Юлдашев Ғиёс Турабекович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Деҳқончиликни инновацион асосда ривожлантириш ва иқтисодий самарадорликни ошириш масалалари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2895  
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар:
Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодийот шароитида  қишлоқ хўжалигида деҳқончилик соҳасини инновацион асосда ривожлантириш ва иқтисодий самадорлигини ошириш бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра, деҳқончиликни инновацион асосида ривожлантиришни баҳолашнинг иқтисодий самарадорлик И_Д=И_ДМ/М_ДМ  х100     даражаси ишлаб чиқилган ва уларни аниқлаш тартиби ҳудудлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
ҳудудларда деҳқончиликни барқарор инновацион ривожлантириш имкониятини яратувчи қишлоқ хўжалиги деҳқончилик маҳсулотларини  ишлаб чиқариш ва қайта ишлашини таъминлайдиган “Инновацион деҳқончилик” модели ва маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси 2,5-3 мартага ошишига ҳамда соҳа рентабеллиги 65-70 % га ўсиши асосланган;
ҳудудлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, юқори самарадорликни таъминловчи қишлоқ хўжалиги деҳқончилик инновациясига асосланган Самарқанд вилояти “Деҳқончилик инновацион ҳудудий кластери”ни шакллантириш асосида инновацион технологияларга асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 30-35 % ошиш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида деҳқончилик маҳсулотларини инновацион асосда ишлаб чиқариш тизимини яратувчи 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари асосида деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 52,5 %  ошиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик фаолиятини инновацион асосда ривожлантиш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий тавсиялари ҳамда амалий таклифларни ишлаб чиқаришга жорий етилиши бўйича қуйидаги натижаларга еришилди:
услубий ёндашувга кўра, деҳқончиликни инновацион асосида ривожлантиришни баҳолашнинг иқтисодий самарадорлик И_Д=И_ДМ/М_ДМ  х100     даражаси ишлаб чиқилган ва уларни аниқлаш тартиби ҳудудлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифи Оʻзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябр №05/03-04482-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф етилайотган кўрсаткичлар тизими республика ва ҳудудларда деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликларида инновацион жарайонларининг ҳар томонлама барча рараметрлари бўйича ҳисоблашга ҳамда уларни иқтисодийотдаги салмоғи ва ўрнини тўғри баҳолашга имкон беради;
ҳудудларда деҳқончиликни барқарор инновацион ривожлантириш имкониятини яратувчи қишлоқ хўжалиги деҳқончилик маҳсулотларини  ишлаб чиқариш ва қайта ишлашини таъминлайдиган “Инновацион деҳқончилик” модели ва маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси 2,5-3 мартага ошиши ҳамда соҳа рентабеллиги 65-70 % га ўсиши асосланиб, Оʻзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябр №05/03-04482-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги деҳқончилигида инновациялар яратувчи жисмоний ва юридик субйектлар айниқса, инновацион бюролар, деҳқончилик тизимида инновация яратувчи ОТМ лар ҳамда ИТМ ларга асосланган илмий салоҳиятдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириб, деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси 2,5-3 мартага ошишига ҳамда соҳа рентабеллигини 65-70% га ўсишига еришилади;
ҳудудлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, юқори самарадорликни таъминловчи қишлоқ хўжалиги деҳқончилик инновациясига асосланган Самарқанд вилояти “Деҳқончилик инновацион ҳудудий кластери”ни шакллантириш асосида инновацион технологияларга асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 30-35 % ошиши бўйича таклифи Оʻзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябр №05/03-04482-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигининг деҳқончилик маҳсулотларини “ишлаб чиқаришдан-истеъмолчигача” бўлган занжир асосида маҳсулот ишлаб чиқариш инновацион кластерининг  ташкилий тузилмаси  амалга оширилиб, ишлаб чиқариш-фан-таълим-бизнес ҳамкорлиги асосида соҳада инновацион технологияларга асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги 30-35 % га ошиши таъминланади;   
 Самарқанд вилоятида деҳқончилик маҳсулотларини инновацион асосда ишлаб чиқариш тизимини яратувчи 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари асосида деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 52,5 %  ошиши асосланиб, Оʻзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябр №05/03-04482-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Самарқанд вилоятида 2022-йилга нисбатан 2027-йилда  деҳқончилик маҳсулотларини инновацион асосда ишлаб чиқариш ҳажми 52,5% га ва 2023-йилга нисбатан  24,9 % га ошиши бўйича прогноз кўрсаткичлари асосланган. Шу билан бирга, прогноз рараметрларига кўра 2027-йилда деҳқончилик маҳсулотларининг ишлаб чиқариш қиймати 198652,0 млрд.сўмни ташкил етиб, 2022-йилга нисбатан 68369 млрд.сўмга ошиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish