Абдимуратова Нилуфар Парахатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарийхи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ped218.
Илмий маслаҳатчи: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор; Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сейтназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили о'қитувчиларининг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий ва ижтимоий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан борат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-тарихий жиҳатлари фаолият субектининг индивидуал-интегратив сифат характеристикаси сифатида педагогик тафаккурга назарий ва педагогик ҳаракатларга амалий тайёргарликнинг ўзаро мувофиқлик даражаси адекватлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик мазмуни шахсий-инсонпарвар таълим парадигмасига асосланган рационал-мантиқий, интуитив-эмоционал шахслилик хусусиятлари актуаллигини таъминлайдиган педагогик фаолиятга хос компетенсиялар тўпламини аргументациялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-тарихий аспектга асосланган гносеологик, йўналтирувчи, рефлексив функсиялари интуитив-фаолиятли, ахборотларга эга бўлиш, англанган-фаолиятли даражалар билан аутентик ўқув материалларини қонуний алоқадорлиги идентивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларининг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик модели диагностик, назарий, амалий блокларни таълимдаги доминант тенденцияларга мувофиқ конструкциялашнинг консептуаллик, тизимлилик, бошқарувчанлик, самарадорлик каби методологик талабларини назарий синтезлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик тизими таълим мазмунининг вариатив ва инвариантли асосларининг маданий диалог, муаммога йўналтирилганлик каби тамойилларга мувофиқ интеллектуал-ижодий ва таржимонликка доир ўқув материалларни ижтимоий лойиҳалаш жараёнига интенсив бирлаштириш омилига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили о'қитувчиларининг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришн бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-тарихий жиҳатларини фаолият субектининг индивидуал-интегратив сифат характеристикаси сифатида педагогик тафаккурга назарий ва педагогик ҳаракатларга амалий тайёргарликнинг ўзаро мувофиқлик даражаси адекватлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан қорақалпоқ тилида “Педагогика ва психология” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сон буйруǵи, 415866-сон рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг умумкасбий компетенсиялар тизимини лойиҳалашга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик мазмунини шахсий-инсонпарвар таълим парадигмасига асосланган рационал-мантиқий, интуитив-эмоционал шахслилик хусусиятлари актуаллигини таъминлайдиган педагогик фаолиятга хос компетенсиялар тўпламини аргументациялаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан қорақалпоқ тилида “Педагогика ва психология” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сон буйруǵи, 415866-сон рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-тарихий аспектга асосланган гносеологик, йўналтирувчи, рефлексив функсияларини интуитив-фаолиятли, ахборотларга эга бўлиш, англанган-фаолиятли даражалар билан аутентик ўқув материалларини қонуний алоқадорлиги идентивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг №ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги замон қорақалпоқ тилида функсионал сўзларнинг шаклланиши” (2012-2016 йй.) фундаментал лойиҳасининг инглиз ва қорақалпоқ тилларининг қиёсий лингвомаданий аспектлари қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-августдаги 4/17-12/01-21-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-коммуникатив саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларининг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик моделини диагностик, назарий, амалий блокларни таълимдаги доминант тенденцияларга мувофиқ конструкциялашнинг консептуаллик, тизимлилик, бошқарувчанлик, самарадорлик каби методологик талабларини назарий синтезлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоқ давлат университетининг №ПЗ-20170930309 “Қорақалпоқ фолклор тилининг адабий нутқ маданиятга таъсири муаммолари” лойиҳасининг чоғиштирма тилшунослик ва адабий нутқ маданияти қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-августдаги 4/17-12/01-21-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришда фолклор материалларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик тизимини таълим мазмунининг вариатив ва инвариантли асосларининг маданий диалог, муаммога йўналтирилганлик каби тамойилларга мувофиқ интеллектуал-ижодий ва таржимонликка доир ўқув материалларни ижтимоий лойиҳалаш жараёнига интенсив бирлаштириш омилига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан қорақалпоқ тилида “Педагогика ва психология” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 мартдаги 55-сон буйруǵи, 415866-сон рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик фаолиятга амалий тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.