Шукуров Илҳом Сафарбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фермер хўжаликларига сервис хизмат кўрсатишни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2892  
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар:
Хуррамов Азамат Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,
Джураев Бекзод Бекматович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республика қишлоқ хўжалигидаги фермер хўжаликларига сервис хизматлар кўрсатиш бўйича ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тизимли ёндашувга кўра, фермер хўжаликларига кўрсатилаётган сервис хизматларининг (агросервис) сифат ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари орқали уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асослаб берилган;
ҳудудларда фермер хўжаликларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сервис хизмат бозорининг асосий сегментлари ривожланишига таъсир этувчи омиллар асосида инновацион ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятидаги янги шакллар мутаносиблигини тизимли таъминловчи “Кўмаклашувчи марказ”ни ташкил этиш асосида фермер хўжаликларига самарали сервис хизматларини амалга оширилиши ҳамда замонавий агротехник тадбирларни соҳага жорий этиш имкониятларнинг ошиши асослаб берилган;
Самарқанд вилоятида фермер хўжаликларига сервис хизматлар кўрсатиш бўйича юқори самарали эконометрик моделлаштириш усулидан фойдаланган ҳолда 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фермер хўжаликларига сервис хизмат кўрсатишни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий натижалар асосида:
тизимли ёндашувга кўра, фермер хўжаликларига кўрсатилаётган сервис хизматларининг (агросервис) сифат ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари орқали уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябр №05/05-04-531-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, республика ва унинг ҳудудларида фаолият юритувчи фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, таклиф этилаётган кўрсаткичлар тизими асосида қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари сервис самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
ҳудудларда фермер хўжаликларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сервис хизмат бозорининг асосий сегментлари ривожланишига таъсир этувчи омиллар асосида инновацион ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябр 05/05-04-531-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларига сервис хизматлар кўрсатишидаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий механизимлари фермер хўжаликларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ҳамда фермер хўжаликларининг ҳудудлардаги хусусиятларини ҳисобга олувчи сервис бозорининг (ФХСБ) асосий сегментларини ривожланишига таъсир этувчи омилларни таъсирини аниқлаш оқибатида сервис хизматлари кўрсатилаётган фермер хўжаликлари рентабеллигини қўшимча 8-10 фоиз ошириш имконияти асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятидаги янги шакллар мутаносиблигини тизимли таъминловчи “Кўмаклашувчи марказ”ни ташкил этиш асосида фермер хўжаликларига самарали сервис хизматларини амалга оширилиши ҳамда замонавий агротехник тадбирларни соҳага жорий этиш имкониятларнинг ошишини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябр 05/05-04-531-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари сервис хизмати учун кўмаклашувчи марказлар тузилмасини жорий этиш оқибатида,  соҳага илм-фан ва инновацияларнинг охирги ютуқларини қўллаш ҳамда қишлоқ хўжалигида кластерлар, кооперативлар каби янги шакллари фаолиятини мутаносиблаштириш ҳисобига, вилоятдаги фермер хўжаликлари самарадорлигини қўшимча 6-8 фоиз ошириш имконияти яратилди;
Самарқанд вилоятида фермер хўжаликларига сервис хизматлар кўрсатиш бўйича юқори самарали эконометрик моделлаштириш усулидан фойдаланган ҳолда 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 23-октябр 05/05-04-531-сон маълумотномаси). Натижада, 2028-йилга келиб фермер хўжаликларида сервис хизматлари кўрсатиш асосида деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2023-йилдаги 146632.17 млрд. сўмга нисбатан 33,25 фоизга ошиб, унинг қиймати 195393.8 млрд. сўмга етиши илмий асосланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish