Ачилов Ойбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):    “Инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда “илгари суриш” воситаларининг когнитив-семантик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3466.
Илмий раҳбар: Джусупов Нурсултан Маханбет ули, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнлар асосида “илгари суриш” воситаларининг юзага келиши ва уларнинг матнда воқеланишининг ўзига хослигини белгиловчи турли когнитив жараёнлар, билим структуралари ҳамда функционал белгилар мажмуини аниқлаш орқали “илгари суриш” воситаларининг когнитив-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда “илгари суриш” воситалари лисоний девиация ва параллелизмлар акс эттишининг  чоғиштирма таҳлили асосида когнитив-семантик жиҳатдан умумий ва хос хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда “илгари суриш” воситаларинининг аттрактив (жозибадор) хусусиятларини ёритишга ва уни изоҳлашга йўналтирилган когнитив-семантик таҳлилнинг чоғиштирма модели тадбиқ этилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги  бадиий матнларда ахборотни лисоний ҳамда ментал ифодалашнинг ўзаро таъсири асосида “илгари суриш” воситаларини акс эттирувчи  когнитив-семантик структура ва механизмлар аниқланган;
 тадқиқотда “илгари суриш” воситалари орқали акс этган бадиий матнларнинг сарлавҳаларидаги когнитив-семантик хусусиятлари чоғиштирма ўрганилган, ҳамда чоғиштирилаётган тилларда мос келувчи ва фарқли жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда “илгари суриш” воситаларининг когнитив-семантик асосларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
“илгари суриш” воситаларининг шаклланиш ва амал қилишдаги ўзига хослигини, умумий ажратилганлик хусусиятини белгиловчи чоғиштирма таҳлил модели тавсифланишига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универститетида 2022-2023-йилларга бажарилган АЛ-482И03231 рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 29-декабрдаги 01/6-2805-сонли маълумотномаси).  Натижада, лойиҳа асосида  “илгари суриш” воситаларининг умумий ва ўзига хос хусусиятларининг таҳлилий модели шаклланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий асарлар таҳлили асосида ИСВларнинг лингвистик ва экстралингвистик хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01-03/3078-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот - бадиий таржима бўлимини маълум даражада илмий назария билан бойитиш билан бир қаторда, ҳар икки тилда ИСВларнинг лисоний шакллари, хилма-хиллик мавжудлигига оид хулосалар таржима борасида назарий муаммоларининг ечими сифатида хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий асарлар таҳлили асосида “илгари суриш” воситаларининг ҳосил бўлиш ва консептуал намоён бўлиш асосини белгилаб берувчи аттрактив хусусиятларига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универститетида 2021-2022-йилларда Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган П3-2020042022 рақамли “Туркий тиллар лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида электрон платформани яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 08-январдаги 01/6-34-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матнда “илгари суриш”ни амалга оширишнинг лексик, синтактик шакллари ва усулларининг хилма-хиллиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий асарларнинг когнитив-семантик ўзига хосликларини таҳлил қилиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Тақдимот!” ва “Мавзу” телекўрсатувлари дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси 2023-йил 11-августдаги 06-28-1047-сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган илгари суриш воситаларининг когнитив-семантик маъноларидан бадиий матнларда кенг фойдалиш мумкинлиги изоҳланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish