Наимов Шохрух Шарофиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси инвестицион салоҳиятини ошириш истиқболлари”, 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt.9765.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар:Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Азиз Анаркулов, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвестиция салоҳиятини оширишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра «инвестиция салоҳияти» тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлатнинг капиталга бўлган моддий, молиявий, кадрларга оид ҳамда инфратузилмавий эҳтиёжларини қондиришда фойдаланилаётган ҳамда тегишли чора-тадбирлар орқали жалб этиш мумкин бўлган хусусий ва жалб қилинган инвестиция ресурслари мажмуи нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
Инвестиция муҳитини ривожлантиришнинг миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолашнинг услуби инвестиция-инновацион фаоллик (IA1-4=0,3), ишлаб чиқариш салоҳияти (P1-6=0,2), кадрлар салоҳияти (K1-3=0,2), инфратузилма-экологик салоҳият (IE1-4=0,15), ижтимоий салоҳият (S1-2=0,15) кўрсаткичлар тизимининг мақбул нисбатини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Инвестиция хатарларини камайтириш ва иқтисодий ўсишга қаратилган тезкор, тактик ва стратегик чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини оширишнинг иерархик схемаси «юқори» (0,75 ≤ RV ≤ 1), «ўрта» (0,55 ≤ RS ≤ 0,74) ва «паст» (0 ≤ RV ≤ 0,54) даражадаги инвестицион салоҳиятга эга минтақаларни табақалаштириш асосида такомиллаштирилган;
Тошкент вилоятида минтақанинг инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш асосида базавий, пессимистик ва оптимистик сценарийлар орқали асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми динамикасининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш:
Инвестицион муҳитни ривожлантиришнинг миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг жорий этилиши ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятининг бугунги ҳолатини баҳолаш ва уни иқтисодий ўсишга эришиш йўлида оптималлаштириш имконини берди.
ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини оширишнинг иерархик схемаси ишлаб чиқилган бўлиб, инвестиция хатарларини камайтириш ва иқтисодий ўсишга йўналтирилган тезкор, тактик ва стратегик чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади. Илмий янгиликни жорий этиш капитал қўйилмаларни жалб қилиш самарадорлигини таъминлаш бўйича стратегик режанинг вазифаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ривожлантириш ва оширишга таъсир этувчи кўрсаткичлар ва омилларни таҳлил қилиш асосида кўп факторли эконометрик модель барпо этилди, бу эса давлат инвестиция сиёсати ва ҳудудларга кўмаклашишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш имконини берди. Илмий янгиликнинг жорий этилиши капитал қўйилмаларни оптималлаштирди.
Асосий, пессимистик, оптимистик ва инновацион сенарийлар асосида инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган 2023-2026 йилларда Тошкент вилоятида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми динамикаси прогнози ишлаб чиқилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish