Жиянова Сайёра Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида техник ва тоза кремний олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўлланилиши», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4583.
Илмий раҳбар: Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Шукуров Дилмурод Хурсанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий кварц қумларидан металлотермия усулида техник ва тоза кремний олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий кварц қумларининг таркиби замонавий анализ усулларида аниқланиб, уларни бойитиш усуллари ишлаб чиқилган ва бойитилган кварц қумлари таркибидаги кремний оксиддан техник кремний олишнинг мақбул шароитлари магниётермияда реакциянинг мақбул ҳарорати 800°C, бошланғич моддаларнинг мол нисбати Мг:СиО2=2:1 бўлиши, аралаш усулда мақбул ҳарорат 1800°C ва бошланғич моддаларнинг мол нисбати Ал:Мг:СиО2=1:0,2:1,33 бўлиши аниқланган;
маҳаллий кварц қумларидан магниётермия усулида 75% унумдаги ва 94% тозаликдаги, аралаш усулда 99,24% ва 80,48% тозаликдаги техник кремний олинган;
магниётермик усулларда техник кремний олиш жараёнида ҳосил бўладиган магний силициддан тоза кремний олишнинг самарадор усуллари қўлланилиб, 99,417% тозаликдаги кремний олинган ва тоза кремний олиш усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий кварц қумлари таркибидаги кремний оксиддан металлотермик усулларда олинган техник ва тоза кремнийнинг тозалик даражаси рентген фазали, эмиссион яриммиқдорий, рентген-флоурессент, СЕМ, элемент таҳлил каби физик-кимёвий таҳлилнинг замонавий усуллари ёрдамида исботланган;
маҳаллий кварц қумлари таркибидаги кремний оксиддан техник ва тоза кремний олиш технологияси ишлаб чиқилган ва олинган кремнийдан магнетрон чанглатиш усулида кремнийли қатлам олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий кварц қумлари асосида техник ва тоза кремний олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий кварц қумлари таркибидаги кремний оксиддан техник ва тоза кремний олиш технологияси “ФОТОН” АЖда амалиётга жорий этилган (“ФОТОН” АЖнинг 08.05.2024 йилдаги 100-сонли маълумотномаси; Узелтехсаноатнинг 10.05.2024 йилдаги 04-3/651-сонли хати). Натижада, кварц қумларидан техник ва тоза кремний олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган техник ва тоза кремний “ФОТОН” АЖда кремнийли қотишмалар ва кремнийли плёнкалар олиш учун амалиётга жорий қилинган (“ФОТОН” АЖ нинг 08.05.2024 йилдаги 100-сонли маълумотномаси; Узелтехсаноатнинг 10.05.2024 йилдаги № 04-3/651 сонли хати). Натижада, кварц қумларидан олинган техник кремнийдан кремнийли қотишмалар ҳамда поликристалл кремний асосида кремнийли плёнкалар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish