Мухитдинова Жамилахон Руслановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Технология фанини ўқитишда ўқувчиларда ижодий-ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2264.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01.
Расмий оппонентлар: Набиджанова Наргиза Насимжановна, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонова Бахтихон Қучқаровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади технология фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ижодий-ижтимоий фаоллигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг ижодий-ижтимоий фаоллиги тушунчасининг моҳияти, улар томонидан амалга ошириладиган амалий машғулотлар жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, босқичлари (тайёргарлик, ижодий-изланишли, ижодий-амалий ва якуний) ва таркибий тузилмаси аниқланиб, дидактик шарт-шароитларни модернизациялашга устуворлик бериш ижтимоий-педагогик зарурият эканлиги асосланган;
технология фани машғулотларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқаришга ва уларнинг ижодий-ижтимоий фаолликларига таъсир этувчи омиллар, педагогик имкониятларни намоён бўлиши таълим муҳитида мотивацион-йўналтирувчи, интеллектуал, амалий-фаолиятли ва рефлексив каби ижодий-ижтимоий фаоллиги ривожланганлигини диагностика қилиш мезонлари, таксономик кўрсаткичлари ва белгиланган мақсадга мослик даражалари асосида очиб берилган;
умумий ўрта таълим тизимида технология фани машғулотларида ўқувчиларни ижодий-ижтимоий фаоллигини шакиллантиришга хизмат қилувчи иккита консептуал компонент (мақсад ва назарий методологик асосини ташкил этувчи) ҳамда амалий-методик кўрсатмалар, ижодий-ижтимоий фаолликларини шакиллантиришга йўналтирилган аудитория машғулотлари ва мустақил таълимни ташкил этишнинг инновацион шакл, метод ва воситалари (онлайн лойиҳали, лойиҳали, муаммоли, креатив, эвристик, медиа таълим методи) ҳамда СМАРТ таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган;
технология фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ижодий-ижтимоий фаоллигини шакиллантириш кластерли моделини самарали амалга ошириш имкониятлари касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти ижодий-ижтимоий фаолиятдаги муаммоли вазият, касбий ечимлар банки ва аъло, ўрта, паст баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технология фанини ўқитишда ўқувчиларда ижодий-ижтимоий фаолликни шакллантириш жараёнида олинган илмий натижалари асосида:
ўқувчиларнинг ижодий-ижтимоий фаоллиги тушунчасининг моҳияти, улар томонидан амалга ошириладиган амалий машғулотлар жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, босқичлари (тайёргарлик, ижодий-изланишли, ижодий-амалий ва якуний) ва таркибий тузилмаси аниқланиб, дидактик шарт-шароитларни модернизациялашга устуворлик бериш ижтимоий-педагогик зарурият эканлиги асослаш бўйича таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” томонидан молиялаштирилган. Наманган вилояти “Ғурумсарой” халқ ҳунармандчилиги ва касб-ҳунарга ўргатиш марказида 2022 йил давомида бажарилган №-73-08/97 “Ёшлар бўлса ҳунарли - ҳаёти бўлар завқли” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий Мажлис ҳузуридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди”нинг 2022 йил 73-08/97-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларни ижодий-ижтимоий фаоллигини шакллантиришнинг амалий-назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
технология фани машғулотларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқаришга ва уларнинг ижодий-ижтимоий фаолликларига таъсир этувчи омиллар, педагогик имкониятларни намоён бўлиши таълим муҳитида мотивацион-йўналтирувчи, интеллектуал, амалий-фаолиятли ва рефлексив каби ижодий-ижтимоий фаоллиги ривожланганлигини диагностика қилиш мезонлари, таксономик кўрсаткичлари ва белгиланган мақсадга мослик даражалари асосида очиб бериш бўйича илмий амалий тавсиялардан 2018-2019 йилларда бажарилган КА 107/2018-2019 рақамли Наманган давлат университети ҳамда Тимисоара Ғарб университети ўртасида тузилган “Эрасмус+ мобилитй програм” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Исхоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2023 йил 22 майдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада ижодий-ижтимоий фаолликнинг шаклланиши ўқувчилар шахсини ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган;
умумий ўрта таълим тизимида технология фани машғулотларида ўқувчиларни ижодий-ижтимоий фаоллигини шакиллантиришга хизмат қилувчи иккита консептуал компонент (мақсад ва назарий методологик асосини ташкил этувчи) ҳамда амалий-методик кўрсатмалар, ижодий-ижтимоий фаолликларини шакиллантиришга йўналтирилган аудитория машғулотлари ва мустақил таълимни ташкил этишнинг инновацион шакл, метод ва воситалари (онлайн лойиҳали, лойиҳали, муаммоли, креатив, эвристик, медиа таълим методи) ҳамда СМАРТ таълим технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларидан 2022-2023 йилларда бажарилган 02-01/33-рақамли Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Хотин-қизларнинг асосий ҳаётий қадриятларига эришиш йўлларининг социологик тадқиқи” номли грант лойиҳаси доирасида натижалар олишда фойдаланилган 2023 йил 29 майдаги 11/23-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар фаолиятига доир компонентларига горизонтал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ҳамда изчиллик тамойилларига кўра такомиллаштириш методикасини амалиётга самарали жорий этиш орқали таълим сифатини оширишга эришилган;
технология фанини ўқитишда ўқувчиларнинг ижодий-ижтимоий фаоллигини шакиллантииш кластерли моделини самарали амалга ошириш имкониятлари касбий фаолиятга тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти (ижодий-ижтимоий фаолиятдаги муаммоли вазият, касбий ечимлар банки ва аъло,ўрта, паст баҳолаш мезонлари) такомиллаштиришга доир маълумотлар Олий таълимнинг 60112300- технологик таълим бакалавриат йўналиши учун “Технология таълими практикуми” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йилнинг 19 июлдаги 233-сонли буйруғи). Натижада технологик таълим бакалавриат йўналиши учун илмий методологик адабиётлар таъминоти ҳамда уни мазмунан бойитишига эришилган.