Жураев Шерали Соибназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Абу Али ибн Синонинг “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асарида борлиқ муаммосининг фалсафий таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal722
Илмий раҳбар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ибн Синонинг “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асаридаги борлиқ муаммосининг фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Синонинг онтологик фалсафасининг мазмунида ислом фалсафаси тарихидаги борлиқ муаммосининг моҳиятини тушунтирганда тақдир масаласига аралашмасдан инсон ақлининг субстансиал жавҳар эканлиги ислом таълимоти мисолида бахт, камолот ҳамда ориф инсон даражалари сифатида илгари сурилган “ақл”, “нафс”, “идрок”, “жавҳар” инсон омилларига таъсир этадиган ғоялар белгиси мукаммал равишда аниқланди;
Ибн Синонинг “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асари биринчи марта араб тилидан ўзбек тилига комплекс равишда тадқиқ қилинган ҳолда асаридаги “метафизик” (борлиқнинг сабаблари, борлиқнинг иллатлари, борлиқнинг даражалари), “тасаввуфий” (ориф даражалари, мўжизавий сирлар, бахт-саодат босқичлари) каби гипотетик ассоция орқали дунёни идрок қилиш мумкинлиги исботланган;
“Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асари орқали моддий борлиқни англашда инсон ақлининг субстансиал жавҳар эканлигига исбот сифатида ориф кишига хос ақли бутунлар улуғ ишларга, ноқислар эса нафс ишларига берилиб кетишининг мантиқий тафаккур белгиси регулятив босқичда асослаб берилган.
Ибн Сино фалсафий қарашларидаги инсон маънавий камолатидаги бахт-саодат даражаларига эришишда маънавий борлиқни англашдаги рационал ва иррационал билишда “зоҳид”, “обид” ва “ориф” кишиларнинг ретроспектив хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Али ибн Синонинг “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асаридаги борлиқ муаммосининг фалсафий таҳлили, олинган илмий натижалар асосида:
Абу Али ибн Синонинг “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асаридаги метафизик назариянинг илоҳиёт фалсафаси эканлигини ақлий ва идрок орқали англаш мумкинлигига ундовчи илмий-фалсафий қарашлар мажмуи маданиятлараро мулоқот, диний бағрикенглик контекстида замонавий жамият характерига мослиги каби хулоса ва методологик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 28-июндаги 06-31-794-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мухлисларининг Абу Али ибн Сино фалсафий қарашларида борлиқ масаласи, унинг жамият мафкурасидаги роли, уларнинг инсон ўзини англаш борасидаги қарашларига доир илмий-фалсафий билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Абу Али ибн Синонинг метафизика ва тасаввуф ҳақида ёзилган араб тилидаги “Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот” асарида жавҳар (субстанция) ва ораз (аксиденсия)нинг моҳияти, бахт ва руҳнинг субстанция эканлигига далиллар, ноқис инсонларнинг қалби салбий иллат эканлиги, ориф инсонларнинг нияти боқий эканлиги комиллик ва уйғунлашувига доир илмий-назарий хулосаларидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ этиш” ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича “Йўл харитаси” нинг ИИИ –йўналишига оид “Халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган тадбирлар” 27-банди Ўзбекистондаги соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда “Шарқ алломаларининг ислом сивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро конференция ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация марказининг 2024-йил 24-июндаги 06-07/147-сон маълумотномаси). Натижада, ислом фалсафасида моддий борлиқнинг субстансиал априорини англашдаги инсоннинг рационал ва иррационал ёндошувларининг фалсафий мушоҳадасини кенгайтиришга хизмат қилган.
Ибн Сино томонидан нафс, ақл, комиллик, ростгўйлик, аллоҳга муҳаббат ва илмий маърифатга ундовчи регулятив мезонлар тизими ривожланаётган жамиятнинг мафкурафий тизимида диний экстримизм, терроризм каби бузғунчиликка асосланган мафкуравий таҳдидлар таъсирига қарши курашда субстансионал асосга эга эканлигига доир хулоса ва тавсиялардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган “Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон сивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро конференция материалларини шаклланитиришда фойдаланилиб, кўзланган самарани берди (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 19-июндаги 01-07/56-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот хулосалари, таклиф ва тавсиялари исломшунослик соҳасига оид илмий тўплам ва китобларни бойитишга, ёшларни илм-маърифатга даъват этишга, миллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотлар, ҳамда ёш ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтиришга хизмат қилган.
Ибн Сино фалсафий қарашларидаги инсон маънавий камолатидаги бахт-саодат даражаларига эришишда маънавий борлиқни англашдаги рационал ва иррационал билишда “зоҳид”, “обид” ва “ориф” кишиларнинг ретроспектив хусусиятлари очиб берилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 20-июндаги 273-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар “Учинчи Ренессанс” давридаги Янги Ўзбекистон маънавий борлиқ праксиологиясини юксалтиришдаги ролини оширишга хизмат қилган.