Сеилбеков Руслан Бахитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитига мос беҳи (Cйдониа Облонга Милл) навларини танлаш ва коъчатларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.ПҳД/Қх665
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Жураев Эркин Бахтиёрович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади беҳи навларининг хоъжалик-биологик хусусиятларини оърганиш, истиқболли навларни танлаш ҳамда стандарт коъчат тайёрлашда мақбул пайвандтаг типи ва пайвандлаш муддатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида беҳини 18 та навларидан юқори агробиологик хусусиятига эга “Нон беҳи”, “Хоразм ноксимон беҳиси” ва “Яблоковидная” навлари ажратиб олинган;
беҳидан юқори ҳосил олишда “Хоразм ноксимон беҳиси” (208,1 с/га), “Савхозная” (207,6 с/га) ва “Нон беҳи” (207,4 с/га) навларидан фойдаланишни илмий тавсия берилган;
майдон бирлигидан Қуинcе C (66,9 минг дона), Қуинcе А (66,3 минг дона) ва БА-29 (65,2 минг дона) пайвандтагларида юқори стандарт коъчат чиқиши аниқланган;
энг баланд боъйли беҳи коъчат куртак усулида пайвандлашда 10 август муддатида (104,8 см) шаклланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Беҳи навларининг хоъжалик-биологик хусусиятларини оърганиш ҳамда коъчат етиштиришда пайвадтаг типлари ва пайвандлаш муддатларнинг таъсири боъйича тадқиқотлар натижасида:
танлаб олинган беҳининг серҳосил “Нон беҳи”, “Хоразм ноксимон беҳиси” ва “Яблоковидная” навлари Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Аму-анорлари” МЧЖнинг 1 гектар, Кегейли туманидаги “Султанбек бағман” фермер хоъжалигининг 1 гектар, Хожели туманидаги “Зулфря Тадбиркор Аёл” фермер хоъжалигининг 1 гектар, жами 3 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 апрелдаги 03/03-1513-сон маълумотномаси). Натижада беҳининг “Нон беҳи” (237,3 с/га), “Хоразм ноксимон беҳиси” (208,1 с/га), “Совхозная” (207,6 с/га), “Ароматная” (199,1 с/га), “Отличница” (195,2 с/га) ва “Яблоковидная” (192,8 с/га) навларида боълиб, беҳининг “Нон беҳи” навидан – 52,4 млн. соъм, “Хоразм ноксимон беҳиси” навидан – 45,6 млн. соъм ҳамда “Яблоковидная” навидан – 41,3 млн. минг соъм юқори даромад олиш мумкинлиги илмий асосланган. Бу эса майдон бирлигидан беҳининг “Нон беҳи”, “Хоразм ноксимон беҳиси” ва “Яблоковидная” навларидан 54-25% самарадорликка эришилган.
Беҳи коъчатларини етиштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Гулзий” ҳамда Нукус туманидаги “Айгира Зарафшан” фермер хоъжаликларининг жами 2 гектар майдонида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2024 йил 16 апрелдаги 03/03-1513-сон маълумотномаси). Натижада, беҳи коъчатини “Қуинcе C”, “Қуинcе А” ва “БА-29” пайвандтаглари қаламчаларини 70×20 см экиш схемасида пайвандустни 20 июлдан 10 августгача пайвандлашда “Ёввойи беҳи” уруғидан коъпайтирилганга нисбатан 42,3-40,1 фоизга юқори стандарт коъчатлар олинганлиги ҳамда “БА-29” пайвандтагда – 541,8 млн. соъм, “Қуинcе C” пайвандтагда – 557,5 млн. соъм ва “Қуинcе А” пайвандтагда – 551,8 млн. соъм фойда коърилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish