Шерназаров Равшан Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахс сиёсий эътиқодини шакллантиришнинг ижтимоий аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fal1255
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Туйчиев Бердиқул Турақулович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобал сиёсий шарт-шароитларда шахс сиёсий эътиқодини шакллантиришнинг ижтимоий тараққиётдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий эътиқоднинг ҳиссий (сиёсий туйғулар ва кечинмалар) ва ақлий (сиёсий ахборотлар ва маълумотлар) жараёнлар синтези сифатида шаклланишида билим ва ирода уйғунлигини таъминлаш зарурати ҳамда унинг гносеологик (сиёсий борлиқ, сиёсий институтларга доир билим), аксиологик (инсоннинг ижобий ёки салбий муносабати, қадрлаши, эътироф этиши), праксиологик (сиёсий фаоллик, жамоатчилик назорати) асослари аниқлаштирилган;
шахс сиёсий эътиқодининг равнақида халқ ҳокимиятчилигининг татбиқ этиш, етакчилар фаолиятини жонлантириш, таълим ва маданият, оммавий ахборот воситалари, мафкура ва тарғибот тизимини такомиллаштириш, кишини конкрет мақсад сари йўналтириш, ҳамжиҳатликни ва ўзаро хайриҳоҳликни мустаҳкамлаш, жамият маънавий, мафкуравий, сиёсий-ҳуқуқий, ахлоқий хавфсизлигига хизмат қилувчи ислоҳотларни амалга ошириш зарурати асослаб берилган;
туркум ижтимоий (адолат нормалари ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши, ижтимоий тенгсизлик, ислоҳотлар ижросидаги камчиликлар), халқаро (сиёсий вазиятнинг чигаллашуви, мафкуравий индоктринация, сохта ахборот), шахсий (ҳаётий мақсад, тафаккур ва қадриятлардаги эврилиш) омиллар сиёсий эътиқод деградациясининг (емирилиш, заифлашиш ва таназзул) ишончсизлик, эътиборсизлик, радикаллашув, демагогия, апатия ва агрессив ҳатти-ҳаракатлар каби кўринишларини юзага келтириши мантиқий исботлаб берилган;
шахс сиёсий эътиқоди гуманизацияси сиёсий туйғу ва кечинмаларнинг позитив тус олишида, сиёсий ахборот ва маълумотларнинг инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таҳлил қилиш малакасида намоён бўлиши ҳамда тарбиявий таъсирнинг (обектив ва субектив омиллар алоқадорлиги, тарбия шакллари уйғунлиги, ижтимоий институтлар ҳамкорлиги) ва сиёсий маърифатнинг (билим ва маданиятини шакллантириш, толерантлик принципларини таъминлаш, малакали кадр билан таъминлаш) каби омиллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият аъзолари сиёсий эътиқодини шакллантириш аҳамиятини тадқиқ этиш ҳамда унга позитив тус бериш йўлларини тавсифлаш борасида амалга оширилган тадқиқот юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
сиёсий эътиқоднинг ҳиссий (сиёсий туйғулар ва кечинмалар) ва ақлий (сиёсий ахборотлар ва маълумотлар) жараёнлар синтези сифатида шаклланишида билим ва ирода уйғунлигини таъминлаш зарурати ҳамда унинг гносеологик (сиёсий борлиқ, сиёсий институтларга доир билим), аксиологик (инсоннинг ижобий ёки салбий муносабати, қадрлаши, эътироф этиши), праксиологик (сиёсий фаоллик, жамоатчилик назорати) асосларига оид назарий мулоҳазалар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020-йй) амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 17 октябрдаги 04/11-9009-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар қалбида халқимизга хос бўлган юксак маънавий фазилатларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштиришга, ҳуқуқий онг ва маданиятни ривожлантириш орқали маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига эришиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
шахс сиёсий эътиқодининг равнақида халқ ҳокимиятчилигининг татбиқ этиш, етакчилар фаолиятини жонлантириш, таълим ва маданият, оммавий ахборот воситалари, мафкура ва тарғибот тизимини такомиллаштириш, кишини конкрет мақсад сари йўналтириш, ҳамжиҳатликни ва ўзаро хайриҳоҳликни мустаҳкамлаш, жамият маънавий, мафкуравий, сиёсий-ҳуқуқий, ахлоқий хавфсизлигига хизмат қилувчи ислоҳотларни амалга ошириш заруратига доир назарий мулоҳазалар, илмий янгиликлар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори асосида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўғрисида НИЗОМ”да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24-апрел 2024-йилдаги 232-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида белгиланган ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 2024-йил 8-сентябрдаги 28/2-2-913-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида ўтказилган тадбирлар мамлакатимизда давлат қурилиши ва бошқаруви, иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва вазифасини англашга, уларнинг дунёқарашларини кcнгайтиришга хизмат қилиб, ички ишлар органлари ходимларини “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” ҳар бир ходимнинг асосий хизмат бурчи эканлигини асослашга, сиёсий эътиқодини мустҳкамлаш каби муаммо ва камчиликларни ҳал этиш борасида олиб бораётган фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
туркум ижтимоий (адолат нормалари ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши, ижтимоий тенгсизлик, ислоҳотлар ижросидаги камчиликлар), халқаро (сиёсий вазиятнинг чигаллашуви, мафкуравий индоктринация, сохта ахборот), шахсий (ҳаётий мақсад, тафаккур ва қадриятлардаги эврилиш) омиллар сиёсий эътиқод деградациясининг (емирилиш, заифлашиш ва таназзул) ишончсизлик, эътиборсизлик, радикаллашув, демагогия, апатия ва агрессив ҳатти-ҳаракатлар каби кўринишларини юзага келтиришига доир назарий хулосалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йиллардаги фаолиятида, жумладан, 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар” 2-банди “Янги Ўзбекистоннинг “Маънавий тараққиёт стратегияси” ва 2022-2026 йилларга мўлжаланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 14-октябрдаги 342-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, садоқат туйғуси билан яшайдиган авлодни тарбиялашга, сиёсий эътиқодни мустаҳкамлаш ва бошқа таҳдидларнинг олдини олишга, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ва уларни бугунги кун талаблари билан уйғунлаштиришга ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига хизмат қилган;
шахс сиёсий эътиқоди гуманизацияси сиёсий туйғу ва кечинмаларнинг позитив тус олишида, сиёсий ахборот ва маълумотларнинг инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таҳлил қилиш малакасида намоён бўлиши ҳамда тарбиявий таъсирнинг (обектив ва субектив омиллар алоқадорлиги, тарбия шакллари уйғунлиги, ижтимоий институтлар ҳамкорлиги) ва сиёсий маърифатнинг (билим ва маданиятини шакллантириш, толерантлик принципларини таъминлаш, малакали кадр билан таъминлаш) каби омилларига доир назарий мулоҳазалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг телекўрсатувлари ва радиоешиттиришларини тайёрлашда, жумладан 2023-2024 йилларда эфирга узатилган “Инсон қадри”, “Ёшлар овози”, “Диёр 24”, “Очиқ микрофон” ва “Мавзу” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-октябрдаги 01-02/136-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатилган телекўрсатувлар, давра суҳбатлари жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – коррупсия, маҳаллийчилик, лоқайдлик ва ота-оналарнинг ёшлар тарбиясига эътиборсизлиги каби ҳолатларга барҳам беришда аҳолининг фаоллигини кучайтиришга, ижтимоий-маънавий ҳаётда бунёдкорлик ғояларини кучайтириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish