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3838.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тажбенова Сауле Сарсенгалиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим олувчиларда мустақил, мантиқий, танқидий, креатив фикрлаш фаоллигини, 4К компетенсияларини ўзлаштириш мотивларини ривожлантиришда тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолиятга қаратилган интеллектуал-англаш малакаларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш мазмуни психомотор, функсионал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион, танқидий фикрлаш ва ижодкорлик компетенсияларини шакллантириш жараёни, конструксиялар тузиш ва қўл меҳнати орқали мантиқий фикрлаш, ғояларни амалиётга татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий-эмоционал ва шахсий фазилатларни ривожлантиришга эътибор қаратиш орқали бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришда ғояларни графикли иллюстрацияшдан фойдаланиб, креатив ва тизимли фикрлаш ижодий ривожланишнинг амалий жиҳатлари мазмунан оптималлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели мустақил фикрлаш, ижодкорлик, рационализаторлик (ихтирочилик) қобилиятларини ижодий ривожлантириш имкониятлари кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим олувчиларда мустақил, мантиқий, танқидий, креатив фикрлаш фаоллигини, 4К компетенсияларини ўзлаштириш мотивларини ривожлантиришда тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолиятга қаратилган интеллектуал-англаш малакаларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган Ф3-2014-0903160552 “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 й.й.) мавзусидаги амалий лойиҳани “Умумий ўрта таълим мактабларининг педагогик шарт-шароитлари ривожлантириш технологиялари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 27-майдаги 02-07-1958/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида лойиҳалаш, конструксиялар устида ишлаш, тадқиқотчилик, креатив, мантиқий, танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш мазмуни психомотор, функсионал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион, танқидий фикрлаш ва ижодкорлик компетенсияларини шакллантириш жараёни, конструксиялар тузиш ва қўл меҳнати орқали мантиқий фикрлаш, ғояларни амалиётга татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” (2012-2016 йй.) мавзусидаги лойиҳани “Ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, ғояларини ривожлантириш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 27-майдаги 02-07-1958/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида график, техник, вербал моделлаштириш, турли объектларни белгилар ва рамзлар ёрдамида ифодалаш компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
ижтимоий-эмоционал ва шахсий фазилатларни ривожлантиришга эътибор қаратиш орқали бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришда ғояларни графикли иллюстрацияшдан фойдаланиб, креатив ва тизимли фикрлаш ижодий ривожланишнинг амалий жиҳатлари мазмунан оптималлаштиришга оид маълумотлар “Масалалар йечиш бўйича практикум” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-551 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш механизмлари ишлаб чиқилиб, матнли масалаларни ечиш орқали конвергент ва дивергент фикрлашларини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели мустақил фикрлаш, ижодкорлик, рационализаторлик (ихтирочилик) қобилиятларини ижодий ривожлантириш имкониятлари кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Масалалар йечиш бўйича практикум” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-551 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида моделлаштириш кўникмаларини шаклланганлик даражасини аниқловчи индикаторлар орқали ўқувчиларда моделлаштириш кўникмаларини ривожланганлигини аниқлашга эришилган.