Ахмедова Дилноза Эшназар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг назарий асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Ped3323.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023. Ped.173.01.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шоймардонов Туймурод Турдалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг назарий асослари ҳамда педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик имкониятлари когнитив фаолият интенсивлигини таъминлашга қаратилган дидактик ресурсларинининг ўқув фаолияти натижаларига таъсир кўрсатувчи детерминантлар динамиклигига векторли устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш мазмуни касбий ривожланиш стратегиясининг ҳамкорликда ўқитиш ва индивидуал ҳаракат траекторияси билан педагог фаолиятининг пролонг, персонификацион, бифуркацион моҳиятининг аксиологик жиҳатини аттраксионлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш технологияси диалогли, касбий вазиятларни моделлаштириш, индивидуал фаолият ва мулоқот режимини рағбатлантириш, ўқув машғулотларида тренинглар ўтказиш, ишбоп ўйинлар, эркин эссе каби стратегияларни конгруентлик тамойилига мувофиқ амалга ошириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг фаол эмпатик тинглаш ва тушуниш, мулоқотда эркин ўз-ўзини намоён этиш, позитив муносабат билан боғлиқ педагогик шарт-шароитлари фасилитацион педагогик ўзаро таъсирнинг психологик мақбуллигини эркин танлов механизми билан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида талабалар мустақил таълимини ташкил етишнинг назарий асослари боъйича оътказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг педагогик имкониятлари когнитив фаолият интенсивлигини таъминлашга қаратилган дидактик ресурсларинининг ўқув фаолияти натижаларига таъсир кўрсатувчи детерминантлар динамиклигига векторли устуворлик бериш асосида аниқлаштириш, талабалар мустақил таълимини ташкил этиш мазмунини касбий ривожланиш стратегиясининг ҳамкорликда ўқитиш ва индивидуал ҳаракат траекторияси билан педагог фаолиятининг пролонг, персонификацион, бифуркацион моҳиятининг аксиологик жиҳатини аттраксионлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Педагогика соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 24-ноябрдаги 02/01-01-164-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар мустақил таълимини ташкил этишнинг назарий-концептуал асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш технологиясини диалогли, касбий вазиятларни моделлаштириш, индивидуал фаолият ва мулоқот режимини рағбатлантириш, ўқув машғулотларида тренинглар ўтказиш, ишбоп ўйинлар, эркин эссе каби стратегияларни конгруентлик тамойилига мувофиқ амалга ошириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан барча бакалавриат таълим ёʻналашлари учун “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-май санасидаги 194-сон буйруғи, 194-313-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда мустақил фаол ўқиш ва ўрганиш компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг фаол эмпатик тинглаш ва тушуниш, мулоқотда эркин ўз-ўзини намоён этиш, позитив муносабат билан боғлиқ педагогик шарт-шароитларини фасилитацион педагогик ўзаро таъсирнинг психологик мақбуллигини эркин танлов механизми билан интеграциялаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан барча бакалавриат таълим ёʻналашлари учун “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-май санасидаги 194-сон буйруғи, 194-313-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш маҳоратини оширишга хизмат қилган.