Есемуратов Алишер Избасаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий механизмларини
такомиллаштириш масалалари”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu828
Илмий раҳбар: Исоқов Лухмонжон Холбоевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.39/30.11.2020.Yu/S.128.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Тургунов Муроджон Турсунбаевич, юридик фанлар доктори, профессор Юлдашев Джахонгир Хайитович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солишга доир масалалар юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш зарурати асослаб берилган;
миграция ва фуқароликни расмийлаштиришга оид давлат хизматлари яшаш жойида кўрсатилишини истаган фуқаролар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва иммигрантлар (чет эл фуқаролари, фуқаролиги йўқ шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари) ҳам, бундай хизматлардан фойдаланиш учун “Call-марказ”га мурожаат қилишлари мумкинлиги исботлаб берилган;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёш мигрантларни деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини  ижарага бериш тартибни жорий этишлиши ёш меҳнат мигрантларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтирилиши асослантирилган.
Хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга очиқ электрон танлов орқали уларга ер участкаларини ажратишда соддалаштирилган тартибни жорий этишлиши хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг тадбиркорлик соҳасида реинтеграцияси учун қулай шароит яратилиши исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий механизмларига доир олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солишга доир масалалар юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва консуллик муассасаларидаги меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе фаолиятини ташкил этиш тартибининг 1.4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2024 йил 18 майдаги 03/01-07/4204-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилган;
миграция ва фуқароликни расмийлаштиришга оид давлат хизматлари яшаш жойида кўрсатилишини истаган фуқаролар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва иммигрантлар (чет эл фуқаролари, фуқаролиги йўқ шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари) ҳам, бундай хизматлардан фойдаланиш учун “Call-марказ”га мурожаат этиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг” маъмурий регламентининг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг 2024 йил 26 сентябрдаги 12/1-390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши мамлакатимиздаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда миграция соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратишга асос бўлган;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёш мигрантларни деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги 28 июлдаги 320-сон Қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг 2024 йил 26 сентябрдаги 12/1-390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши хориждан қайтиб келган “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнат мигрантларининг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун имконият яратган.
Хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган ёшларга очиқ электрон танлов орқали уларга ер участкаларини ажратишда соддалаштирилган тартибни жорий этиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги 28 июлдаги 320-сон Қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг 2024 йил 26 сентябрдаги 12/1-390-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг тадбиркорлик соҳасида реинтеграцияси учун қулай шароит яратилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish