Мусаев Искандар Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлардаги узумнинг биогеокимёвий хоссаларини ўзгариши», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/В1223.
Илмий раҳбар: Турдалиев Авазбек Турдалиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фаргʻона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Б.05.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Мансуров Шерали Сиддиқович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Фарғонада шаклланган суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг агрокимёвий, геокимёвий, биогеокимёвий хусусиятлари, агроекологик ҳолатини суғорма деҳқончилик таъсирида ўзгаришини аниқлаш ҳамда узум йетиштиришда тупроқдан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг морфологияси, физик, кимёвий ва агроекологик хусусиятларининг ҳозирги ҳолатига кўра уларнинг суғорма деҳқончилик таъсирида янги ўзлаштирилган → янгидан суғориладиган → эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар томон ўзгараётганлиги аниқланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар таркибидаги макро-, микроелементлар, оғир металлар, металлоидларнинг аккумуляцияланиши ва миграцияланиши натижасида тупроқларни оғир металлар ва металлоидлар билан ифлосланиши илмий асосланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида узумнинг Саперави, Хиндогни, Баян ширей навларини биогумус билан ўғитлаш ва баргидан озиқлантириш натижасида назоратга нисбатан ҳосилдорлик Саперави навида 44,7%, Хиндогни навида 72,01 % ва Баян ширей навида 39,93% га ортиши исботланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда йетиштирилаётган узум органларидаги кимёвий элементларнинг аккумуляция, дифференциацияси, ҳосилдорлиги ҳамда биологик сингдириш коеффициентлари аниқланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда оғир металлар ва металлоидларнинг хавфлилик даражаси бўйича баҳоланган ва Ас>Ни>Зн>Сб>Cо қаторида камайиб бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлардаги узумнинг биогеокимёвий хоссаларини ўзгариши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона вилоятидаги янги ўзлаштирилган, янгидан ва эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичлари, геокимёвий хоссалари ва уларда йетиштирилган узумнинг биогеокимёвий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда кимёвий элементларнинг фон миқдорлари “ФЕРГАНА ФРАНCЕ” МЧЖнинг 220 гектар йер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/05-02-868-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд тупроқлари ва узум навларини тавсифлаш, тупроқ-экологик мониторинги ишлари олиб бориш, узум мевалари сифатини баҳолаш ҳамда тупроқларни ўғитлаш ва унумдорлигини ошириш бўйича тадбирлар белгилаш имконини берган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар таркибидаги оғир металлар ва металлоидлар миқдорлари, уларнинг миграцияси, дифференциацияси, аккумулацияси, биологик сингдириш коеффициентлари, тупроқларни экологик хавфлилик даражалари ҳисобга олиниб, таянч ҳудуднинг 1:5000 масштабли тупроқларни экологик жиҳатдан баҳолаш картограммаси “ФЕРГАНА ФРАНCЕ” МЧЖнинг 220 гектар йер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил8-октябрдаги 05/05-02-868-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда узумдан экологик тоза маҳсулот олишда, тупроқларни агроекологик жиҳатдан баҳолашда, экологик мелиоратив ҳолатини яхшилашда ва рекультивация тадбирларини ишлаб чиқишда асос сифатида хизмат қилган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда узумнинг Саперави, Хиндогни, Баян Ширей каби техник навларини йетиштириш бўйича дала тажрибалари натижалари асосидаги янги агротехнологияларга асосланган “Суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда узум етиштириш” номли тавсиянома вилоятнинг узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/05-02-868-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг хосса-хусусиятларини яхшилаш ва узумдан юқори ҳосил йетиштиришда агротехник тадбирларни тўғри белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда узумнинг Саперави, Хиндогни, Баян Ширей каби техник навларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида “ФЕРГАНА ФРАНCЕ” МЧЖ дала майдонларида ўтказилган дала тажрибалари асосида узумнинг техник навларига минерал, органик ўғитларни қўллаш ва баргдан озиқлантиришнинг мақбул меъёрлари “ФЕРГАНА ФРАНCЕ” МЧЖнинг 220 гектар йер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/05-02-868-сон маълумотномаси). Натижада, узум навларидан назорат (ўғициз) вариантига нисбатан Саперави навидан 33,8 с/га, Хиндогни навидан 41,3 с/га  ва Боян Ширей навидан 36,6 с/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish