Нормаҳматов Бектош Хужақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт ва газ саноатининг бурғулаш қоришмалари учун модификацияланган композит таркибли стабилловчи реагентларни ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3594.
Илмий раҳбар: Бозоров Отабек Нашвандович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт ва газ саноатининг бурғулаш қоришмалари учун модификацияланган композит таркибли стабилловчи реагентларни ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терак, павловния, қамиш, ҳамда пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида На-КМСнинг турли маркаларидан модификацияланган стабилловчи бурғулаш қоришмалари олинган ва уларни оптимал нисбатлари ва физик –кимёвий, механик хоссалари аниқланган;
терак, павловния, қамиш, ҳамда пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида олинган ПАСнинг нефт ва газ қазиб олишда қўллашнинг оптимал миқдори топилган ва хоссалари аниқланган;
мутлоқ қуруқ КМС лой эритмасининг сув ёʻқотилиши, унинг масса улуши 0,75 (асосий модда учун ҳисобланганда) см3 /дақиқада стабилловчи хусусиятларга эга боълиши тадқиқоти ва таҳлил натижалари аниқланган;
нефт ва газ саноатининг бурғулаш қоришмалари учун модификацияланган стабилловчи реагентларни олиш йоъриқномаси ишлаб чиқилган;
нефт ва газ саноатининг бурғулаш қоришмалари учун модификацияланган композит таркибли стабилловчи реагентларни олиш технологиясини принципиал схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли маҳаллий хом ашёлар асосида олинган На-КМС ҳамда ПАС реагентларининг модификацияланган стабилловчи бурғулаш қоришмаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
терак, павловния, қамиш ҳамда пахта тозалаш корхоналарининг толали чиқиндилари асосида олинган На-КМСнинг турли маркаларидан модификацияланган стабилловчи бурғулаш қоришмаларини олиш технологияси “ИННОВАТИВЕ ЧЕМИCАЛ ТЕЧНОЛОГИЕС” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2023 йил 14 июлдаги П05/ЭМ-1789-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом ашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза ва ундан На-КМС ҳамда ПАС маркаларини олиш имконини берган;
бурғулаш қоришмалари учун маҳаллий хомашёлар асосида олинган На-КМС ва ПАС маркали стабилловчи реагентлар “ИННОВАТИВЕ ЧЕМИCАЛ ТЕЧНОЛОГИЕС” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2023 йил 14 июлдаги П05/ЭМ-1789-сон маълумотномаси). Натижада, бурғулаш қоришмалари учун маҳаллий хомашёлар асосида олинган стабилловчи реагентлар нефт ва газ қазиб олишда самарали натижалар олиш имконини берган.